Соҳада амалга оширилган ишлар

Январ-сентябр ойлари давомида буюртмачи корхоналар томонидан 122 та тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш комиссиялари ишида иштирок этиш учун мутахассис ажратишни сўраб мурожаат қилинган.

Шундан:

79 таси “Умумий фойдаланувдаги автомобил йўлларини қуриш ва реконструксия қилиш дирекцияси”нинг объектлари, булардан:

-54 та реконструксия қилиш;

- 25 та мукаммал таъмирлаш объектлари.;

 40 таси “Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУКлари объектлари, жумладан:

Жиззах вилояти 8 та (4 та қуриш, 2 ту реконструксия, 2 та мукаммал таъмирла)ш;

Хоразм вилояти 13 та (4 та қуриш объекти, 7 та реконструксия қилиш, 2 та мукаммал таъмирлаш);

Тошкент вилояти 6 та (3 та қуриш, 3 та мукаммал таъмирлаш объекти);

Навоий вилояти 2 та (2та қурилиш объекти);

Қашқадарё вилояти 2 та (1 та реконструксия,1 та қуриш объекти);

Самарқанд вилояти 2 та (1 та реконструксия объекти1 та қуриш объекти);

Қорақалпоғистон Республикаси 2 та (1 та мукаммал таъмирлаш, 1 та қуриш объекти).

Самарқанд вилояти 4 та (2 реконструксия, 1 та қуриш, 1 та мукаммал таъмирлаш)

Тошкент шаҳри 2 та (1 та қуриш, 1 та реконструксия)

Сурхондарё 1 та (1та қуриш объекти)

 3 таси “Автойўлинвест” агентлиги Маҳаллий аҳамиятдаги автомобил йўлларини ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш гуруҳига мутахассис ажратилган.  

 Объектлар давлат инспекторлари томонидан ўрганилиб чиқилганда 17 та объектда қурилиш-монтаж ишлари лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида тўлиқ якунланмаганлиги ва объектларда камчиликлар мавжудлиги ҳақидаги Давлат инспекторининг хулосасига асосан, амалдаги тартибга кўра мутахассис ажратилмади.

 Қабул комиссияси ишида қатнашиш учун мутахассис ажратилган               объектларнинг 11 тасида  комиссия ишчи гуруҳи йиғилмади.

 Қабул комиссияси ишида қатнашиш учун мутахассис ажратилган объектларнинг 27 таси комиссия томонидан фойдаланишга қабул қилинди (17 та қурилиш ва реконструксия қилиш объектлари, 10 та мукаммал таъмирлаш объектлари).

 Йўл-қурлиш ишларини назорат
қилиш бошқармаси