РАСМИЙ МУНОСАБАТ

February 6, 2024, 9:51

Бугун ижтимоий тармоқларда “Маошимизнинг 1 фоизини касаба уюшмасига ўтказиш ҳақида ариза ёзиш талаб қилиняпти” сарлавҳали эълон қилинган хабарга асосан Транспорт назорати инспекцияси қуйидагиларни маълум қилади.   

Ўзбекистон Республикаси “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунинг 7-моддасига кўра, “Фуқаролар ўз қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун ўз танловига кўра ихтиёрий равишда касаба уюшмаларини тузиш, уларга аъзо бўлиш, касаба уюшмаси фаолияти билан шуғулланиш ва касаба уюшмаларига аъзоликдан чиқиш ҳуқуқига эга”.

Транспорт назорати инспекцияси ходимлари ҳам ихтиёрийлик асосида касаба уюшмасига аъзо бўлишлари ёки аъзоликдан чиқишга тўла ҳақли бўлиб, бу борада ходимларнинг ҳуқуқлари Қонун билан ҳимояланган.

Қолаверса, жорий йил 5 февраль санасида Инспекция бошлиғи,  касаба уюшмаси раиси ва аъзолари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда касаба уюшмасига аъзолик ихтиёрий эканлиги ва бу борада ходимларни касаба уюшмасига аъзо бўлишга ёки аъзоликдан чиқишга мажбурлашга йўл қўйилмаслиги таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, касаба уюшмаси раиси томонидан жамоа шартномасида кўрсатиб ўтилган ҳуқуқлар ва мажбуриятлар тушунтириб ўтилди.  

Транспорт назорати инспекцияси