Темир йўл транспорти техника воситаларидан оқилона фойдаланиш юзасидан тавсиялар

Ўзбекистон Республикаси худудида жойлашган ўз фаолиятини темир йўл транспорти соҳасида амалга оширувчи хўжалик юритувчи субектларда текширишлар жараёнида кўплаб учрайдиган камчиликларни одини олиш ва бартараф этиш учун қуйидагиларга амал қилиш тавсия этилади:

- Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таминлашга қаратилган норматив-хуқуқий хужжатлар талабларига тўлиқ риоя этиш;

- Темир йўл транспорт соҳасида фаолият юритиб келаётган ишчи ходимларнинг билим савиясини мунтазам ошириб бориш ва билимларини ўз вақтида текшириб туриш;

- Техника хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ амал қилиш;

- Шаҳобча темир йўлларини техник соз ҳолатда сақлаш;

- Ҳаракат таркибларини ўз вақтида модернизация қилиш ва эскирганларини ўрнига янгиларини сотиб олиш;

- Техник ҳужжатларни ўз вақтида тўлиқ юргизиш;

- Юк вагонларидан фойдаланиш қоидаларига қатий риоя қилиш;

- Юк ортиш қоидаларига ва вагонларда юкларни маҳкамлаш қоидаларига тўлиқ риоя этиш;

- Ҳаракат таркибини темир йўлларда маҳкамлаш қоидаларига қатий риоя қилиш;

- Жойларда раҳбарларнинг ўз қўл остидаги ҳаракат хавфсизлиги билан боғлиқ ишчи-ходимлар иш фаолияти назоратини сифатли амалга ошириш;

- Текширувлар жараёнида аниқланган поездлар ҳаракати хавфсизлиги талабларининг бузилиш ҳолатларини ўз вақтида бартараф этиш, келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилиш, уларнинг қайта такрорламаслик чораларини кўриш.