Профилактик тадбирлар олиб борилмоқда

Транспорт назорати инспекцияси ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда Сирдарё вилояти ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлларида, йўл-патруль хизмати масканларида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга профилактик тушунтириш ишлари олиб боришмоқда.

Йўл ҳаракати қоидаларида йўловчи ташишга оид белгиланган талабларга риоя этмасдан, белгиланган меъёрларни бузган ҳайдовчиларга нисбатан тегишли чора кўрилиши таъминланмоқда.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати