Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектлари
Транспорт назорати инспекцияси Темир йўл транспорти ва метрополитенда назорат бошқармаси бошлиғи Аъзам Абдурахманов раҳбарлигида ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг ахборот тизимини ишлаб чиқишни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди.
Дастлаб ишчи гуруҳ томонидан Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти муҳокама этилди.
Шундан сўнг, йиғилишда ахборот тизимини ишлаб чиқиш ҳамда ишга тушириш келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 1 январдан белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилмаган ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектларидан фойдаланиш тақиқланади.
Ахборот хизмати