Инспекция ва ҳудудий бўлинмаларида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш Услубиёти
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси
ҳудудий ва таркибий бўлинмаларида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш
УСЛУБИЁТИ
1 боб. Умумий қоидалар
Мазкур услубиёт Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси ҳудудий ва таркибий бўлинмаларига (кейинги ўринларда Ташкилот) юкланган вазифа ва мажбуриятларни бажаришда юзага келиб чиқадиган коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш бўйича қоидаларни белгилаб беради ҳамда Ташкилотда коррупциявий хавф-хатарларни баҳолашга ягона ёндашувни шакллантиришга қаратилган.
Қуйидагилар Ташкилотдаги коррупциявий-хавф-хатарларни баҳолашнинг мақсади ҳисобланади:
Ташкилот фаолиятини комплекс таҳлил қилиш орқали коррупция хавф-хатарига энг кўп мойил бўлган функция ва лавозимларини белгилаш;
коррупциявий хавф-хатарларни минималлаштириш бўйича самарали олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш.
Ташкилотдаги коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш қуйдагиларни ишлаб чиқилишини назарда тутади:
Коррупциявий хавф-хатарлар харитаси;
Ташкилотда, коррупцияга қарши курашиш чоралар (тадбирлар)ни, масъул шахсларни, амалга ошириш механизми ва муддатларини ўз ичига белгилаб олган Коррупцияга қарши курашиш бўйича дастур.
Ташкилотдаги коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ҳар йили ёки қуйидаги ҳолатлар юзага келганда амалга оширилади:
коррупциявий хавф-хатарларни бирламчи баҳолаш зарурияти;
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик талабларининг ўзгариши;
функция ёки тартиб-таомилнинг амалга оширилишига сезиларли равишда таъсир кўрсатувчи Ташкилотнинг ички ҳужжатлари ўзгариши;
Ташкилот тузилмасининг, функцияларини амалга оширишида ўзига хос жиҳатларининг ўзгариши, янги функцияларнинг юкланиши;
Ташкилот функцияларининг коррупциявий хавф-хатар даражасига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа шарт-шароитларнинг келиб чиқиши.
Ушбу Услубиётда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
қолдиқ хавф-хатар – коррупциявий хавф-хатарни минималлаштиришга қаратилган чораларни қабул килингандан сўнг қолувчи хавф-хатар (яъни, амалдаги коррупцияга қарши курашиш сиёсатни ва тартиб-таомилларни, хавф-хатарларни минималлаштириш бўйича чора-тадбирларни ва жорий этилган назоратларни ҳисобга олган ҳолда);
коррупциявий хавф-хатар – ходимлар ёки учинчи шахслар томонидан Ташкилот номидан ва (ёки) уларнинг манфаатларини кўзлаб коррупциявий хатти-ҳаракатларни содир этиш хавфи;
коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш – Ташкилот томонидан амалга ошириладиган функцияларни таҳлил қилиш, уларнинг коррупциявий хавф-хатарга мойиллик даражасини аниқлаш, шунингдек функциялар доирасида амалга ошириладиган тегишли тартиб-таомиллар учун ўзига хос ва қолдиқ коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш фаолияти;
коррупциявий хавф-хатарларнинг бирлашган харитаси – Ташкилотдаги коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш натижалари бўйича тузиладиган ва Ташкилот функциялари ва тартиб-таомилларининг умумий рўйхати, тегишли функцияларни амалга ошириш билан боғлиқ эҳтимолий коррупциявий хавф-хатар (схемалар) таснифи, ўзига хос ва қолдиқ коррупциявий хавф-хатарлар даражаси, уларни минималлаштириш чоралари ва аниқланган коррупциявий хавф-хатарни минималлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш учун масъул бўлган ходимлар лавозимларини ўз ичига олувчи бирлашган ҳужжат;
коррупциявий харакатлар – ходим томонидан бевосита ёки билвосита шахсан ёки учинчи шахслар орқали пора берувчи манфаатлари йўлида ҳаракат ёки ҳаракатсизлик учун моддий манфаатдор бўлиши, шу жумладан пул, қимматбаҳо қоғоз, бошқа кўринишдаги мулк ва мулкий ҳуқуқлар, мулкий ҳарактердаги хизматлар олиш, талаб қилиш, ундириш, таклиф қилиш ёки бериш, пора бериш ва/ёки олиш ёки бунда воситачилик қилишда, расмиятчиликларни соддалаштириш учун тўловлар ундириш (пора олиш) ва бошқа ноқонуний мақсадларда ўз хизмат вазифаларидан ноқонуний фойдаланиш;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик – коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилган қилмиш;
тартиб-таомил – Ташкилот функцияларини амалга ошириш доирасидаги ходимлар, бўлинмалар томонидан бажариладиган ёки битта натижага қаратилган, ёҳуд маълум бир функциянинг ажралмас элементи ҳисобланган, аломатлар бўйича бир гуруҳга бирлаштириш мумкин бўлган ҳаракатлар йиғиндиси;
функция – бир нечта тартиб-таомилни ўз ичига олиши мумкин бўлган Ташкилотнинг ички жараён (фаолият йўналишлари)ларидан бири;
эксперт фикри – аниқ факт ёки ҳодиса бўйича ходим ёки бўлинманинг субъектив қараши ёки фикрига асосланган қарори.
ўзига хос хавф-хатар – Ташкилот фаолияти ва амалга оширилаётган функциялари спецификасидан келиб чиқадиган хавф-хатари, шу билан бирга уни камайтиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширилиши ҳисобга олинмаган ҳолда (яъни, амалдаги коррупцияга қарши курашиш сиёсати ва тартиб-таомиллари, хавф-хаталарни минималлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар ва жорий этилган назоратлар ҳисобга олинмаган ҳолда);
ҳудудий ёки таркибий бўлинманинг коррупциявий хавф-хатарлари харитаси – ташкилотнинг ҳудудий ёки таркибий бўлинмасидаги коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш натижалари бўйича тузиладиган ҳамда орган ёки муассаса функциялари ва тартиб-таомилларининг умумий рўйхати, тегишли функцияларни амалга ошириш билан боғлиқ эҳтимолий коррупциявий хавф-хатар (схемалар) таснифи, ўзига хос ва қолдиқ коррупциявий хавф-хатарлар даражаси, уларни минималлаштириш чоралари ва аниқланган коррупциявий хатарни минималлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш учун масъул бўлган ходимлар лавозимларини ўз ичига олувчи ҳужжат.
Ташкилотдаги коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш Коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси (кейинги ўринларда – Ички назорат тузилмаси) томонидан ташкилот раҳбари топшириғи асосида амалга оширилади. Ташкилот раҳбари топшириғида баҳолашни ўтказиш аниқ муддатлари кўрсатилади.
Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолашда Ички назорат тузилмаси қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
коррупцияга қарши курашиш бўйича масъулларни жалб қилган ҳолда Ташкилотда хавф-хатарларни баҳолаш жараёнини ташкиллаштиради;
Ташкилотда коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш жараёни устидан умумий назоратни амалга оширади;
Ташкилотдаги коррупцияга қарши курашиш бўйича масъуллар, шунингдек ташкилот марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларига мазкур Услубиётда кўзда тутилган тартибга риоя қилиш бўйича маслаҳатлар беради;
марказий аппарат бўлинмаларининг коррупциявий хавф-хатарлар харитасини тузади ва Ташкилотнинг раҳбари билан келишади;
марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмаларнинг коррупциявий хавф-хатарлари харитасини Ташкилотнинг коррупциявий хавф-хатарларнинг бирлашган харитасига умумлаштиради;
Ташкилот раҳбари ва тегишли ҳудудий бўлинмалар раҳбарларига хавф-хатарларни баҳолаш натижалари ва коррупциявий хавф-хатарларнинг бирлашган харитасини тақдим этади;
тасдиқланган хавф-хатарлар харитаси асосида ҳудудий бўлинмалар томонидан ишлаб чиқилган коррупцияга қарши курашиш бўйича дастурлар лойиҳаларини кўриб чиқади ва уларни қабул қилиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради;
марказий аппарат бўлинмаларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича дастурини ишлаб чиқади ва Ташкилотнинг раҳбари билан келишади;
марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмаларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича дастури асосида Ташкилотнинг коррупцияга қарши курашиш дастурини ишлаб чиқади;
Ташкилотда коррупциявий хавф-хатарларни минималлаштириш бўйича чора-тадбирларини мувофиқлаштиради ва уларни назорат қилади;
ушбу Услубиётда кўзда тутилган бошқа вазифаларни амалга оширади.
Ички назорат тузилмаси зарур ҳолларда марказий аппарат таркибий бўлинма раҳбарлари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича масъуллардан қўшимча ахборот ва ҳужжатларни талаб қилиб олади.
Коррупцияга қарши курашиш бўйича масъуллар қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
тегишли ҳудудий ва таркибий бўлинмаларда коррупциявий хавф-хатарлар баҳоланишини ташкил қилади ва ўтказади;
тегишли ҳудудий ва таркибий бўлинмаларда коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш жараёни устидан назоратни амалга оширади;
тегишли ҳудудий ва таркибий бўлинмаларнинг коррупциявий хавф-хатарлар харитасини тузади ва ушбу Услубиётда кўзда тутилган тартибда келишилишини таъминлайди;
тегишли ҳудудий ва таркибий бўлинмаларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича дастурларини ишлаб чиқади ва ушбу Услубиётда кўзда тутилган тартибда келишилишини таъминлайди;
тегишли ҳудудий ва таркибий бўлинмаларда коррупциявий хавф-хатарларни минималлаштириш бўйича чора-тадбирларини амалга оширишни мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
ушбу Услубиётида кўзда тутилган бошқа вазифаларни амалга оширади.
Коррупцияга қарши курашиш бўйича масъуллар зарур ҳолларда тегишли ҳудудий ва таркибий бўлинма ходимларидан қўшимча ахборот ва ҳужжатларни талаб қилиб олади.
2 боб. Коррупциявий хавф-хатарларни дастлабки баҳолаш
Ташкилотда коррупциявий хавф-хатарларни дастлабки баҳолаш жараёни тегишли буйруқлар ва уларда кўрсатилган муддатлар асосида амалга оширилади.
Коррупциявий хавф-хатарларни дастлабки баҳолашнинг умумий муддати
3 ойдан ошмаслиги лозим.
Коррупциявий хавф-хатарларни дастлабки баҳолаш функцияларнинг коррупциявий хавф-хатарга мойиллик даражасини дастлабки баҳолаш ва тегишли функциялар доирасида Ташкилот ходимлари томонидан амалга ошириладиган айрим тартиб-таомилларнинг коррупциявий хавф-хатар даражасини баҳолашни
ўз ичига олади.
Коррупциявий хавф-хатарларни дастлабки баҳолаш, пастдан тегишли марказий, ҳудудий ва таркибий бўлинмалардан) тепага (ташкилот даражасигача), мазкур бобнинг 12-21 бандларида кўрсатилган тартиб ва кетма-кетликда амалга оширилади.
Ички назорат тузилмаси ушбу Услубиётига 1-иловада келтирилган Коррупциявий хавф-хатарлар харитасини ишлаб чиқиш бўйича Ташкилотнинг марказий аппарати, ҳудудий ва таркибий бўлинмаларига кўрсатма юборилишини таъминлайди.
Кўрсатмада тасдиқланган Коррупциявий хавф-хатарлар харитасини Ички назорат тузилмасига тақдим этиш муддатлари кўрсатилиб, бу муддат йигирма беш иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
Ташкилотнинг марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг Коррупциявий хавф-хатарлар харитаси тегишли бўлинмалар томонидан ишлаб чиқилиб, Ички назорат тузилмасига марказий аппарат учун ягона Коррупциявий хавф-хатарлар харитасини тузиш мақсадида киритилади. Марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг Коррупциявий хавф-хатарлар харитаси Ички назорат тузилмаси томонидан Ташкилотнинг раҳбари билан келишилади.
Ташкилотнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларининг Коррупциявий хавф-хатарлар харитаси тегишли бўлинманинг Коррупцияга қарши курашиш бўйича масъуллари томонидан ишлаб чиқилади ва тегишли ҳудудий ва таркибий бўлинма раҳбарлари билан келишилади. Тегишли раҳбар билан келишилган Коррупциявий хавф-хатарлар харитаси Ички назорат тузилмасига кўриб чиқиш учун киритилади.
Ташкилот марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари томонидан ишлаб чиқилган Коррупциявий хавф-хатарлар харитасига оид саволлар юзага келган тақдирда, Ички назорат тузилмаси ходимлари тегишли таркибий бўлинмага изоҳ бериш ёки харитага тузатиш киритиш учун сўров юборади. Бунда, сўровга жавоб сўров олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ошмаган муддатда юборилиши лозим.
Ички назорат тузилмаси ходимлари ўз экспертлик фикрига таянган ҳолда Коррупциявий хавф-хатарлар харитасига ўзгартиришлар киритишлари мумкин.
Марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмаларнинг коррупциявий хавф-хатарлар хариталари асосида Ички назорат тузилмаси Ташкилотнинг коррупциявий хавф-хатарларнинг бирлашган харитасини ишлаб чиқади.
Коррупциявий хавф-хатарларнинг бирлашган харитасини тузиш муддати, марказий аппарат ва ҳудудий ва бўлинманинг коррупциявий хавф-хатарлари харитаси тасдиқланган санадан бошлаб, ўн иш кунидан ошмаслиги керак.
Коррупциявий хавф-хатарларнинг бирлашган харитаси ташкилот Ички назорат тузилмаси тақдимномасига асосан ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.
Қолдик коррупциявий хавф-хатарнинг юқори даражаси билан ифодаланадиган тартиб-таомиллар учун Ички назорат ва коррупцияга қарши курашиш учун масъул ушбу Услубиётининг 2-иловасига мувофиқ коррупциявий хавф-хатарларга энг кўп мойил бўлган лавозимлар рўйхатини ишлаб чиқади.
Ташкилотнинг коррупциявий хавф-хатарларга энг кўп мойил бўлган лавозимлар рўйхати Ички назорат ва коррупцияга қарши курашиш учун масъулнинг тақдимномасига асосан ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.
Коррупцияга қарши курашиш бўйича масъул томонидан тасдиқланган Коррупциявий хавф-хатарларнинг харитасида белгиланган чора-тадбирларга асосан ҳудудий бўлинмаларнинг Коррупцияга қарши курашиш бўйича дастури ушбу Услубиётнинг 3-иловасига мувофиқ Коррупциявий хавф-хатарларнинг харитаси тасдиқланган санадан ўн иш куни ичида ишлаб чиқилиб тасдиқланади.
Ташкилотнинг Коррупцияга қарши курашиш дастури марказий аппарат бўлинмаларининг коррупциявий хавф-хатарларни минималлаштириш бўйича чора-тадбирларини инобатга олган ҳолда Ички назорат тузилмаси томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Ташкилот рахбари томонидан тасдиқланади.
3-боб. Коррупциявий хавф-хатарларнинг кейинги
(ҳар йиллик) баҳоланиши
Ташкилотда коррупциявий хавф-хатарларнинг кейинги баҳоланиши доимий равишда, бир йилда камида бир марта, қоида тариқасида йил бошида Ташкилот раҳбарининг тегишли буйруғи асосида ўтказилади.
Кейинги (ҳар йиллик) коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш муддати
2 ойдан ошмаслиги лозим.
Йиллик коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ушбу услубиётнинг
2-бобида кўрсатилган коррупциявий хавф-хатарларни дастлабки баҳолаш тартибида амалга оширилади.
Ҳар йиллик коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш бошланишидан олдин Ички назорат тузилмаси ташкилотнинг марказий аппарати ва ҳудудий
бўлинмалари раҳбарларига олдинги баҳолаш даврига нисбатан қонунчиликда ёки ички идоравий ҳужжатларга киритилган ўзгаришларни аниқлаш мақсадида ушбу Услубиётга 4-иловага мос шаклда Сўровнома юборади.
Ички назорат тузилмаси марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари томонидан тўлдирилган Сўровномаларни йиғади, таҳлил қилади.
4-боб. Ташкилотда амалга ошириладиган функциялар
ва тартиб-таомилларнинг коррупциявий хавф-хатар
даражасини баҳолаш тартиби
Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ташқи ва ички ахборот манбаларидаги маълумотлар таҳлили асосида амалга оширилади, жумладан:
ташкилотнинг функцияларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ташкилотнинг ички ҳужжатлари (мисол учун, таркибий бўлинмалар, ходимларнинг лавозим йўриқномалари тўғрисидаги низомлар ва ҳ.к.);
ички текширувлар материаллари, шу билан бирга хизмат текширувлари материаллари;
ички аудит ва коррупцияга қарши курашиш бўйича мониторинг натижалари;
одоб-аҳлоқ комиссияси йиғилишлари натижалари;
манфаатдор томонлар, давлат хизмати олувчилар, экспертлар ва бошқа манфаатдор шахслар орасида ўтказилган сўров, жумладан ижтимоий тадқиқотлар натижалари бўйича ташкилотнинг ходимлари томонидан содир этилган коррупциявий ҳаракатларга оид мурожаатлар;
Ташкилот фаолиятидаги ҳуқуқбузарликларга оид статистик маълумотлар;
коррупциявий ҳаракатлар тўғрисида хабар беришга мўлжалланган алоқа каналларига келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожжатлари;
Ташкилот ходимлари томонидан содир этилган коррупциявий ҳаракатлар ёки одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилмаслик тўғрисида ОАВдаги маълуомотлар;
ижтимоий тармоқларда қолдирилган изоҳлар;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан тақдим этилган материаллар, жумладан жиноят ишларига доир ахборотлар ва бошқалар.
Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш жараёнида Ташкилотнинг ҳар бир функцияси ва тартиб-таомили бўйича коррупциявий ҳаракатларни содир этилиши имкониятлар борлиги бўйича таҳлил қилиш лозим.
Ҳар бир функция қуйидаги шкала бўйича баҳоланади:
Коррупциявий хавф-хатарларга энг кўп мойил бўлган функция;
Коррупциявий хавф-хатарларга энг кам мойил бўлган функция.
Ўрганилаётган функция доирасида амалга оширилаётган тартиб-таомилларнинг ўзига хос хавф-хатарини баҳолаш қуйидаги мезонларга кўра амалга оширилади:
ўзига хос юқори хавф-хатар коррупциявий хавф-хатарларга энг кўп мойил бўлган функциялар доирасида амалга ошириладиган тартиб-таомилларга берилади;
ўзига хос ўрта хавф-хатар коррупциявий хавф-хатарларга энг кам мойил бўлган функциялар доирасида амалга ошириладиган тартиб-таомилларга берилади;
ўзига хос паст хавф-хатар хавф-хатарлар кўзда тутилмаган ва ташкилотнинг Ички назорат тузилмасининг асосли хулосаси асосида истисно тариқасида қўлланилиши мумкин.
Қолдиқ коррупциявий хавф-хатар даражасини баҳолаш хавф-хатарли ҳодисани амалга ошишининг эҳтимоли (мазкур Услубиётнинг 5-иловаси
5.1 жадвалдаги мезонларга қаранг) ва коррупциявий хавф-хатарнинг оқибат даражаси (мазкур Услубиётининг 5-иловаси 5.2 жадвалидаги мезонларга қаранг)ни ҳисобга олган ҳолда хавф-хатарлар аҳамиятлилик шаклидан фойдаланиб амалга оширилади (мазкур Услубиёти 5-иловасидаги 5.1 расм).
5 боб. Коррупциявий хавф-хатарнинг қолдиқ даражасини
минималлаштириш чоралар
Коррупциявий хавф-хатарларни минималлаштириш чора-тадбирларини белгилашда:
ҳар бир чора Ташкилот ходимлари унинг мақсадлари, пировард натижаси ва маълум бир коррупциявий хавф-хатарни минималлаштириш билан алоқасини тушуниши учун аниқ ва равшан ифода этилиши;
ҳар бир чора учун уни амалга ошириш муддати ёки даврийлиги белгиланиши, уни амалга ошириш учун масъул шахслар, амалга оширилишини мониторинг қилиш ва самарадорлигини баҳолаш механизмлари аниқлаб олиниши зарур.
Ташкилотнинг коррупциявий хавф-хатарлар харитасига киритилган, аниқланган коррупциявий хавф-хатарларни минималлаштириш чора-тадбирлари Ташкилотнинг Коррупцияга қарши курашиш дастурларига ҳам киритилади (мазкур Услубиётининг 6-иловаси).
Ташкилотдаги коррупциявий хавф-хатарларни минималлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш устидан назорат Ички назорат тузилмаси томонидан амалга оширилади.
6 боб. Якуний қоидалар
Зарурат бўлганда, Ташкилотнинг коррупциявий хавф-хатарлар харитаси ва коррупцияга қарши курашиш дастурига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш билан боғлиқ масалалар бўйича Ички назорат тузилмаси томонидан Ташкилот раҳбарига таклифлар киритилади.
Коррупцияга қарши кураш
- Коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш тўғрисида норматив ҳуқуқий ҳужжатлар
- Инспекциянинг коррупцияга қарши курашиш бўйича Сиёсати
- Инспекция ва ҳудудий бўлинмаларида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш Услубиёти
- Контрагентларни текширишга оид йўриқнома
- Коррупциявий хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш регламенти
- Коррупцияга қарши кураш тизимининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш бўйича низом
- Манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича низом
- Мурожаат учун
- Коррупция ҳолатларини кўриб чиқишга доир ҳисобот