Коррупцияга қарши кураш тизимининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш бўйича низом

Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш ҳавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ва ҳудудий бўлинмаларида коррупцияга қарши кураш тизимининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш бўйича

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Мазкур Низом Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш ҳавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ва ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда – Ташкилот) да коррупцияга қарши курашиш тизимининг фаолият юритиши ва коррупцияга қарши тадбирларни амалга ошириши тўғрисидаги ҳисобдорликни шакллантириш тартибини белгилайди.
  2. Ташкилотда коррупцияга қарши курашиш тизимининг фаолият юритиши ва ривожланиши масалалари бўйича ҳисоботларни (кейинги ўринларда – Ҳисоботлар) шакллантириш ва тақдим этиш учун маъсулият Ташкилотнинг Коррупцияга қарши курашиш ички назорат бўйича масъул ходим зиммасида (кейинги ўринларда – Ички назорат тузилмалари) бўлади.

 

2-боб. Ҳисобот турлари ва уни тузиш даврийлиги

 

  1. Ташкилотда қуйидаги ҳисобот турлари назарда тутилади:

а) Ташкилотда коррупцияга қарши курашиш тизимининг фаолият кўрсатиши тўғрисидаги, шу жумладан, Ташкилотнинг коррупцияга қарши Дастури ёки йўл харитаси тадбирларини амалга оширилишини бўйича ҳисобот ҳар чоракда Ички назорат тузилмалари томонидан мазкур Низомнинг 3-бобида белгиланган тартибда тузилади;

б) Коррупцияга қарши курашишга оид давлат дастурида режалаштирилган тадбирларни амалга ошириш тўғрисидаги ҳисобот ҳар чоракда Ички назорат тузилмалари томонидан мазкур Низомнинг 4-бобида белгиланган тартибда тузилади;

  1. Ҳисобот мунтазам равишда ушбу Низомда белгиланган тартибда
    ва муддатларда, Ташкилотда коррупцияга қарши курашиш тизимининг ҳолатидан, шунингдек, ҳисобот даврида коррупцияга қарши тадбирлар ўтказилган ёки йўқлигидан қатъий назар, тузилади.
  2. Йилнинг IV чораги учун ҳисобот тузилмайди, унинг ўрнига йиллик ҳисобот тайёрланади.
  3. Ҳар чораклик ва ҳар йиллик ҳисобот Ташкилот раҳбарларига
    ( Ташкилот ҳайъатига) топширилади.

Ташкилотнинг марказий аппаратидаги Ички назорат тузилмаси ҳар чоракда, кейинги чорак биринчи ойининг 25 санасидан кечиктирмай ҳар чораклик Ташкилотнинг умумий ҳисоботини Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига (кейинги ўринларда – Агентлик) кўриб чиқиши учун киритиб боради.

  1. Ташкилотнинг йиллик ҳисоботидаги умумий ахборот Интернет тармоғидаги расмий веб-сайтида эълон қилинади. Мазкур ахборот Ташкилотнинг Ички назорат тузилмалари томонидан тайёрланади.

3-боб. Коррупцияга қарши курашиш тизимининг фаолият кўрсатиши тўғрисида ҳисоботни шакллантириш тартиби

  1. Ташкилотда коррупцияга қарши курашиш тизимининг фаолият кўрсатиши тўғрисидаги ҳисобот коррупцияга қарши курашиш тизимини мониторинг ва назорат қилиш, шунингдек, Ташкилотнинг коррупцияга қарши Дастур ёки Йўл харитаси тадбирларини амалга оширилишини мониторинг қилиш мақсадида тузилади.
  2. Ҳисобот ҳар чоракда Ички назорат тузилмалари томонидан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20 санасидан кечиктирмай тузилади ва Ташкилот раҳбарига (Ташкилот ҳайъатига) кўриб чиқиш учун топширилади.
  3. Ҳисоботни шакллантириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Ташкилотнинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларининг ҳисоботи Ташкилотнинг Ички назорат бўйича масъул ходим томонидан тузилади ва Ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади;

Коррупцияга қарши курашиш фаолияти тўғрисидаги ҳисоботнинг бирон-бир бўлими бўйича тадбирлар ўтказилмаган тақдирда, тадбирлар амалга оширилмаганлиги сабабини кўрсатиш лозим.

в) Ҳисоботларга киритилган ахборот тегишли ҳужжатлар нусхалари
ва бошқа маълумотларга асосланган бўлиши керак;

г) Ташкилотнинг марказий аппаратидаги Ички назорат бўйича масъул ходимушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган шаклда Ташкилот тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича тизимнинг фаолият кўрсатиши тўғрисидаги умумий ҳисоботни тузади ҳамда қўшимча равишда унга ушбу Низомга 1-иловадаги шакл бўйича Ташкилот тизими бўйича тузилган ҳисоботдаги маълумотларни киритади.

Ҳисоботда асосий ахборотни ўзида акс эттирган қисқача маълумотнома ва таклифлар бўлиши керак. Йиллик ҳисобот ўз ичига ўтган йилнинг худди шундай кўрсаткичларига эга бўлган солиштирма таҳлилни ҳам қамраб олиши керак.

  1. Ташкилот тизимида коррупцияга қарши курашиш тизимининг фаолият кўрсатиши тўғрисидаги ҳисоботлар ва Ташкилот тизимида коррупцияга қарши курашиш тизимининг фаолият кўрсатиши тўғрисидаги умумий ҳисоботни тузишда Ички назорат тузилмалари тешишли бўлинма ходимларидан зарур ҳужжатлар, тушунтириш ва статистикани сўраш ва олиш ҳуқуқига эга.
  2. Ички назорат тузилмаси қисқа маълумотнома бириктирилган коррупцияга қарши курашиш тизимининг фаолият кўрсатиши тўғрисидаги умумий ҳисоботини ҳисобот давридан кейинги ойнинг 21 санасигача Ташкилот раҳбарига тақдим этади.

4-боб. Коррупцияга қарши курашга оид давлат дастурларида режалаштирилган тадбирларни амалга ошириш тўғрисидаги
ҳисоботни шакллантириш тартиби

  1. Коррупцияга қарши курашишга оид Давлат дастурида режалаштирилган тадбирларни амалга ошириш тўғрисидаги ҳисобот ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда тузилади.
  2. Коррупцияга қарши курашишга оид Давлат дастурида режалаштирилган тадбирларни амалга ошириш тўғрисидаги ҳисобот Ички назорат тузилмаси томонидан Ташкилотда коррупцияга қарши курашиш тизимининг фаолият кўрсатиши тўғрисидаги умумий ҳисобот билан бир вақтда тузилади.
  3. Коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастурида режалаштирилган тадбирларнинг амалга оширилгани тўғрисидаги ҳисобот раҳбар томонидан кўриб чиқилгандан кейин Агентликка юборилади.

 

5-боб. Якуний қоидалар

  1. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва Ташкилотнинг ички идоравий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшичалар киритилган тақдирда ушбу Низом қайта кўриб чиқилиши лозим.

Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга Ташкилотнинг марказий аппаратдаги Ички назорат тузилмаси маъсул бўлади.

 

Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш ҳавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ва ҳудудий бўлинмаларида коррупцияга қарши кураш тизимининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш бўйича

низомига 1-илова

 

Ташкилотда коррупцияга қарши курашиш тизимининг
фаолият кўрсатиши тўғрисида ҳисобот

 

Ташкилот номи:

 

Ҳисоботни тайёрлаган ходим (Коррупцияга қарши курашиш учун маъсуллар):

ФИШ, лавозими, тузилмаси 

Ҳисобот даври:

 

Ҳисобот тайёрланган сана:

 

 

Т/р

Тадбирлар гуруҳининг номлари

Тадбирларнинг номлари

Бажариш муддати

Маъсул ижрочилар

Ижро тўғрисида белги

Ижро этилмаган бўлса, ижро этилиши кутилаётган муддат

Бажарилганликни тасдиқлаш, бажарилмаган бўлса сабаблари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Т/р

Тадбир

Натижалар

II. Сиёсатлар ва процедуралар

1.

Ички ҳужжатларни мослаштириш 

Ташкилотда ҳисобот даври учун мослаштирилган коррупциявий хавф-хатарларни камайтириш бўйича чоралар ёки коррупцияга қарши курашишга оид тартиб-таомилларга эга бўлган ички ҳужжатларни (сиёсатлар, регламентлар, стандартлар, йўриқномалар ва ш.к.) кўрсатиш зарур.  

2.

Хавф-хатарли вазифа ва тартиб-таомиллар кесимида коррупциявий хавф-хатарларни камайтиришга оид  янги коррупцияга қарши тартиб-таомиллар ва чоралар ҳамда коррупцияга қарши масалаларни тартибга солувчи ички ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

Ҳисобот даврида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган коррупцияга қарши курашиш соҳасига киритилган соҳаларни тартибга солувчи ички ҳужжатларни (сиёсатлар, регламентлар, стандартлар, йўриқномалар ва ш.к.) кўрсатиш зарур. 

II. Шахсий намуна

3.

Ташкилот раҳбари ва унинг ўринбосарларининг ички тадбирлардаги чиқишлари (нутқи).   

3-6-бандларда ташкилот тизими раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг қонунчилик талабларига риоя қилиш, коррупцияга нисбатан муросасиз бўлиш, таркибий бўлинмада белгиланган коррупцияга қарши назорат ва тартиб-таомилларга амал қилишнинг муҳимлиги тўғрисидаги позицияси, фикр мулоҳазалари очиқ эътироф этилган тадбирларни кўрсатиш лозим.

4.

Коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича ички коммуникацияни тарқатиш (Ташкилот раҳбари ва унинг ўринбосарларининг номидан). 

 

5.

Ташкилот раҳбари ва унинг ўринбосарларининг ОАВдаги фикр-мулоҳазалари.  

 

III. Хавф-хатарларни баҳолаш

6.

Ташкилотда коррупциявий хавф-хатарлар бўйича ҳар йиллик баҳолаш ўтказиш

Ҳа ўтказилган\йўқ ўтказилмаган (сабаблари кўрсатилади) \ жараёнда (қайси босқичдалиги кўрсатилади)

7.

Ҳисобот даври учун Ташкилотда иш жараёнда янги аниқланган коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ва уларнинг даражалари (юқори, ўрта, паст).  

Янги коррупциявий хавф-хатарлар қайси жараёнларда аниқланганлиги, уларнинг даражаси санаб ўтилади. Қандай коррупциявий хавф-хатарлар қайта баҳоланди, янги даража, баҳони ўзгартириш сабаблари ва коррупциявий хавф-хатарларни камайтириш бўйича таклифлар. 

Ташкилотнинг коррупциявий хавф-хатарлар харитаси илова қилинади.

8.

Ҳисобот даврида аниқланган коррупциявий хавф-хатарларни тартибга солиш бўйича амалга оширилган тадбирлар

 

9.

Қолдиқ коррупциявий хавф-хатар юқори бўлган аниқланган коррупциявий хавф-хатарлар сони  

Қолдиқ таваккал юқори бўлган коррупциявий хавф-хатарларнинг фоиздаги нисбати кўрсатилади

10.

Қолдиқ коррупциявий хавф-хатар ўрта ва ундан паст даражагача камайтирилган аниқланган коррупциявий хавф-хатарлар сони

Қолдиқ коррупциявий хавф-хатарлар ўрта ва ундан паст даражагача камайтирилган коррупциявий хавф-хатарлар умумий сонига фоиздаги нисбатини кўрсатиш зарур.

IV. Коррупцияга қарши амалга ошириладиган тартиб-таомиллар

11.

Ташкилотда аниқланган манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари ва қабул қилинган чоралар 

Ташкилотда аниқланган манфаатлар тўқнашуви ҳолатларининг сонини кўрсатиш ёки аниқланган манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари реестрини илова қилиш зарур. 

12.

Ходимлар томонидан ҳар йили манфаатлар тўқнашувини декларация қилиш. 

Ҳар йиллик манфаатлар тўқнашувини декларациялаш тартиб-таомилларидан ўтган ходимларнинг ташкилотдаги умумий ходимлар сонига фоизлардаги нисбатини кўрсатиш зарур. 

Ҳар йили манфаатлар тўқнашуви декларациясини амалга ошириши шарт бўлган манфаатлар тўқнашувини декларациялаш тартиб-таомилларидан ўтган ходимларнинг ташкилотдаги умумий ходимлар сонига фоизлардаги нисбатини кўрсатиш зарур. 

13.

Ишга олинган ходимлар ва номзодлар устидан ўтказилган текширувлар сони.

Ташкилотга ишга қабул қилинган ходимлар сонини ва ташкилотдаги лавозимга номзодлар текшируви сонини кўрсатиш зарур. Текширув  ўтказилмаган бўлса сабабини кўрсатиш зарур.

14.

Ҳисобот даврида ўтказилган контрагентлар текширувлари сони 

Ҳисобот даврида ўтказилган контрагентлар текширувлари сонини, текширувлар натижалари бўйича ижобий ва салбий хулосаларнинг фоизлардаги нисбатини кўрсатиш зарур.  Текширув  ўтказилмаган бўлса сабабини кўрсатиш зарур.

15.

Амалга ошириладиган бошқа коррупцияга қарши тартиб-таомиллар

Мавжуд бўлганда ушбу бўлимда кўрсатилмаган бошқа амалга ошириладиган коррупцияга қарши тадбирларни кўрсатиш. 

V. Таълим ва коммуникация

16.

Коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича тренинглар ўтказиш: 

барча ходимлар учун;

коррупциявий таваккаллчиликка энг кўпроқ мойлилик эҳтимоли бўлган вазифаларни бажарувчи бўлинмалар учун. 

Тренинглар тури ва шакли, ўқитилган ходимлар сони, уларнинг лавозимлари даражаси ва бўлинмаларни кўрсатиш. 

 

17.

Ташкилотга яқинда ишга олинган ходимлар учун тренинглар ўтказиш. 

Коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича тренинглардан (умумий, танишув) ўтган янги ходимларни умумий янги ходимлар сонига фоизлардаги нисбати тренинглар мавзуси кесимида кўрсатиш. 

18.

Ходимларнинг коррупцияга қарши қонунчилик талаблари ва бўлинмада амалга оширилаётган коррупцияга қарши чоралардан хабардорлигини оширишга оид бошқа тадбирлар 

Тадбир иштирокчиларнинг мақсадли гуруҳини, уларни сони (имкони бўлса), мавзуси ва турини (масалан, танловлар, викториналар, сўровномалар ва б. кўрсатилади) ва унинг якунларини кўрсатиш. 

19.

Коррупцияга қарши кураш учун маъсуллар томонидан бажарилган коррупцияга қарши кураш меъёрлари мавзусида ахборот- тарқатма материаллари.

Коррупцияга қарши талаблар ва тартиб-таомилларга амал қилиш зарурияти тўғрисидаги, шу жумладан, уларнинг тўғри талқин қилиниши ва уларга тўғри амал қилиш тўғрисидаги хабарнома ва бошқа тарқатма материаллар.

20.

Ходимларнининг аҳлоқ-одоб маданиятини шакллантириш, уларни коррупцияга қарши кураш тизими ва коррупцияга қарши қонунчиликнинг талаблари хақида хабардор қилишнинг бошқа усуллари. 

Масалан, бинолардаги ахборот плакатлари ва бошқа материаллар, скринсвайерлар, ишчи компьютерлар экранига қўйиладиган суратлар ва бошқалар. 

21.

Фуқаролик жамияти ва бўлинма контрагентлари учун коррупцияга қарши тадбирларни ўтказиш 

Фуқаролик жамияти вакиллари учун коррупцияга қарши тадбирларни ўтказишнинг сони, номланиши, моҳияти ва натижаларини кўрсатиш (масалан, коррупцияга қарши кураш куни, коррупцияга қарши мавзудаги ишлар танлови).  

Шартномаларига коррупцияга қарши қўгшимча шартлар киритилган янги контрагентларнинг янги котрагентларнинг умумий сонига фоизлардаги нисбати. 

VI. Коррупциявий хатти-харакалар ва қоидабузарликлар тўғрисидаги хабарлар. Таъсир чоралари

22.

Хатти-харакатлар, шу жумладан, потенциал хатти-харакатлар учун алоқа каналларига келиб тушган хабарлар сони 

Хабарлар сонини қуйидаги маълумотларни ҳам киритган ҳолда кўрсатиш: келиб тушган санаси   келиб тушган алоқа канали, хабар мавзуси, тегишли ҳисоботни илова қилиш. 

23.

Хизмат текшируви ўтказилган;

Коррупцияга қарши қонунчилик бузилганлиги тўғрисида тасдиқланган ҳолатлар (шу жумладан, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва мақолалар кесимида) аниқланган;

Бўлинмада белгиланган коррупцияга қарши назорат ва тартиб-таомилларнинг бузилиш ҳолатлари аниқланган (шу жумладан, ички ҳужжатлар кесимида);

Айбдорлар аниқланган ҳолатлар сони.

Ҳар бир банд бўйича ҳолатлар сонини кўрсатиш. 

24.

Қабул қилинган таъсир чоралари.

Қандай коррекциялаш чоралари, шу жумладан, интизомий чоралар, ички назорат тизимида қандай камчиликлар аниқланди ва назоратни кучайтириш учун қандай чоралар таклиф қилинди. 

VII. Мониторинг ва назорат

25.

Ҳисобот даврида мавжуд коррупцияга қарши курашиш талаблар, назорат тадбирлари ва тартиб-таомиллар бажарилиши устидан текширувлар ўтказилганлиги

Ташкилотда  коррупцияга қарши кураш бўйича масъуллар томонидан ўтказилган текширув тадбирларини, шу жумладан, уларнинг сонини қуйидаги кесимда кўрсатиш

Текширув объектлари (бошқарма, бўлим);  

Текширув мавзуси (масадан, харидлар, кадрлар);

Текширув тадбирлари тури (аудит, таваккал транзакциялари мониторинги ёки процедуралари ва б.);

Текширув тадбирлари характери (режали, режадан ташқари). 

26.

Бўлинмада белгиланган назорат тадбирлари ва тартиб-таомиллар бузилиш ҳолатлари аниқланганми ва уларга нисбатан қўлланилган таъсир чоралари?  

Қайси тартиб-таомил ёки вазифани бажаришда қандай қоидабузарликлар аниқланган? Аниқланган ҳолатлар сонини кўрсатиш.

Вазифа ва тартиб-таомилларни бажарувчи шахслар учун  қандай тавсиялар тайёрланган. Улар қандай расмийлаштирилган (масалан, буйруқ ёки бошқа ички ҳужжатлар)?

 

 

Хулосалар: Ҳудудий ва таркибий бўлинмаларда коррупцияга қарши чораларни амалга оширишнинг асосий натижаларини кўрсатиш, коррупцияга қарши курашиш тизими ҳолатига умумий баҳо бериш, зарурият туғилганда аввалги даврлар кўрсаткичлари билан таққослама таҳлил ўтказиш, қониқарли натижаларга эришганлик ёки эришмаганлик сабабларини кўрсатиш зарур. 

Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада ривожлантириш бўйича таклифлар ва коррекцияловчи тадбирлар режаси: келгуси ҳисобот даврида ҳисобдорликнинг алоҳида элементларини яхшилаш имконини берувчи асосий тадбирларни кўрсатиш зарур.  

 

Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш ҳавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ва ҳудудий бўлинмаларида коррупцияга қарши кураш тизимининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш бўйича

низомига 2-илова

 

Ташкилотда коррупцияга қарши курашиш тизимининг фаолият кўрсатиши тўғрисида 202..йил –чи чорак учун

УМУМИЙ ҲИСОБОТ

 

  1. Ташкилотнинг Коррупцияга қарши чора-тадбирлар дастури бажарилгани тўғрисида умумий ахборот

Ташкилот томонидан коррупцияга қарши курашиш тадбирларнинг амалга оширилгани тўғрисидаги қисқа маълумот, шу жумладан марказий аппарат, ҳудудий ва таркибий бўлинмалар кесимида коррупцияга қарши курашиш тадбирларини амалга оширган бўлинмалар сонини кўрсатиш зарур;

Ҳудудий ва таркибий бўлинмалар кесимида Коррупцияга қарши курашиш тадбирларни амалга оширмаган бўлинмалар кўрсатилади, шунингдек, ҳисоботга иловада уларнинг номи, амалга оширилмаган тадбирлар ва қисқача-асосий сабабларини алоҳида кўрсатиш лозим.

  1. Сиёсат ва тартиб-таомиллар

Коррупцияга қарши курашиш бўйича соҳаларни тартибга солувчи, ва ҳисобот даврида марказий аппарат, ҳудудий ва таркибий бўлинмалар кесимида татбиқ этилган коррупцияга қарши соҳасига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ва ички ҳужжатлар (сиёсатлар, регламентлар, стандартлар, йўриқномалар ва шу кабилар)ни кўрсатиш лозим.

III. Хавф-хатарларни баҳолаш

Ташкилот томонидан хавф-хатарларни баҳолаш амалга оширилганлиги тўғрисидаги ахборот, шу жумладан, коррупциявий хавф-хатарларни баҳолашни амалга оширган ва ўзларининг коррупциявий хавф-хатарлар матрицасини янгилаган марказий аппарат, ҳудудий ва таркибий бўлинмалар кесимида кўрсатиш керак;

Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолашни амалга оширмаган ҳудудий ва таркибий бўлинмалари сони вилоятлар, ташкилотнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмалари кесимида кўрсатилади, шунингдек ҳисоботга иловада уларнинг номи ва уларнинг бажарилмаганлиги сабаблари қисқача кўрсатилади;

Баҳолаш жараёнида янги аниқланган коррупциявий хавф-хатарлар марказий аппарат, ҳудудий ва таркибий бўлинмалари кесимида кўрсатилади. Шунингдек, ҳисобот даврида аниқланган коррупциявий хавф-хатарларни бошқариш бўйича таклиф этилган ва амалга оширилган тадбирлар қайд этилади;

 Коррупциявий хавф-хатарларнинг тоифалар бўйича нисбати (юқори, ўрта, паст) ҳудудий ва таркибий бўлинмалари кесимида кўрсатилади;

Ҳудудий ва таркибий бўлинмалар кесимида Ташкилот учун юқори бўлган қолдиқ коррупциявий хавф-хатарлар, шунингдек, кўрсатилган коррупциявий хавф-хатарларни камайтириш учун таклиф этилаётган тадбирларни кўрсатиш лозим (мавжуд бўлган тақдирда). 

  1. Амалга ошириладиган коррупцияга қарши курашиш тартиб-таомиллар

Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш 

Манфаатлар тўқнашуви декларацияланган ва тартибга солинган ҳолатлари сони, шу жумладан, ишга қабул қилиш, ҳар йиллик декларациялаш жараёнида (мавжуд бўлган тақдирда), марказий аппарат, ҳудудий ва таркибий бўлинмалар кесимида кўрсатилади; 

Ташкилотда манфаатлар тўқнашувини марказий аппарат, ҳудудий ва таркибий бўлинмалари кесимида манфаатлар тўқнашувининг йиллик декларацияси тартиб-таомилларидан ўтган ходимларнинг умумий ходимлар сонига фоизлардаги нисбати, шунингдек, декларацияланган ва тартибга солинган манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари қайд этилади;

Ташкилот бўйича режалаштирилган манфаатлар тўқнашувининг ҳар йиллик деклацияланадиган манфаатлар тўқнашувига нисбатан кўрсаткичлари бажарилмаган ҳудудий ва таркибий бўлинмалари кесимида таҳлилий маълумотларни келтириш керак (масалан, манфаатлар тўқнашувини барча раҳбарлар декларациялаши лозим, амалда эса фақат 50% гина раҳбар буни бажарган);

Ҳудудий ва таркибий бўлинмалари кесимида Ташкилот тизимида аниқланган манфаатлар тўқнашуви ва қабул қилинган чоралар бўйича, шу жумладан, умумий сони ва тоифалар кесимида (масалан, харид процедураларидаги, иш бўйича бевосита бўйсуниш натижасида ва шу кабиларда) таҳлилий маълумотларни келтириш лозим.

Коррупцияга қарши қоидаларни Ташкилот шарномаларига киритиш 

Коррупцияга қарши қоидаларни ташкилотнинг хўжалик шартномаларига (шартномаларнинг фоизли нисбати) киритиш бўйича, шу жумладан марказий аппарат, ҳудудий ва таркибий бўлинмалари кесимидаги контрагентлар таҳририда таҳлилий маълумотларни келтириш, контрагентларнинг коррупцияга қарши қоидаларни шартномаларга киритишни рад этиш сабабларини кўрсатиш;

Марказий аппарат, ҳудудий ва таркибий бўлинмалари кесимида ташкилот тизимида контрагент томонидан коррупцияга қарши қоидалар бузилиши сабабли шартномаларни бекор қилиш бўйича таҳлилий маълумотларни кўрсатиш.

Контрагентларни текшириш

Ҳисобот даврида контрагентлар бўйича ўтказилган текширувлар сони, ижобий ва салбий хулосаларнинг фоизлардаги нисбати марказий аппарат, ҳудудий ва таркибий бўлинмалар кесимида кўрсатилади.

Ишга номзодларни текшириш

Марказий аппарат, ҳудудий ва таркибий бўлинмалари кесимида ташкилот тизимига ишга кириш учун номзодлар устидан ўтказилган текширувлар сонини кўрсатилади.

  1. V. Таълим ва коммуникация

Ташкилотда коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича ўқитишнинг натижаларини марказий аппарат, ҳудудий ва таркибий бўлинмалари кесимида: ўқитилган ходимларнинг фоиздаги нисбати, таълим шакли (бевосита/онлайн) кўрсатилади;  

Марказий аппарат, ҳудудий ва таркибий бўлинмалари кесимида Ташкилот тизими бўйича ўқитиш даражаси паст бўлган коррупцияга қарши кўникмаларга оид ахборот кўрсатилади (режалаштирилган кўрсаткичларга таққосланган ҳолда);

Ташкилотда коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича коммуникация турлари ва сонини ҳудудий ва таркибий бўлинмалари кесимида (масалан, тарқатмалар, коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича сўровномалар ўтказиш) кўрсатилади;  

Бўлимда шунингдек, ташкилот тизимида ўтказилган кенг кўламли алоҳида тадбирларни ажратиб кўрсатиш мумкин.

 

 

  1. VI. Коррупциявий хатти-харакатлар ва ҳуқуқбузарликлар тўрисидаги хабарлар

Ҳисобот даврида ходимларнинг коррупциявий хатти-харакатлари, манфаатлар тўқнашуви, коррупцияга қарши бошқа қонунбузарликлар билан боғлиқ масалалар тўғрисидаги алоқа каналлари орқали келиб тушган хабарлар марказий аппарат, ҳудудий ва таркибий бўлинмалари кесимида кўрсатилади; 

Мансаб вазифалари ва тартиб-таомиллар кесимида олинган таҳлилий маълумотлар (масалан, харидлар жараёнида, кадрларни ишга қабул қилиш билан боғлиқ тартиб-таомилларда) келтирилади; 

Олинган хабарлар бўйича таҳлилий маълумотлар қоидабузарликлар кесимида келтирилади (масалан, коррупциявий хатти-харакатлар, манфаатлар тўқнашуви, келишув тартиб-таомилларини процедураларини бузиш ва бошқалар); 

Олинган хабарлар бўйича таҳлилий маълумотлар алоқа каналлари кесимида келтирилади (масалан, ишонч телефони, бевосита хабар бериш ва бошқалар). 

VII. Мониторинг ва назорат

Марказий аппарат, ҳудудий ва таркибий бўлинмалари кесимида ҳисобот даврида ташкилот тизими томонидан мавжуд коррупцияга қарши талаблар, назорат тадбирлари ва тартиб-таомилларнинг бажарилгани тўғрисидаги таҳлилий маълумотлар келтирилади, шу жумладан, текширувлар ўтказилган ташкилотлар сони, шунингдек, текширув ўтказилган вазифалар ва тартиб-таомилларининг даврийлиги ва характери тўғрисидаги таҳлилий маълумотлар (режадаги, режадан ташқари) кўрсатилади;

Ҳудудий ва таркибий бўлинмалари кесимида текширувлар ўтказилмаган бўлинмалар сони алоҳида кўрсатилади, иловада уларнинг номи ҳамда текширувлар ўтказилмаганлигининг асосий сабаблари қисчача қайд этилади;

Ўтказилган текширувлар натижалари тўғрисидаги умумий ахборот кўрсатилади шу жумладан, ижобий ва салбий хулосаларнинг фоизлардаги нисбати қайд этилади. Қоидабузарликлар мавжуд бўлса, мазкур ҳисоботнинг VIII-бўлимга ҳавола берилади.  

VIII. Аниқланган қоидабузарликлар ва уларга таъсир чоралари 

Ташкилотда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги талабларнинг бузилганлиги тўғрисида марказий аппарат, ҳудудий ва таркибий бўлинмалари кесимида таҳлилий маълумотларни кўрсатилади, шу жумладан: 

қоидабузарликларнинг умумий сони;

қоидабузарликларнинг қоидабузарликлар тўғрисидаги ахборот манбалари бўйича тузилмаси (“ишонч телефони”, бевосита хабар бериш, мониторинг ва назорат натижалари ва бошқалар);

Ташкилот ички ҳужжатларида назарда тутилган вазифалар ва тартиб-таомиллар бўйича (харидлар, кадрларга оид масалалар ва б.) қоидабузарликлар тузилмаси;

Ташкилотда қабул қилинган таъсир чоралари тўғрисида таҳлилий маълумотларни ҳудудий ва таркибий бўлинмалари кесимида кўрсатиш, шу жумладан:  

ўтказилган умумий тадбирлар сони ва аниқланган барча қоидабузарликлар бўйича таъсир чоралар кўрилганлиги ёки кўрилмаганлиги; 

таъсир чоралари турлари бўйича таҳлилий маълумотлар (айбдорларни жавобгарликка тортиш, шу жумладан, жавобгарлик турлари кесимида; ташкилот тизими жараён ва ички ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш ва бошқалар), шу жумладан, зарур бўлган ҳолда қоидабузарликка йўл қўймаслик бўйича қандай тадбирларни татбиқ этиш таклиф этилмоқда ва ҳисобот даврида қандай тадбирлар татбиқ этилганлиги кўрсатилади.

  1. IX. Хулосалар

Ташкилот тизимида ҳудудий ва таркибий бўлинмалари кесимида коррупцияга қарши чораларни амалга оширишнинг асосий натижалари кўрсатилади, коррупцияга қарши курашиш тизимининг ҳолатига умумий баҳо берилади. Заруриятга кўра аввалги даврлардаги кўрсаткичлар билан таққослама таҳлил ўтказилади, қониқарли натижаларга эришганлик ёки эришмаганлик сабабларини қайд этилади.

  1. Коррупцияга қарши кураш тизимини янада ривожлантириш бўйича таклифлар ва тадбирлар режаси

Кейинги ҳисобот даврида ташкилот тизимида коррупцияга қарши курашиш тизимининг алоҳида кўрсаткичларни марказий аппарат, ҳудудий ва таркибий бўлинмалар кесимида яхшилаш имконини берувчи асосий тадбирлар кўрсатилади.

 

Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш ҳавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ва ҳудудий бўлинмаларида коррупцияга қарши кураш тизимининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш бўйича

низомига 3-илова

 

 

Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурида режалаштирилган
тадбирларни амалга ошириш тўғрисидаги

ҲИСОБОТ

 

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддати

Амалга оширилган чоралар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1Ушбу бўлимда ва кейинги ўринларда ҳисоботнинг ҳар бир бўлими бўйича қуйидагиларни кўрсатиш керак: 

  • Бирлашган кўринишда марказий аппарат, ҳудудий ва таркибий бўлинмалар кесимида ҳисобот даври учун маълумотлар. Агар зарурият бўлса, алоҳида бўлинмалар ва улар бўйича маълумотларни кўрсатиш;
  • Зарурият туғилганда аввалги даврлар кўрсаткичлари билан солиштирма таҳлил ўтказиш, қониқарли натижаларга эришганлик\эришмаганлик сабабларини кўрсатиш лозим.

Бўлим фақат ҳар йиллик ҳисобот даврида тўлдирилади. Мазкур бўлимда Ташкилот тизимида коррупциявий хавф-хатарни баҳолашни ўтказиш услубиётига мувофиқ амалга оширилган хавф-хатарларни баҳолаш натижалари бўйича таҳлилий ахборот акс эттирилади.

Манфаатлар тўқнашувини декларация қилиш ҳисобот даврида бажарилган бўлсагина ахборот тўлдирилади. 

Ахборот фақат йиллик ҳисоботда тўлдирилади.

Ташкилотда  ҳисобот даврида Коррупцияга қарши процедураларига риоя қилинишини мониторинг ва назорат қилиш методикасига мувофиқ ўтказилган тадбирлар якунлари бўйча умумий таҳлилий ахборот акс эттирилади. 

15.03.2022  Чоп этиш