Лицензия учун ариза
Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар
- Лицензия бериш тўғрисида ариза;
- Талабгорга мулк ҳуқуқи, бошқа ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара шартномаси асосида тегишли бўлган ҳаракатланувчи таркибнинг рўйхати;
- Темир йўл транспортида ташиш жараёнига жалб қилинган раҳбар ходимлар ва мутахассисларнинг рўйхати;
- Темир йўл транспортида ташиш жараёнига, кириш йўлларининг, ҳаракатланувчи таркибнинг техник ҳолатига, тормоз бошмоқларининг сақланиши ва ҳисобини юритишга, ҳаракатланувчи таркибнинг ҳаракатланиш хавфсизлиги ва бутлигини таъминлашга масъул шахсларни тайинлаш тўғрисида юридик шахс раҳбарининг буйруғидан нусха;
- Аризани кўриб чиқиш учун белгиланган йиғим (энг кам иш ҳақининг бир баровари миқдори)нинг лицензия талабгори томонидан тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (тўлов топшириқномасининг нусхаси).