Транспорт назорати инспекцияси ва ҳудудий бўлимларида Коррупцияга қарши тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш услубиёти

Транспорт назорати инспексияси ва ҳудудий бўлимларида

Коррупсияга қарши тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш
УСЛУБИЁТИ

I. Умумий қоидалар

  1. Мазкур Услубиёт Транспорт назорати инспексияси ва ҳудудий бўлимларининг (кейинги ўринларда – Инспексия) ички норматив ҳужжати ҳисобланади ва Инспексияда коррупсияга қарши курашиш бўйича белгиланган тартиб-таомиллар ва коррупсияга қарши курашиш бўйича қабул қилинган ички норматив ҳужжатлар бажарилишини мониторинг ва назорат қилиш тартиби ҳамда стандартларини белгилайди.
  2. Мазкур Услубиётда мониторинг деганда коррупсияга қарши курашиш тизимининг амал қилиши самарадорлигини баҳолаш ҳамда Инспексия фаолиятида коррупсиявий хавф-хатарларни камайтириш мақсадида текшириш, назорат деганда танқидий ўрганиш кўринишида амалга оширилиши мумкин бўлган коррупсияга қарши курашиш тизими ҳолатининг таҳлили тушунилади.
  3. Мазкур Услубиёт Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари, Инспексиянинг ички норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқ, шунингдек, коррупсияга қарши курашиш бўйича илғор халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
  4. Коррупсияга қарши курашиш тартиб-таомилларининг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш (кейинги ўринларда –мониторинг ва назорат) Инспексиянинг Коррупсияга қарши ички назорат учун масъул (кейинги ўринларда – ички назорат учун масъул) томонидан амалга оширилади.
  5. Мониторинг ва назоратнинг асосий мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади:

Инспексия фаолиятининг коррупсияга қарши қабул қилинган талабларга мувофиқлигини текшириш;

коррупсияга оид ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, коррупсияга қарши амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг етарлилиги ва коррупсияга қарши тадбиқ этилган тартиб-таомилларнинг самарадорлигини ошириш ва баҳолаш;

камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш орқали Инспексиянинг коррупсияга қарши комплаенс тизимини такомиллаштириш;

Инспексиянинг коррупсияга қарши ички норматив ҳужжатлари ва тартиб-таомилларига риоя қилинишини таҳлил қилиш;

Инспексия фаолиятида коррупсия хавф-хатарлар индикаторларини аниқлаш;

манфаатлар тўқнашувини ўз вақтида аниқлаш ва тартибга солишга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таҳлил қилиш;

Инспексиянинг коррупсия хавф-хатарларини камайтиришга қаратилган бошқа тартиб-таомилларининг бажарилмаганлигини аниқлаш;

Инспексияда аввалги ўтказилган мониторинг натижалари ва коррупсияга қарши курашиш тартиб-таомиллари, хизмат текширувлари, ички аудит текширувлари, бошқа назорат чоралари ва улар доирасида тақдим этилган тавсияларга риоя қилиниши, шунингдек, коррупсияга қарши курашиш режасида тасдиқланган бошқа тадбирларнинг амалга оширилишини назорат қилиш;

  1. Ушбу Услубиёт мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

контрагент (шартномавий шерик) – Инспексия билан шартномавий муносабатларга (меҳнат муносабатлари бундан мустасно) киришган ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахс;

коррупсиявий харакатлар – ходим томонидан бевосита ёки билвосита шахсан ёки учинчи шахслар орқали пора берувчи манфаатлари йўлида ҳаракат ёки ҳаракатсизлик учун моддий манфаатдор бўлиши, шу жумладан пул, қимматбаҳо қоғоз, бошқа кўринишдаги мулк ва мулкий ҳуқуқлар, мулкий ҳарактердаги хизматлар олиш, талаб қилиш, ундириш, таклиф қилиш ёки бериш, пора бериш ва/ёки олиш ёки бунда воситачилик қилишда, расмиятчиликларни соддалаштириш учун тўловлар ундириш (пора олиш) ва бошқа ноқонуний мақсадларда ўз хизмат вазифаларидан ноқонуний фойдаланиш;

коррупсия – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий
ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш;

коррупсияга қарши тизим – коррупсиявий ҳаракатларнинг, Ўзбекистон Республикасининг коррупсияга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилиги ва Инспексиянинг коррупсияга қарши курашиш масалаларига доир ички ҳужжатлари бузилишининг  олдини олиш, Инспексия ходимлари томонидан ўз фаолиятини профессионал ва хулқ-атвор жиҳатдан юксак даражада амалга оширилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар;

релевант хабар – Инспексиядаги коррупсиявий хатти-ҳаракатлар ва (ёки) манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги ахборотдан иборат бўлган ахборот;

ходим – Инспексия билан меҳнат муносабатларига киришган шахс.

II. Мониторинг ва назорат ўтказиш йўналишлари ва тадбирлари

  1. Инспексияда қуйидаги асосий йўналишлар бўйича коррупсияга қарши мониторинг ўтказилади:

идоравий коррупсияга қарши тизим тизимининг актуаллиги ва унинг қонунчилик талаблари, шу жумладан, халқаро стандартлар талабларига мувофиқлиги мониторинги;

оммавий ахборот воситаларида Инспексия ходимларининг ёки унинг контрагентларининг коррупсиявий ҳатти-ҳаракатлари тўғрисидаги ахборот мавжудлиги мониторинги; 

Инспексия ходимларининг коррупсияга қарши асосий тамойил ва талаблардан хабардорлиги мониторинги.

  1. Инспексиядаги коррупсияга қарши тизимнинг назорати қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:

коррупсияга қарши дастурлар, йўл хариталари ижроси устидан назорат; 

Инспексиядаги коррупсияга қарши талаблар ва тартиб-таомилларга риоя этилиши устидан назорат. 

 III. Идоравий коррупсияга қарши тизим мониторингини
ўтказиш тартиби 

  1. Идоравий коррупсияга қарши курашиш тизимининг актуаллиги ва унинг қонунчилик талаблари, шу жумладан, халқаро стандартлар талабларига мувофиқлиги мониторинги Коррупсияга қарши ички назорат учун масъул (кейинги ўринларда – Ички назорат учун масъул) томонидан доимий равишда Ўзбекистон Республикасининг коррупсияга қарши курашга оид қонунчилиги ва бошқа коррупсияга оид талабларни (масалан, Ўзбекистон Республикаси коррупсияга қарши курашиш Миллий кенгаши қарорлари, Коррупсияга қарши курашиш агентлигининг кўрсатмалари ва тавсиялари) кузатиб бориш йўли билан амалга оширилади.

Бунда, зарурат туғилганда Ички назорат учун масъул мониторинг якунлари бўйича Инспексиядаги коррупсияга қарши тизимини такомиллаштириш, ички идоравий ҳужжатларни ўзгартириш ёки янги ҳужжатлар, чора-тадбирлар лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Инспексия раҳбарига киритади.

  1. Оммавий ахборот воситаларида Инспексия ходимларининг коррупсиявий ҳатти-ҳаракатлари тўғрисидаги ахборот мавжудлиги мониторинги, Инспексия ахборот хизмати томонидан доимий равишда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларни кузатиш орқали амалга оширилади.

Мониторинг натижасида ходимга алоқадор релевант хабар аниқланганда Инспексиядаги ходимларининг коррупсиявий хатти-харакатлари ва одоб-аҳлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари устидан хизмат текширувлари ўтказиш бўйича ички идоравий ҳужжатда белгиланган тартибда ҳаракат қилинади.

  1. Инспексия ходимларининг асосий коррупсияга қарши тамойиллар
    ва талаблар тўғрисида хабардорлигини текшириш Ички назорат учун масъул томонидан ярим йилда бир марта амалга оширилади.

Ходимларнинг хабардорлиги мазкур услубиётга 1-иловада келтирилган ходимларининг коррупсияга қарши тамойиллар ва талаблардан хабардорлигини текшириш тизимига мувофиқ ўтказилиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:

танлов асосда Инспексия ходимларининг текширувда иштирокини аниқлаш (сўровда қатнашадиган ходимларнинг минимал сони Инспексиянинг турли тузилмаларидан турли лавозимларни эгаллаган 6 киши);

коррупсияга қарши курашиш тамойиллари ва Инспексия талабларига мувофиқ саволлар рўйхатини тузиш (вазиятли топшириқлар - кейсларни ечиш билан) саволларнинг минимал сони 10 та, тест, очиқ саволлар ёки бошқа шаклда тузилиши мумкин);

жавоб/ечимларни тақдим қилиш учун танланган ходимларга назорат саволларини юбориш;

натижаларни таҳлил қилиш ва коррупсияга қарши курашиш талаблари ва тартиб-таомилларини тушуниш ва уларга риоя қилишдаги қийинчиликларни ходимлар билан муҳокама қилиш.

  1. Ўтказилган мониторинг ва унинг натижалари тўғрисидаги ахборот
    2-иловага мувофиқ шаклда журналга киритилади.

IV. Инспексиядаги коррупсияга қарши тизимнинг
назоратини амалга ошириш

  1. Инспексиянинг коррупсияга қарши дастурлар, йўл хариталари ижроси устидан назорат коррупсияга қарши кураш тизимининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш бўйича ички идоравий ҳужжатга мувофиқ ҳисобот тузиш давомида амалга оширилади.
  2. Коррупсияга қарши талаблар ва тартиб-таомилларга риоя этилиши устидан назорат Инспексиядаги коррупсияга қарши курашиш тизимини ташкил қиладиган функсия, тартиб-таомиллар, коррупсияга қарши курашиш мақсадида коррупсиявий хавф-хатарларга энг кўп мойил бўлган муносабатларга нисбатан Инспексияда жорий этиладиган ва амалга ошириладиган чора-тадбирларга нисбатан амалга оширилади.
  3. Инспексия фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда Коррупсияга қарши талаблар ва тартиб-таомилларга риоя этилиши устидан назорат периметрига қуйидаги хавфли жараёнлар киритилиши мумкин:

харидлар бўйича фаолият;

совғалар, хизмат сафарлари харажатлари;

фаолияти назорат қилинувчи Инспексиялар билан ўзаро ҳамкорлик;

молиявий маблағларни сарфланиши;

персонални бошқариш (кадрларни танлаш, тайинлаш, лавозимини хизмат) ошириш, мукофотлаш ва бошқа кўринишдаги рағбатлантириш).

  1. Коррупсияга қарши талаблар ва тартиб-таомилларга риоя этилиши устидан назорат олиб бориладиган фаолият жараёнларининг кўрсатилган рўйхати ҳар йили коррупсияга оид хавф-хатарларни баҳолаш натижаларига кўра Ички назорат тузилмаси томонидан кўриб чиқилади ва агар лозим бўлса, коррупсия нуқтаи назаридан хавфли бўлган ёки Инспексия учун долзарб бўлмаган жараёнлар нуқтаи-назаридан, Инспексия раҳбари ва Инспексиянинг тегишли бўлимлари билан келишилган ҳолда, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали тузатиш киритилади.
  2. Бир ёки бир нечта хавфли жараёнларга нисбатан коррупсияга қарши назорат даврий оралиқда, лекин Инспексиянинг коррупсияга қарши мониторинг
    ва назорат режасига мувофиқ ҳар чоракда камида 1 (бир) марта амалга оширилади.
  3. Коррупсияга қарши талаблар ва тартиб-таомилларга риоя этилиши устидан назорат режаси икки календар йилга мўлжаллаб Ички назорат учун масъул томонидан 15 январига қадар шакллантирилади ва ушбу Услубиётда кўрсатилган (15 ва 16-бандлар) Инспексиянинг барча жараёнларини, текшириладиган даври ва текширув муддатларини ўз ичига олиши керак. Шу билан бирга, тегишли чоракда текширилиши керак бўлган хавф-хатар жараёнларининг кетма-кетлиги ва тақсимланиш жараёни Инспексиянинг коррупсиявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш бўйича ички идоравий ҳужжатида кўрсатилган, меҳнат ресурслари билан таъминлаган ҳолда қонунбузарликлар тўғрисида хабар бериш каналлари ёки бошқа усуллар орқали, раҳбариятдан олинган жорий кўрсатмаларга кўра Ички назорат тузилмаси томонидан белгиланган тартибда хавф-хатарларни баҳолаш натижалари бўйича жараёнларнинг қолдиқ хавф даражасига қараб амалга оширилади.
  4. Тайёрланган Коррупсияга қарши талаблар ва тартиб-таомилларга риоя этилиши устидан назорат режаси 31 январга қадар Инспексия раҳбари томонидан тасдиқланиши керак.
  5. Инспексияда режадан ташқари Коррупсияга қарши талаблар ва тартиб-таомилларга риоя этилиши устидан назорат чоралари қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин:

агар Инспексия раҳбарининг тегишли буйруғи мавжуд бўлса;

Инспексияда ўтказилган бошқа текширувлар (шу жумладан расмий текширувлар, ички аудиторлик текширувлари ва бошқалар) давомида коррупсия хатарлари аниқланганда;

Инспексиянинг алоқа каналлари орқали тегишли хабар олинган тақдирда.

  1. Назорат тадбирлари текширув шаклида ўтказилиб, шу жумладан, коррупсиявий ҳаракатларнинг индикаторларини аниқлашга қаратилган бўлиши керак, улар доирасида қуйидаги тартиб-таомиллар ҳам амалга оширилиши мумкин:

Инспексия томонидан тузилган шартномалар маълумотларини товарларни қабул қилиш ва топшириш ҳужжатлари ёки хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш ҳужжатлари билан солиштириш;

товарларни ҳақиқий сотиб олиш ва улардан фойдаланиш ёки хизматлар кўрсатиш, ишларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни уларнинг миқдори ва сифати билан тегишли шартнома ва ҳужжатларда белгиланган тартибда солиштириш;

Контрагентни ёки Инспексияда ишлашга номзодни текшириш натижаларига асосланган хулосада акс эттиришнинг тўлиқлигини, таҳлил қилиш учун тақдим этилган ва ахборот манбасининг мазмунини қайд қилувчи ҳужжатлар таркибидаги маълумотларнинг тўлиқлигини текшириш, шунингдек, контрагент ёки ишлашга номзоднинг шартномада кўрсатилган маълумотлари ва текширувдан ўтган шахснинг маълумотларининг мувофиқлигини текшириш;

контрагент ва Инспексия, шу жумладан, мувофиқлаштирувчи шахслар томонидан шартнома бошқа маъмурий ҳужжатлар имзоловчиларининг ваколатлари мавжудлигини текшириш, тақдим этилган ҳужжатларни ваколатли шахсларнинг имзолари билан визуал равишда мослигини солиштириш; 

контрагентнинг реквизитларини ва тегишли шартнома бўйича суммани бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан солиштириш;

Инспексия ёки контрагент ходимлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларида тузатиш, ўчириш, сохталаштириш белгилари йўқлигини текшириш;

қонун ҳужжатларига ва Инспексиянинг ички ҳужжатларига мувофиқ талаб этиладиган оммавий ахборот манбаларида эълонларнинг мавжудлигини текшириш (рақобатлашув харид қилиш тартиб-таомилларининг эълон қилинганлиги тўғрисида маълумот ва бошқалар.);

пайдо бўлаётган масалалар бўйича қўшимча маълумот ва изоҳлар олиш учун Инспексия ходимлари билан суҳбат.

  1. Назорат тадбирлари якунида маълумотнома тузилади (кейинги ўринларда- Маълумотнома деб юритилади), у кириш, тавсифловчи ва якуний қисмларни ўз ичига олиши лозим ва уларда, одатда, қуйидагилар кўрсатилади:

Кириш қисмида:

Ҳар бир вазифа ва тартиб-таомиллар учун назоратнинг бошланиш ва тугалланиш саналари;

назорат ўтказилган вазифа ва тартиб-таомиллар рўйхати;

назорат ўтказилган вазифа ва тартиб-таомилларни бажаришга масъул бўлган бўлимлар ва шахслар рўйхати;

Ҳисоботни тузиш учун масъул ходимнинг ФИШ.

Тавсифловчи қисмида:

назорат ўтказилган ҳар бир вазифа ва тартиб-таомиллар бўйича танлов амалга оширилиши усули ва танлаш ҳажми;

Инспексия коррупсияга қарши тизимининг аниқланган коидабузилишлари ва камчиликлари, шу жумладан, камчиликларнинг пайдо бўлиши ёки ривожланишига ҳисса қўшган сабаблар ва шароитлар.

Якуний қисмида:

назорат ўтказилган ҳар бир вазифа ва тартиб-таомилларда коррупсия хатарларининг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги ҳақида хулоса;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг бузилган нормалари, Инспексиянинг ички ҳужжатлари кўрсатилган асосий қоидабузарликлар;

назорат ўтказиш вақтида аниқланган қоидабузарлик ёки камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар;

  1. Маълумотномага киритилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар, ҳаволалар ва кўчирмалар нусхалари(иложи бўлса) илова қилиниши керак.
  2. Маълумотнома Инспексия раҳбарига тақдим этилади ҳамда ўтказилган назорат тўғрисидаги маълумот 1-иловага мувофиқ шаклда Журналга киритилади.

V. Якуний қоидалар

  1. Мониторинг ва назорат якунлари бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Инспексиянинг коррупсияга қарши курашиш дастурига киритилади.
  2. Мониторинг ва назорат якунлари бўйича ишлаб чиқилган тавсияларни бажариш, амалга оширилган ишлар ҳақида Ички назорат тузилмасига тегишли маълумотлар тақдим этилиши учун Инспексия таркибий бўлинмалари раҳбарлари шахсан жавобгардир.
18.12.2024  Чоп этиш

Коррупцияга қарши кураш