Транспорт назорати инспекцияси томонидан профилактик тадбирлар давом этмоқда
Хабарингиз бор, жорий йил 1 январдан Тошкент шаҳри жамоат транспорти автобусларда нақд пулни қабул қилиш амалиётидан тўлиқ воз кечилди. Эндиликда йўловчилар йўл ҳақини электрон шаклда ёки бир марталик ҚР-чипталар ёрдамида амалга ошириши мумкин.
Транспорт назорати инспекцияси ҳамда Тошкент шаҳар жамоат транспортини мониторинг ва назорат қилиш давлат муассасаси ходимлари томонидан аҳолига янги тизим афзалликлари, қулайлиги, йўл ҳақини электрон тўловда амалга оширганда йўловчи вахти ва маблағини тежаши мумкинлиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати