Чорак сарҳисоби
“Ўздавтемирйўлназорат” инспекциясида коррупцияга қарши курашиш комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Учинчи чорак якунлари бўйича ўтказилган тадбирда марказий аппарати ва Тошкент филиалидан ходимлар иштирок этишди.
2017 йил 3 январь санасидаги Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Президентимизнинг 2017 йил 2 февралдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган коррупцияга қарши курашиш комиссияси инспекцияда мазкур иллатга йўл қўймаслик ва уни олдини олиш борасида кенг қамровли иш олиб боради. Навбатдаги йиғилишда учинчи чорак давомида амалга оширилган ишлар ва галдаги вазифалар муҳокама қилинди.
Кун тартибидаги масала юзасидан дастлаб инспекция бошлиғи, коррупцияга қарши курашиш комиссияси раиси Д.Ахмедов нутқ сўзлади.
- “2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастури” мазкур иллатга қарши курашишни янада кучайтиришга муҳим омил бўлмоқда. Дастурда белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажариш орқали коррупцияни олдини олиш билан биргаликда, соха ривожига, улкан муваффақиятларга эришишимиз мумкинлигини ҳар бир ходим чуқур ҳис қилиши, англаб етиши лозим.
Коррупцияга қарши курашиш комиссияси ўтган давр ва чоракни якунлаб қўйидагиларни маълум қилди:
- давлат дастурида вазирлик ва идораларга, хусусан, “Ўздавтемирйўлназорат” давлат инспекциясига тегишли бўлган бандларни ўз вақтида бажарилаётгани;
- ходимлар ўзаро манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаганликлари;
- улар томонидан коррупцион ҳолатларга йўл қўйилмаганлиги, шунингдек, ходимлар устидан веб-сайт, ишонч телефони, почта ёки бевосида (жумладан аноним) мурожаатлар, шикоятлар келиб тушмаганлиги маълум қилинди.
Салбий ҳолатлар кузатилмаслиги учун мунтазам мониторинг олиб борилиши мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.
Инспекция бош юристконсульти Ш.Рахманов сўзга чиқиб, коррупцияга қарши курашишда барча ходимларни ҳамжиҳатлик, якдилликда ишлаши, жамоат ва давлат ташкилотлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликни муттасил мустаҳкамлаб бориш орқали кўзланган мақсадга эришилишини билдириб ўтди.
Ўтказилган йиғилишда инспекция ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ва бир қатор масалалар муҳокама этилди.
Йиғилиш якунида коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича ишларни янада кучайтириш, одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилиш, шунингдек, белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ахборот тайёрлаш бўйича қарор қабул қилинди.
Фирдавс Хайриддинов
“Ўздавтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати бошлиғи