Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектлари давлат рўйхатидан ўтказилмоқда
“Cotton Logistics” Транспорт компанияси раҳбарияти Транспорт назорати инспекциясига ташриф буюриб, инспекция бошлиғи ўринбосари A.Abduraxmanov билан Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича фикр алмашишди.
Учрашувда Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти, рўйхатга олиш жараёни, аризачи томонидан илова қилинадиган ҳужжатлар ва гувоҳнома бериш тартиби тўғрисида батафсил маълумот берилди. Тадбир якунида томонлар Ҳаракатдаги темир йўл таркибини рўйхатга олиш бўйича келишувга эришишди.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати