Фаолиятга доир ҳисобот
Транспорт назорати инспекцияси томонидан 2023 йилда соҳада амалга оширилган ишлар юзасидан
МАЪЛУМОТ
АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАР
2023 йилда транспорт назорати соҳасида қуйидаги ишлар амалга оширилди. Жумладан,
Тадбиркорлик субъектларида хавфни таҳлил қилиш орқали
692 маротаба назорат тадбирлари (текшириш) ўтказилди;
Текширув натижаси бўйича 966 та ёзма кўрсатмалар берилди;
4 477 маротаба Тадбиркорлик субъектларида Профилактик тадбирлари ўтказилди;
Аниқланган қоида бузилишлар бўйича 110 162 та Маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, суд тартибида 141 303 млн.сўм жарима маблағлари ундирилди;
110 та Объектларни фойдаланишга қабул қилиш комиссияларида иштирок этилди;
Йўл қурилиш объектларида 8 969 млн.сўмлик сифатсиз бажарилган ишларни ҳисобдан чиқариш бўйича буюртмачи ташкилотларга 137 та талабномалар киритилди.
ТРАНСПОРТ НАЗОРАТИ СОҲАСИ ЙЎНАЛИШЛАРИ КЕСИМИДА 2023 ЙИЛДА ЭРИШИЛГАН НАТИЖАЛАР
Автомобиль ва сув транспорти назорати йўналиши бўйича:
Автомобиль транспорти сохасида фаолият кўрсатаётган жами
3 970 та корхоналар (МЧЖ) мавжуд бўлиб, уларда лицензияланган транспорт воситалари 229 917 тани ташкил этмоқда, жумладан:
Республика бўйича жорий йил 1 январь ҳолатида 3 896 та йўналиш мавжуд бўлиб, шундан фаолият кўрсатаётганлари 2 426 тани вақтинча фаолият кўрсатмаётганлари эса 1 470 та ни ташкил этади.
Ўтказилган рейдлар 16 188 та.
Расмийлаштирилган баённомалар 110 298 та.
Лицензия олганлар 71 180 та.
Маълумот учун: 2023 йил 31 декабрь ҳолатига Жами лицензияланган транспорт воситалари сони 229 917 тани ташкил этади.
Ўтказилган текшурувлар 49 та.
Темир йўл ва метрополитен назорати йўналиши бўйича:
65 та тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказилди. Мазкур текширувлар жараёнида 3805 та темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар талаблари бузилиши, инфратузилма ва ҳаракат таркибларининг носозлиги аниқланди.
Текшириш натижалари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган 61 та кўрсатмалар берилди.
2 022 та темир йўл транспорти хавфсизлигини таъминлаш ва техник воситаларнинг ишончлилигини оширишга қаратилган профилактика тадбирлари ўтказилди.
43 та темир йўл транспорти объектлари, маҳсулотлари ва технологияларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан уларни доимий ёки вақтинча фойдаланишга қабул қилиш ишида иштирок этилди.
98 та темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлиги талабларини бузиш ҳолатлари бўйича темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотлари томонидан олиб борилган хизмат текширувларида иштирок этилди.
82 та темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотларига ҳаракат хавфсизлиги бўйича таҳлилий хабарномалар юборилди.
1 266 та темир йўл кесишмаларини техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссиялар ишида иштирок этилди.
181 та маҳалла ва ўқув муассасаларда манзилли тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Йўл қурилиши назорати йўналиши бўйича:
1 094 маротаба Тадбиркорлик субъектларида Профилактик тадбирлари ўтказилди;
Объектларда 917 мартаба назорат қилиш ишлари ўтказилди.
Назорат қилиш ишлари натижасида 1 945 та қоида бузарликлар аниқланди.
Маълумот учун: шундан, қурилиш – 135 та, реконструкция – 282 та, таъмирлаш – 1 132 та ва бошқа объектларда 396 та.
Аниқланган қоида бузарликларни бартараф этиш бўйича жами
943 та бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Маълумот учун: шу жумладан: буюртмачиларга – 30 та, пудратчиларга – 736 та, бошқа ташкилотларга – 177 та.
Йўл қурилиш объектларида 8 969 млн.сўмлик сифатсиз бажарилган ишларни ҳисобдан чиқариш бўйича буюртмачи ташкилотларга 137 та талабномалар киритилди.
Қўпол равишдаги қоида бузарликларга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан 86 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Ҳисобот даврида барча дастурлар доирасида фойдаланиш топширилиши режалаштирилган объектлар сони 163 та (шу жумладан: йўл объектлари – 110 та ва кўприк объектлари 53 та), амалда Транспорт назорати инспекцияси иштирокида жами – 90 та объект фойдаланишга қабул қилинди, жумладан:
автомобиль йўллари жами 49 та, яъни 262,85 км (шу жумладан: қурилиш – 6 та, реконструкция қилиш - 20 та, мукаммал таъмирлаш – 23 та);
сунъий иншоотлар жами 41 та, яъни 6231 метр (шу жумладан: қурилиш – 4 та, реконструкция қилиш - 26 та, мукаммал таъмирлаш – 11 та).
Шу билан бирга Россия Федерациясининг Ространснадзор ваколатли транспорт назорати органи билан тажриба алмашиш ишлари амалга оширилди ва англашув меморандуми имзоланди.
Соҳада ислоҳотларни давом эттириш ҳамда мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида, 2024 йилда транспорт назорати соҳасини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:
автомобиль, темир йўл, сув, электр транспорти ва метрополитенда ташиш хавфсизлигини таъминлаш юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ҳамда таъмирлашда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган автомобилда халқаро ташиш шартларига риоя этилишини назорат қилиш;
республика ҳудудида автотранспорт воситаларининг рухсат этилган вазн ва габарит параметрларига риоя этилишини назорат қилиш;
юк ва йўловчиларни ташишда ҳайдовчиларнинг ҳамда локомотив бригадалари ишчиларининг меҳнат ва дам олиш режимини назорат қилиш;
ҳаракатдаги темир йўл таркиби ҳамда инфратузилмаси объектларини рўйхатдан ўтказиш орқали уларни ҳисобга олиш ва ягона реестрини юритиш.
Белгиланган вазифаларни амалга оширишда соҳани рақамлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, мазкур йўналишда қуйидаги ишлар амалга оширилади.
“Темир йўл ҳаракатдаги таркиби ва инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш” ахборот тизими ишлаб чиқилади.
Мазкур тизим яратилиши натижасида:
Республикадаги темир йўл ҳаракатдаги таркиби ва инфратузилмаси объектларининг ягона электрон маълумотлар базаси шаклланишига эришилади;
Локомотив, вагон, электротаъминот, алоқа ва сигналлаштириш, ташиш ва йўл хўжалик объектларининг техник ҳолати тўғрисида аниқ маълумотлар шаклланади;
Давлат назорати билан боғлиқ катта ҳажмдаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш имкони яратилади.
Меҳнат ва дам олиш режимига, белгиланган тезликка риоя этилишини назорат қилиш учун тахограф қурилмасидаги маълумотларни аниқлайдиган махсус электрон қурилма (кардридер) харид қилинади ва дастурий таъминотга уланади.
Ушбу билан, юк ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланадиган ҳайдовчиларнинг халқаро ва маҳаллий йўналишларда меҳнат ва дам олиш режимига, белгиланган тезликка риоя этилишини назорат қилиш имконияти яратилади. Шу орқали, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва ўлим ҳолатларини қисқартириш ёки бартараф этишга эришилади.
Инспекция ходимларини замонавий ахборот электрон қурилмалари билан таъминланади. Хусусан, давлат инспекторлари 150 та планшет ва 251 та боди камера қурилмалари билан жиҳозланади, улар учун дастурий таъминот ишлаб чиқилади ва тегишли ахборот тизимлари билан интеграция қилинади.
Шу орқали:
инспекция ходимларининг иш самарадорлиги оширилади;
рейд назорат тадбирлари давомида ҳужжатларни расмийлаштиришда қоғозбозликдан воз кечилади;
рейд тадбирларида ходимлар иш фаолияти масофадан назорат қилинади;
вужудга келиши мумкин бўлган эҳтимолий коррупциявий ҳолатлар олди олинади.
“Йўл сифат назорат” ахборот тизими ишлаб чиқилади ҳамда Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази, “Шаффоф қурилиш” ва “Ягона давлат назорати” ахборот тизимлари билан интеграция қилинади ва тест режимида Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятларида ишга тушурилади.
Мазкур тизим ишга туширилиши натижасида:
йўл қурилиши объектларини рўйхатга олишдан бошлаб, фойдаланишга қабул қилишгача бўлган барча жараёнлар рақамлаштирилади.
қоғоз кўринишидаги ҳужжатбозлик тизимидан автоматлаштирилган электрон тизимга ўтилади;
йўл қурилши объектларининг лойиҳа ҳужжатлари ва экспертиза хулосалари, техник, муаллифлик ва ички назоратчилар ҳамда объектларда бажарилаётган ишлар ва ижро ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни тизимдан электрон шаклда ўрганиш ва назорат ишларини амалга ошириш имкони яратилади.