Ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда фаол бўлайлик!
Ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда фаол бўлайлик!
Темир йўллар орқали минг-минг тонналаб саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари буюртмачи ҳамда истеъмолчиларга етказилади. Шу сабабли ҳам темир йўлларни иқтисодиётимизнинг “қон томирлари” деб аташади.
Корхонамиз жамоасининг асосий вазифаси поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашдан иборат. Бунинг учун йил давомида темир йўлларни таъмирлаш ва ва ҳаракат белгиларини, йўл кесишмаларини қўриқлаш,лозим бўлганда рельсларни олиб борамиз.
Корхонамиз тасарруфидаги кесишмаларнинг 48 таси асосий темир йўлларда бўлиб, 7 таси қўриқланадиган, 41 таси қўриқланмайдиган темир йўл кесишмаларидир. Бу қурилмалар 216,8 километр темир йўл ичида жойлашган бўлиб булар ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда асосий воситалардир .
Темир йўл масофа корхонаси раҳбарияти, давлат назорат инспекцияси томонидан шу йилнинг ўтган саккиз ойида ўнлаб мактаб, маҳалла, ташкилот, фермер, автотранспорт хўжаликларида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди. Натижада ўтган йилнинг шу даврига нисбатан кесишмаларидаги қоидабузарликлар анча камайди. Мавриди келганда шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, охирги вақтда Термиз-Қумқорғон, Термиз-Больдир йўналишида темир йўл яқинида яшайдиган аҳоли томонидан темир йўл атрофларидачорва молларини боқиш ва қаровсиз қолдириш ёки ёш болаларга ишониб ташлаб кетиш ҳолатлари учраб турибди. Бунинг оқибатида моллар темир йўлга чиқиб поездлар ҳаракатини қийинлаштирмоқда. Боз устига ушбу жойларда айрим ёш болалар томонидан рельслар устина ҳар хил қаттиқ жисмларнинг қўйиб кетиш ҳоллари учраяпти.
Ваҳоланки ҳозирги кунда Тошкент-Термиз йўналишида Насаф тезюрар электропоезди соатига 100-120 километр тезликда шовқинсиз ҳаракатланмоқда. Аммо темир йўл атрофида яшовчи фуқароларимиз эътиборсизиги ҳамон кузатилмоқда. Бу эса харакат хавфсизлигига хавф солиб, ёш болаларимиз ҳаётига рахна солмоқда.
Энг ачинарлиси, темир йўлга яқин истиқомат қилаётган аҳоли темир йўллар атрофида чиқинди тўкиб, бир томондан манзарани бузаяпти ва атров-муҳитга зиён етказишмоқда. Темир йўл ҳаммамизники. Қайсидир маънода ҳар биримиз темир йўл хизматидан фойдаланамиз. Бас, шундай экан, темир йўллар атрофини чиқиндихонага айлантирмаслик, балки тоза-озода сақланишига Ҳисса қўшмоғимиз шарт. Қолаверса, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳам ўзимизнинг саломатлигимизни асрайди. Бунга бефарқ бўлмайлик!
О.Қурбонназаров,
“Ўздавтемирйўлназорат”
инспекцияси
Қашқадарё филиали
бошлиғи