Темир йўл кесишмаларида тўғри ҳаракатланинг!

 

      Темир йўл транспортининг юртимиз ҳаётида тутган ўрни беқиёс. Темир йўллар мамлакат иктисодиётининг қон томирлари, деб бекорга айтилмаган, албатта. Бу номга муносиб бўлиш, мавқеини сақлаб қолиш мақсадида “Ўзбекистан темир йўллари” АЖ томонидан соҳада жиддий ўзгаришларга қўл урилди. Сўнгги вактда эришилган муваффақиятлар жуда салмоқли. Мисол учун, Поп-Ангрен оралиғида амалга оширилган янги темир йўл қурилишини олайлик. Лойиҳанинг ноёб жиҳати шундаки, ушбу темир йўлнинг 19 минг 200 метриичидан, яъни тоннель орқали ўтади.

    Таъкидлаш жоизки, республикамиз миқёсида юкларни хавфсиз ташиш ва йўловчиларни манзилига соғ-омон етказиш борасида бошқа транспорт воси -ситаларига сардорлик килиш учун темир йўл тизимининг ҳамма иншоотлари соз ҳолатда ишлаши талаб этилади. Шундай иншоотлардан бири темир йўл кесишмасидир. Темир йўл кесишмаси бу автотранспорт воситалари ва пиёдалар темир йўлдан ўтиши учун Қурилган иншоот бўлиб, уларнинг доимо соз бўлиши ва ишлаши учун “Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан малакали ишчилар, мураккаб технология ва ускуналар ажратилган. Хозирги кунда Қашқадарё темир йўл таъмирлаш корхонасига қарашли 11 та қўриқланмайдиган ва 11 та қўриқланадиган темир йўл кесишмалари бўлиб, улар темир йўл ва автотранспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишига хизмат килиб келмокда. “Мароканд-Қарши темир йўл участкасини электрлаштириш” лойихасига кўра ушбу йўналишда 11 та темир йўл кесишмаси мавжуд бўлиб, уларнинг қурилишини янада такомиллаштириш мақсадида Қашкадарё темир йўл таъмирлаш корхонаси томонидан янги технология татбиқ қилинган. Мароқанд-Қарши участкасида жойлашган бу темир йўл кесишмаларига автоматик ёпиш ускунаси ўрнатилган, яъни кесишмага поезд якинлашиши билан автоматик тарзда бошқа транспорт воситалари олдида тўсиқ пайдо бўлади ва улар ҳаракати тўхтатилади.

Хозирги кунга келиб темир йўл кесишмаларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида «Қашқадарё темир йўл таъмирлаш корхонаси ишчи-ходимлари томонидан маҳалла, мактаб ва автокорхоналарга борилиб, аҳоли ўртасида темир йўлдан фойдаланиш қоидалари тўғрисида тушунтириш ишлари ўтказилмоқда.

Шунга қарамай, автотранспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан темир йўл кесишмаларида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиш ҳолатлари кузатилмокда. Бу, албатта, темир йўл тизими фаолияти сифатига салбий таъсир кўрсатмай колмайди. Унутмангки, Сизнинг коидабузарлигингиз кўплаб инсонлар ҳаётига хавф солиши, юклар манзилга етиши кечикишига сабаб бўлиши мумкин.

 

 

О.ҚУРБОНАЗАРОВ,

“Ўздавтемирйўлназорат”

инспекцияси

Қашқадарё филиали

бошлиғи