Коррупция – миллий хавфсизликка таҳдид!

Коррупция – миллий хавфсизликка таҳдид!

    Ўзбекистон Республикаси темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан ҳамкорликда коррупцияни олдини олиш ва уни бартараф этиш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда Бош прокуратуранинг Терговни методик таъминлаш бошқармаси катта прокурори Сардор Ўразбоев иштирок этди.

2017 йил 3 январь санасида Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни ҳамда давлатимиз раҳбарининг жорий йил 2 февралдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.  Мазкур қарор асосида “2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастури” қабул қилиниб, Коррупцияга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия ташкил этилди. Юқоридаги қонун ва қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўздавтемирйўлназорат” давлат инспекцияси ва унинг ҳудудий филиалларида ҳам қатор амалий ишлар қилинмоқда. Жумладан, жорий ҳафта инспекция мажлислар залида “Коррупция – миллий хавфсизликка таҳдид”  мавзусида тадбир ташкил этилди.  Учрашувда мазкур иллатни олдини олишга қаратилган кенг қамровли ишлар, эришилган натижалар, галдаги вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтилди. Коррупцияни олдини олишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан бирга ҳар бир фуқаро ҳам масъул эканлиги, ҳамма бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилгандагина кутилган натижага эришиш мумкинлиги таъкидлаб ўтилди.

 Коррупцияни жамият ривожига тўсқинлик қилувчи, ривожланишни секинлаштирувчи умуман олганда олдимизда турган юксак марраларни забт этишимизда тўғаноқ бўлувчи иллат деб биламан, - дейди “Ўздавтемирйўлназорат” инспекцияси ходими Алишер Матниязов. Бугунги тадбирда айтиб ўтилганидек, давлатимиз ривожланиши, ҳаётимиз янада фаровонлашиши учун ҳам барчамиз мазкур иллатни олдини олишда ўз ҳиссамизни қўшишимиз даркор. Ҳуқуқий билимларимизни янада мустаҳкамлаган бугунги давра суҳбатида ҳар биримиз ўзимиз учун кўплаб қиматли маълумотларга эга бўлдик ва келажакда иш фаолиятимизда ҳам самарали қўл келиши аниқ.

 Шундан сўнг барча иштирокчилар ва ОАВ ходимлари ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олишди. Тадбир унинг барча қатнашчилари учун фойдали, қувноқ ва баҳс жавобларга бой тарзда ниҳоясига етди.

Фирдавс Хайриддинов

“Ўздавтемирйўлназорат” инспекцияси

Ахборот хизмати бошлиғи