Бугун навбатдаги Сиёсий-маърифат соати бўлиб ўтди

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси ходимлари Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги ўқув соатида иштирок этишди.  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан мунтазам равишда ташкил этилаётган тадбирда вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликларининг масъул вакилларига мўлжалланган бўлиб, уларнинг сиёсий, ҳуқуқий билим ва малакаларини мустаҳкамлашга қаратилган.

Бугунги ўқув соатида Ёшлар форуми — 2021, давлат хизматчиларининг этикаси, ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти,  шунингдек, Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида маълумот берилди.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати