Эълон қилиниши мумкин бўлмаган ахборотлар

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ “Транспорт назорат инспекцияси” фаолияти тўғрисидаги фойдаланилиши чеклаб қўйилган қўйидаги ахборот  ва маълумотлар ахборотдан фойдаланувчиларга тақдим этилмайди:

  • инспекциянинг фаолияти тўғрисидаги ахборот жумласига кирмайдиган ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари, шунингдек, йиғилиш баёнларининг алоҳида бандларида белгиланган “махфий” ва “хизмат доирасида фойдаланиш учун” (ХДФУ) белгиси қўйилган ҳужжатлардаги маълумотлар;
  • “махфий” ва “хизмат доирасида фойдаланиш учун” (ХДФУ) белгиси қўйилган ҳужжатларда келтирилган маълумотлар;
  • ички ёзишмалар;
  • инспекция раҳбар ва ходимлари, ишчи-хизматчиларнинг шахсига оид маълумотлар;
  • давлат сирини ташкил этувчи маълумотлар;
04.08.2023