ТАКЛИФ

Транспорт назорати инспекцияси томонидан ташкилотнинг очиқлик ва шаффофликни таъминлаш йўлида олиб борилаётган фаолияти юзасидан амалга ошираётган ишлари ҳисоботи Жамоатчилик кенгаши йиғилишида муҳокама қилинди.

Инспекция ўз ишини очиқликка асослантирган ҳолда олиб бораётгани, жорий йилнинг ўтган вақти давомида 2 та пресс-тадбир (матбуот анжумани ва брифинг) ўтказилгани, очиқ мулоқот ва соҳага оид кўрсатувларда мунтазам қатнашаётгани ижобий ҳолат сифатида баҳоланди.

Инспекция очиқлик ва шаффофликни таъминлаш фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида очиқ мулоқотлар, пресс-тадбирлар (матбуот анжумани, брифинг, пресс-тур)ларни вилоятларда ҳам ташкил этилиши мақсадга мувофиқ. Бу ўз навбатида ҳудудий бўлимлар ишини янги босқичга олиб чиқиш, раҳбарларнинг ОАВ билан доимий мулоқотини самарали йўлга қўйиш, раҳбарлар масъулиятни оширишга замин яратади.

20.01.2025  Чоп этиш

Док