«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси амалда
Сўнгги йилларда мамлакатимизда кўкаламзорлаштириш, ўсимликларни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Аслида кўчат экиб боғ яратиш, атроф-муҳитни тоза ва озода сақлаш халқимизнинг асрлар синовидан ўтган миллий қадриятидир.
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш халқимизнинг ушбу эзгу қадриятлари асраш йўлидаги жуда ҳам муҳим ташаббусдир. Бу борада Транспорт вазирлиги ва унинг тизим ҳамда соҳавий ташкилотлари томонидан яшил белбоғлар яратиш, боғлар барпо этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати