Тадбирлардаги тавсиялар ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда қўл келмоқда

“Ўзтемирйўлназорат” Оролбўйи ҳудудий филиали электртаъминот хўжалиги бўйича жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида қатор ишлар амалга оширилган бўлиб, ҳаракат ҳавфсизлигини таъминланишини назорат қилиш, электр қурилмаларнинг ишлаш самарадорлигини ошириш, яъни бу борада ҳаво узатиш линияларидаги хизмат муддати ўтган эски ёғоч таянчларини алмаштириш кабилар шулар жумласидандир. Шунингдек, ёғоч таянчларга қўшимча уламаларини алмаштириш, ҳаво узатиш линиялари изоляторларини ювиш ва бошқа режага киритилган ишларнинг ўз вақтида амалга оширилганлиги натижасида ҳисобот даврида бевосита “Қўнғирот” электр таъминоти масофаси ходимларининг айби туфайли фавқулодда электр узилишларига йўл қўйилмади.  

Электр таъминот бўйича инспектор томонидан “Қўнғирот” электр таъминлаш масофаси бўйича  ЯАБ (ПАБ), АБ (АБ) ва БЭТ (П/Э) линиялари қурилмаларига ҳизмат кўрсатиш ва сақлаш қоидаларига тўлиқ риоя қилиш, кузатув жараёнлари давомида аниқланган камчиликларнинг бажарилиши бўйича тавсиялар берилди. Бундан ташқари электр қурилмаларининг ўз вақтида режавий огоҳлантириш ишларини ўз вақтида ташкиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлашда янги техника ва технологияларни кенг жорий этиш ҳамда  электр истеъмолчиларининг ПТЭ, ПТБ ва электр қурилмаларининг ПУЭ қоидаларини сифатли бажарилиши бўйича керакли кўрсатмалар берилди.

 “Қўнғирот” электр таъминоти масофаси бўйича 6 ой давомида 64 та профилактик  ишлари ташкиллаштирилган бўлиб 360 та камчилик аниқланган. Бугунги кунда аксарият камчилик ўз вақтида бартараф этилган.

 “Қўнғирот” МТУга қарашли “Қўнғирот”  ва “Мискин” электр таъминоти дистанцияларида 112  нафар ходимлар билан  “Хавфсизлик куни” тадбирлари ўтказилиб, баённомалар расмийлаштирилди. Тадбирларда “Ўзбекистон темир йуллари” акциядорлик жамиятида 2020 йил 6 ойи давомида  йул қўйилган ҳаракат хавфсизлиги нуксонлари ва темир йўл кесишмаларида рўй берган  ҳолатлари ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари билан таништирилди.

 Профилактик ишлар давомида “Кунхуджа” – “Қирқ-қиз” оралиқ масофасидаги 10 кВ ҳаво узатиш линияси ёғоч таянчлари электр таъминоти  Э-7 йўриқномасининг талаби бузилганлиги ва стандарт темир-бетон бўлиши тавсия этилди. “Раушан” бекати 6 кВ ҳаво узатиш линиясида 386 ва 389 чи таянчларда бир фазали трансформаторларининг кучланишдан ва чақмоқдан сақлагичлар ўрнатиш тавсия этилди.

 

 “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси 
Ахборот хизмати