Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бошланди
Бугун Транспорт назорати инспекциясида тадбиркорлик субъекти вакилига ҳаракатдаги таркибни давлат рўйхатидан ўтказилганини тасдиқловчи илк Гувоҳнома инспекция бошлиғи Жамшид Каримов томонидан топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига (https://lex.uz/docs/6694131) асосан «Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш» ахборот тизими яратилди ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хизмат кўрсатилмоқда.
“Азиа транс терминал” МЧЖ корхонасининг ҳаракатдаги таркибни рўйхатдан ўтказиш учун қолдирган аризаси инспекция ходимлари томонидан жойига чиққан ҳолда тегишли тартибда ўрганилиб, ижобий хулоса берилди.
Асосий мақсад темир йўл транспорти назорати соҳасида ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, уларни ҳисобга олиш ва ягона реэстрини юритиш жараёнларини рақамлаштирилишини таъминлашдир.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати