Транспорт назорати инспекцияси ва ҳудудий бўлимларига ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш бўйича йўриқнома

Транспорт назорати инспексияси ва ҳудудий бўлимларига ишга қабул қилинаётган

номзодларни текшириш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Ушбу Йўриқнома (кейинги ўринларда – Йўриқнома) Транспорт назорати инспексияси ва ҳудудий бўлимларига (кейинги ўринларда – Инспексия) ишга қабул қилишда номзодлар текширувини ўтказишнинг тамойиллари, талаблари, тартиби ва муддатларини белгиловчи ички ҳужжат ҳисобланади.
  2. Ушбу Йўриқноманинг мақсадлари қуйидагилардир:

номзод томонидан тақдим этилган ўзи, унинг профессионал фаолияти, бошқа жисмоний ва юридик шахслар билан қариндошлик ва тижорат алоқалари ҳақидаги маълумотларни текшириш;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ҳамда Инспексиянинг ички ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳалол, сифатли, пухта, холис амалга оширишга қодир жисмоний шахслар билан меҳнат муносабатларини расмийлаштиришга эришилишини таъминлаш;

Инспексияда лавозим мажбуриятларини бажариш учун етарли билим ва тажрибага эга бўлмаган, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган шунингдек уларни ишга олиш коррупсияга оид ёки бошқа хатарларга олиб келувчи номзодлар билан меҳнат муносабатларига киришиш хатарини минималлаштириш;

раҳбарлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларга билимли, ҳалол, виждонли, қонунга итоаткор ходимларни танлаб олиш.

  1. Ушбу йўриқнома ишга қабул қилишда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари билан алоҳида тартиб белгиланган лавозимларга нисбатан тадбиқ этилмайди.

2-боб. Асосий тушунчалар

  1. Ушбу Йўриқнома мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

коррупсиявий ҳаракатлар – ходим томонидан бевосита ёки билвосита шахсан ёки учинчи шахслар орқали пора берувчи манфаатлари йўлида ҳаракат ёки ҳаракатсизлик учун моддий манфаатдор бўлиши, шу жумладан пул, қимматбаҳо қоғоз, бошқа кўринишдаги мулк ва мулкий ҳуқуқлар, мулкий характердаги хизматлар олиш, талаб қилиш, ундириш, таклиф қилиш ёки бериш, пора бериш ва/ёки олиш ёки бунда воситачилик қилишда, расмиятчиликларни соддалаштириш учун тўловлар ундириш (пора олиш) ва бошқа ноқонуний мақсадларда ўз хизмат вазифаларидан ноқонуний фойдаланиш;

манфаатлар тўқнашуви – Инспексия ходимининг шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият;

номзод – Инспексиянинг бўш иш ўрни талабларига жавоб берувчи, вакант иш жойига танлаб олинган жисмоний шахс.

ноқонуний фойда – ваъда қилинадиган, таклиф этиладиган, тақдим этиладиган ёки қонуний асоссиз олинадиган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк, ёки мулкий ҳуқуқлар, афзалликлар, имтиёзлар, хизматлар, номоддий активлар, бошқа ҳар қандай моддий ёки номоддий фойда;

ходимнинг шахсий манфаатдорлиги – ходим томонидан ўз хизмат вазифаларини бажариш доирасида унинг яқин қариндоши ёки ходимга алоқадор бўлган шахслар томонидан ходимнинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир қилиши мумкин бўлган пул маблағлари, моддий ёки номоддий қийматликлар, бошқа мол-мулк, бойлик ва имтиёзлар кўринишида шахсий наф олиш имконияти (шахсий, ижтимоий, мулкий, молиявий, сиёсий ва бошқа манфаатлари);

яқин қариндошлар – қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар, яъни ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан фарзандликка олинганлар, бобо, буви, неваралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллари.

3-боб. Ишга қабул қилинаётган номзодларни текширишга қўйилган умумий талаблар ва уларнинг муддатлари

  1. Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими номзодларни текшириш учун масъул ҳисобланади ва Коррупсияга қарши ички назорат учун масъул мазкур йўналишни назорат қилишга ҳақли.
  2. Текширув барча доимий ва муддатли лавозимларга номзодлар, шунингдек фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича қабул қилинган номзодларга нисбатан амалга оширилади.
  3. Агар ходимларни танлаб олиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - ДХРА) томонидан амалга оширилса, номзодларни текшириш номзод қабул комиссияси баённомаси билан тасдиқлангандан сўнг, бироқ меҳнат шартномаси тузилмасидан олдин амалга оширилади.
  4. Агар номзодларни танлаб олиш ДХРА иштирокисиз амалга оширилса, у ҳолда ишга қабул қилинаётган номзод меҳнат шартномаси тузилмасдан аввал текширилади.
  5. Номзодни текшириш 5 (беш) иш кунигача бўлган муддатда амалга оширилади.
  6. Номзодни белгиланган муддатларда текшириш холис сабабларга кўра имконсиз бўлса, унинг давомийлиги 5 (беш) иш кунигача бўлган муддатга чўзилиши мумкин.

4-боб. Текшириш учун ҳужжатлар ва маълумотларни олиш

  1. Номзодни текширишни амалга оширадиган Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлимига (кейинги ўринларда – Ижрочи) текширувни ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 124-моддасига мувофиқ ишга қабул қилинаётганда талаб этиладиган ҳужжатлар нусхалари;

номзод томонидан Инспексиядаги манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича ички идоравий ҳужжатга мувофиқ шаклда тўлдирилган ва имзоланган декларатсия нусхаси.

  1. Маълумотнома олинаётганда тўлдирилмаган бандлар мавжуд бўлса, Ижрочи номзоддан етмаётган маълумотларни сўраб олиши мумкин.
  2. Ижрочи номзоддан тақдим этилган ҳужжатлар бўйича тушунтириш ва қўшимчаларни сўраб олишга ҳақли.
  3. Номзод сўралаётган ҳужжатлар ёки маълумотларни тақдим этишни рад этган тақдирда номзодни текшириш очиқ фойдаланувдаги ва Ижрочи тасарруфидаги маълумотлар асосида, шунингдек расмий сўров юбориш орқали амалга оширилиши мумкин. Бунда Ижрочи текширув натижаларига оид хулосада тегишли қайдни амалга оширади.
  4. Номзоднинг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида кўзда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортиши унинг ишга жойлашишини рад этиш учун сабаб бўлмайди.

5-боб. Ишга жойлашаётган номзодларни текшириш
учун ахборот манбалари

  1. Ишга жойлашаётган номзодни текшириш доирасида номзоддан олинган маълумотлар, шунингдек очиқ манбалардан ёки расмий сўровлар юбориш орқали олинган маълумотларни таҳлил қилиш ва ишлаш амалга оширилади.
  2. Маълумотларни йиғиш ишга жойлашаётган номзод ҳақидаги умумий ва холис фикрни шакллантириш, номзоддан олинган, жумладан маълумотномада қайд этилган, номзоднингҳттпс://ваcанcй.аргос.ру сайтидаги шахсий профилидаги ҳужжатлар ва маълумотлар ишончлилигини баҳолаш, шунингдек ўзи ҳақидаги маълумотларни яшириш ёки сохталаштириш аломатлари йўқлигини таҳлил қилиш учун барча очиқ ахборот манбаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
  3. Ишга жойлашаётган номзодни текшириш учун ахборот манбалари қонунийлик ва холислик талабларига жавоб бериши лозим. Ижрочи бошқа давлат органлари ва ташкилотларига, номзоднинг аввалги иш жойлари, ўқув муассасалари ва ҳ.к ларга тақдим этилган маълумотларни текшириш учун расмий сўров юбориш мумкин.
  4. Ижрочи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига сўров юбориш орқали номзоднинг судланганлиги, фирибгарлик, коррупсия ва зўравонлик билан боғлиқ ишларга алоқадорлигини текшириши мумкин.
  5. Номзод ҳақидаги маълумотларни текшириш учун қуйидаги очиқ ахборот манбаларидан фойдаланиш мумкин:

Давлат хизматлари агентлигининг юридик шахслар ва якка тадбиркорлар маълумотларини текшириш бўйича платформаси - ҳттпс://фо.бирдарча.уз/с/ру_ландинг

Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат реестри (КТЯДР) - ҳттпс://стат.уз/ру/услуги-1/сведения-из-эгрпо

Солиқ органларининг электрон давлат хизматлари портали - ҳттпс://мй.солиқ.уз/маин/?ланг=ру

Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлари портали - ҳттпс://дата.гов.уз/ру

Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси - ҳттп:// кадастр.уз/ру/

Ижро ҳужжатлари бўйича қарздорларнинг маълумотлар базаси - ҳттпс://миб.уз

Ахборот қидирув тизимлари (масалан, Гоогле, Яндекс ва ҳ.к.) ва ҳ.к.

Ушбу рўйхат зарур бўлганда ўзгартирилиши ва кенгайтирилиши мумкин бўлган манбаларнинг тахминий рўйхатини ифодалайди.

 6-боб. Ишга жойлашаётган номзодларни текширувини ўтказиш йўналишлари

  1. Номзодларни текшириш қуйидаги асосий йўналишлар бўйича амалга оширилади:

номзодда тугатилмаган судланганлик ҳолати ва (ёки) иқтисодий, жумладан коррупсиявий характердаги қонунбузарликлар муносабати билан уни маъмурий, жиноий ёки интизомий жавобгарликка тортиш фактлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар йўқлиги;

суд органлари томонидан қўйилган раҳбарлик лавозимларини эгаллашга тақиқ йўқлиги – раҳбарлик лавозимига номзод учун;

номзод ёки унинг яқин қариндошлари тўғрисида уларнинг коррупсиявий, фирибгарлик ёки бошқа қонунга хилоф фаолиятига доир маълумотлар йўқлиги;

аввалги иш жойларидан салбий тавсияномалар йўқлиги;

номзодда манфаатлар тўқнашуви аломатлари йўқлиги;

номзодга нисбатан бошқа хатар индикаторлари йўқлиги (жумладан, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида намойиш этилган ҳаёт тарзи расмий иш ҳақига мос келмайди ва бошқалар).

  1. Қайд этилган йўналишлар бўйича текширув ўтказиш мажбурий. Бунда текширув йўналишлари рўйхати заруратга қараб ҳар бир аниқ ҳолатда кенгайтирилиши мумкин.

7-боб. Ишга жойлашаётган номзодларни текшириш натижалари

  1. Номзодни текширувини ўтказиш натижалари бўйича Ижрочи томонидан Номзод текширилгани тўғрисидаги ҳисобот тузилиб (ушбу Йўриқномани 1-илова шакли бўйича), мазкур ҳисобот Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлимида сақланади. Ўтказилган текширув ва унинг натижаларига оид маълумотлар Ишга жойлашаётган номзодларни текшириш реестри (ушбу Йўриқномага 2-илова)га киритилади.
  2. Инспексиянинг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими Инспексиядаги Номзодларни текшириш реестрига қиритиладиган маълумотларни йиғиш ва ушбу Реестрни актуал ҳолда сақлаш учун жавобгар ҳисобланади.
  3. Текширув натижалари тўғрисидаги ҳисоботнинг 3 бўлимидаги 3.1, 3.2, 3.3 ёки 3.4 бандлари саволларига битта ва ундан кўп хавф индикаторлари мавжуд бўлган тақдирда (“Ҳа” жавоблари) ишга жойлашаётган номзодни текшириш натижалари бўйича салбий хулоса киритилади.

3.5 ёки 3.6 бандларидаги саволлардан бирига биттасига бўлса ҳам бир ва ундан ортиқ хавф индикаторлари (“Ҳа” жавоблари) мавжуд бўлган тақдирда, текширув ўтказаётган шахс вазиятни коррупсиявий хавф-хатарлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги бўйича баҳолайди.

  1. Коррупсиявий хавф-хатарлар мавжуд бўлган тақдирда текширув ўтказаётган шахс уларни камайтириш бўйича чора-тадбирларни таклиф қилади ёки бундай хатарлар даражасини пасайтириш имкони бўлмаган тақдирда номзодни текшириш натижалари бўйича салбий хулоса беради.
  2. Салбий хулоса берилган тақдирда номзодни, шу жумладан ҳудудий ва таркибий бўлинмаларга ишга қабул қилиш Инспексия раҳбари қарорига кўра номзод ишга олинаётган бўлинма раҳбарияти томонидан мазкур йўналишни назорат қилувчи раҳбар ўринбосари ва Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими раҳбар билан келишилган ҳолда тузилган хизмат маълумотномаси асосида амалга оширилади. Хизмат маълумотномасига Текширув натижалари тўғрисидаги ҳисобот нусхаси илова қилинади.
  3. Текширув натижалари бўйича коррупсиявий хатарлар аниқланган
    ва уларни камайтириш бўйича чора-тадбирлар таклиф этилган номзод ишга олинган тақдирда ходимнинг раҳбари тавсия этилган чора-тадбирларнинг
    ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини назорат қилиш учун жавобгар ҳисобланади.

8 боб. Текширувни ҳужжатлаштириш ва ҳужжатларни сақлаш муддатлари

  1. Ишга жойлашаётган номзодни текшириш натижалари (жумладан, Текширув натижалари тўғрисидаги ҳисобот ва бошқа ҳамроҳ ҳужжатлар) махфий ҳисобланади ва ишга жойлашаётган номзодни танлаб олиш ва текшириш жараёнида иштирок этмаётган Инспексия ходимлари ва бошқа учинчи шахсларга ошкор этилмайди.
  2. Ишга жойлашаётган номзодларни текшириш реестри (ушбу Йўриқномага
    1-илова) дан фақатгина Ижрочилар фойдаланиши
  3. Лавозим мажбуриятларини амалга ошириш учун бундай маълумотлардан фойдаланиши зарур бўлган бошқа ходимлар коррупсияга қарши кураш фаолиятини назорат қилувчи раҳбар ўринбосарининг ёзма розилигини олиши лозим.
  4. Номзод ишга жойлаштирилган тақдирда Текширув ўтказилгани ҳақидаги ҳисоботнинг асл нусхаси Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган муддат ва тартибда ходимнинг шахсий йиғма жилдида сақланиши шарт.
  5. Текширув ўтказилгани тўғрисидаги ҳисобот нусхаси, шунингдек ҳисоботдаги маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар ва маълумотлар (масалан, скриншотлар, кўчирма, ваколатли муассасаларга юборилган сўровлар ва уларга олинган жавоблар ва ҳ.к) Кадрлар бўйича бош мутахассис томонидан камида 10 (ўн) йил давомида сақланиши шарт.
  6. Инспексияга ишга жойлаша ололмаган номзодларни текшириш натижалари уч йил давомида сақланади.
  7. Агар номзод Инспексияда ишлашга сўнгги текширув ўтказилгандан сўнг 2 йил давомида даъвогар бўлса, қайта текширув талаб этилмайди (манфаатлар тўқнашуви бўйича текширув бундан мустасно). Агар сўнгги текширув ўтказилганига икки йилдан ортиқ вақт бўлган бўлса, номзод қайта текширилиши лозим.

9-боб. Якуний қоидалар

  1. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ўзгарган тақдирда ёки номзодларни текшириш жараёнини такомиллаштириш зарурати туғилганда қайта кўриб чиқилиши ва ўзгартирилиши лозим.
  2. Ушбу Йўриқнома қоидаларини бузишда айбдор ходимлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва Инспексия ички ҳужжатларида кўзда тутилган тартиб ва асосда интизомий ва бошқа жавобгарликка тортилиши мумкин.

Транспорт назорати инспексияси ва ҳудудий бўлимларига

ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш

бўйича йўриқномага 1-илова

 

Номзод текширилгани тўғрисидаги ҳисобот

1.

Асосий маълумотлар

1.1

Номзоднинг Ф.И.Ш.

 

1.2

Туғилган санаси

 

1.3

Бўш лавозим номи

 

1.4

Бўлинма

 

1.5

Боғланиш учун телефон

 

1.6

Эл.почта манзили

 

2.

Иш тажрибаси

2.1

Аввалги иш жойлари (тескари хронологик тартибда), лавозимлари

 

2.2

Аввалги иш жойларидан салбий фикрлар мавжудлиги

 

Ҳа

 

Йўқ


Изоҳ (лар):

Манба (лар):

3.

Текширув натижалари

3.1

Ушбу Йўриқноманинг 11-бандида кўзда тутилган ҳужжатларнинг тўлиқ пакети олиндими? («Йўқ» жавоби фақатгина Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 80-моддасига мувофиқ ишга қабул қилиш вақтида талаб этилган ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда берилиши мумкин)

 

Ҳа

 

Йўқ


Етишмаётган ҳужжат(лар):

Уларнинг йўқлиги сабаби(лари):

 

3.2

Номзоддан олинган, жумладан маълумотномада кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилик аломатлари ва у томонидан ўзи ҳақидаги айрим маълумотларни яшириш ёки сохталаштириш аломатлари йўқлиги

 

Ҳа

 

Йўқ


Изоҳ(лар):

Манба(лар):

 

3.3

Номзодда тугатилмаган судланиш жараёни ва (ёки) иқтисодий, жумладан коррупсиявий характердаги қонунбузарликлар муносабати билан уни маъмурий, жиноий ёки интизомий жавобгарликка тортиш фактлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар йўқлиги

 

Ҳа

 

Йўқ

(агар жавоб ижобий бўлса, асосини кўрсатинг)


Изоҳ(лар):

Манба(лар):

 

3.4

Суд органлари томонидан қўйилган раҳбарлик лавозимларини эгаллашга тақиқ йўқлиги (раҳбарлик лавозимига номзод учун)

 

Ҳа

 

Йўқ


Изоҳ(лар):

Манба(лар):

 

3.5

Номзодда манфаатлар тўқнашуви аломатлари мавжудлиги:

 

Ҳа

 

Йўқ

 

 

1) номзоднинг яқин қариндошлари Инспексиянинг амалдаги ходими ҳисобланади

 

Ҳа

 

Йўқ

(агар жавоб ижобий бўлса: иш жойи, лавозими, асосий мажбуриятларини кўрсатинг)


Изоҳ(лар):

Манба(лар):

 

 

2) Номзод ёки унинг яқин қариндошлари раҳбарлик лавозими ёки қарорлар қабул қилиш билан боғлиқ лавозимни эгаллаб турган бўлса ёки потенсиал равишда Инспексия контрагентлари бўлиши мумкин бўлган компаниялар бошқарув органлари таркибига кирса

 

Ҳа

 

Йўқ

(агар жавоб ижобий бўлса: ФИШ ва қариндошлик даражаси (агар манфаатлар тўқнашуви Номзоднинг қариндошлари билан боғлиқ бўлса), компания номи, лавозими)


Изоҳ(лар):

Манба(лар):

 

 

3) Номзод ёки унинг яқин қариндошлари ҳар қандай Инспексиянинг оммавий муомалада бўлмаган аксиялари ёки устав капиталидаги улуши ёхуд Республика фонд биржаси ёки бошқа фонд биржасида оммавий муомалада бўлган қимматбаҳо қоғозларнинг 5% ва ундан ортиғига эгалик қилса ёки компаниялар фаолияти натижаларида шахсий манфаатдорлиги бўлса (жумладан, инвеститсиялар киритиш орқали)

 

Ҳа

 

Йўқ

(агар жавоб ижобий бўлса: ФИШ  ва қариндошлик даражаси (агар манфаатлар тўқнашуви Номзоднинг қариндошлари билан боғлиқ бўлса), компания номи, лавозими)


Изоҳ(лар):

Манба(лар):

 

 

4) Бошқа аломатлар

 

Ҳа

 

Йўқ


Изоҳ(лар):

Манба(лар):

 

3.6

Иш жойига номзод ёки унинг яқин қариндошларининг коррупсиявий, фирибгарлик ёки бошқа қонунга хилоф фаолиятига доир маълумотлар йўқлиги

 

Ҳа

 

Йўқ


Изоҳ(лар):

Манба(лар):

 

3.7

Номзодга нисбатан бошқа хатар индикаторлари йўқлиги (жумладан, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида намойиш этилган ҳаёт тарзи расмий иш ҳақига мос келмайди ва бошқалар).

 

Ҳа

 

Йўқ


Изоҳ(лар):

Манба(лар):

 

3.8

Бошқа маълумотлар (жумладан, интервю натижалари)

 

Ҳа

 

Йўқ


Изоҳ(лар):

Манба(лар):

 

4

Коррупсиявий хавф-хатарлар таҳлили (3.5 ҳамда 3.6 бандларига ёки ушбу бандларнинг биттасига жавоб ижобий бўлса) ва уларни минималлаштириш чоралари бўйича тавсиялар

 

 

 

 

 

5

Хулоса

 

 

Ҳа / Йўқ

Изоҳлар

3.1, 3.2, 3.3 ва 3.4 бандларида кўрсатилган хатар индикаторлари мавжудлиги

 

Қайд этилган тоифадаги ақалли битта хатар мавжуд бўлган тақдирда хулоса салбий берилади

3.5, 3.6, 3.7 ва/ ёки 3.8 бандларида хатар индикаторлари мавжудлиги

 

Юқори коррупсиявий хавф-хатарлар ва уларни камайтириш бўйича чоралар кўриш имконсиз бўлган тақдирда хулоса салбий берилади

ЯКУНИЙ НАТИЖА

(салбий хулоса /ижобий хулоса)

ТАВСИЯЛАР (аниқланган хатарларни ҳисобга олган ҳолда)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ижрочи

________________________________________________________________

(ФИШ)

____________________________________              «___»_______ 20__й.

                                (имзо)                                            (сана)

Транспорт назорати инспекцияси ва ҳудудий бўлимларига

ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш

бўйича йўриқномага 2-илова

Inspeksiyaga ishga qabul qilinayotgan nomzodlarni tekshirish reestri

T/r

Nomzodning FISh

Bo‘sh lavozim nomi

Markaziy apparatdagi yoki hududiy va tarkibiy bo‘linma nomi

Tekshiruv ijrochisi, FISh

Nomzodni tekshirish bo‘yicha hisobot sanasi va raqami

Tekshiruv natijasi (musbat/

manfiy/aniqlangan xatarlar)

Tekshiruv natijasini asoslovchi qisqa izohlar

1

2

3

4

5

6

7

8

1

 

 

 

 

 

 

 

2

 

 

 

 

 

 

 

3

 

 

 

 

 

 

 

4

 

 

 

 

 

 

 

5

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

18.12.2024 

Коррупцияга қарши кураш