Коррупция – тараққиётга таҳдид!
“Ўзтемирйўлназорат” инспекциясининг «Темир йўл маҳсулотини сертификатлаштириш маркази» давлат унитар корхонасида “Коррупция – тараққиётга таҳдид” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Инспекциянинг коррупцияга қарши курашиш бўйича идоравий координатори - Ф.Хайриддинов иштирокида ўтказилган тадбирда коррупцияга қарши курашишга оид қонун, қонуности ҳужжатлари, мамлакатимизда мазкур иллатни бартараф этиш бўйича қилинаётган ишлар тўғрисида сўз юритилди.
Маълумки, 2017 йил 3 январда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. 2017 йил 2 февралда Президентимизнинг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилиниб, унда 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат Дастури, Коррупцияга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия таркиби ва Низоми тасдиқланди.
Шунга мувофиқ, “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси тизимида ходимлар ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш орқали коррупцияга қарши курашиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Тадбирда коррупция атамасига таърифдан тортиб, унга қарши курашиш, ваколатли органлар ва уларнинг вазифалари, коррупцияга қарши жавобгарлик, бу масалада халқаро ҳамкорлик каби муҳим жиҳатлар бўйича ахборот берилди.
Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари ва уларнинг фаолияти тўғрисида тўхталиб ўтилди.
Коррупцияга қарши ҳар ким ҳар доим курашиш бурчи эканлиги, бу иллатнинг жамиятга, тараққиётга ва хавфсизликка катта таҳдид экани ҳаётий мисоллар билан тушунтириб ўтилди. Шунингдек, йиғилганлар коррупциянинг турлари, унинг давлатга ва жамиятга етказадиган зарарларидан хабардор бўлишди. Ҳар бир соҳа ривожи учун коррупцияга қарши биргаликда курашиш орқали мазкур иллатни бартараф этиш мумкинлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Тадбирда «Темир йўл маҳсулотини сертификатлаштириш маркази» ДУК ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати