ГИБЭ

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси
вакант лавозимларига қўйиладиган

МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ

Электр таъминоти бўйича бош испектор

Мезонлар

Умумий малака талаблари

Маълумот

Олий

Бакалавр ёки ундан юқори даражага эга бўлиши лозим.

Мутахассислик

Темир йўл транспорти йўналишининг электр таъминоти

 

Танловнинг суҳбат босқичида номзодларнинг имкониятлари тенг бўлган тақдирда илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган номзодларга қўшимча балл берилади. Бунда қўшиладиган балл Танлов комиссияси ҳар бир аъзоси томонидан баҳолаш мезонидан келиб чиқиб суҳбат натижасини қайд этиш варақасига киритилади.

Меҳнат стажи

Соҳада камида 5 йиллик амалий меҳнат стажига эга бўлиши, шундан камида 2 йили бошқарув лавозими бўлиши

Темир йўл транспортида соҳа ва мутахассислиги бўйича камида 5 йиллик меҳнат стажига эга, шундан камида 2 йили бошқарув лавозимидаги иш стажидан иборат    бўлиши лозим.

Давлат тилини билиши

Давлат тилини билиши (Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан давлат тилини билиш бўйича даража сертификатига эга бўлиши афзалликлар беради)

Суҳбат жараёнида оғзаки ва ёзма нутқда фикрларини узвий ифода эта олиши лозим. Бунда Танлов комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг Давлат тилини билиш бўйича даража сертификатига эга бўлган ходими аъзо сифатида киритилиб, у томонидан баҳоланади. Қўшиладиган балл Танлов комиссияси ҳар бир аъзоси томонидан баҳолаш мезонидан келиб чиқиб суҳбат натижасини қайд этиш варақасига киритилади.

Хорижий тилни билиш даражаси

Хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатларга эга бўлиши афзалликлар беради

Танловнинг суҳбат босқичида номзодларнинг имкониятлари тенг бўлиб қолган тақдирда хорижий тилни билиш даражаси белгиланган ИEЛТС, ТОЭФЛ, ИБТ, СEФР каби сертификатларнинг даражасига қараб юқори даражага эга бўлган номзодларга қўшимча балл берилади. Бунда қўшиладиган балл Танлов комиссияси ҳар бир аъзоси томонидан баҳолаш мезонидан келиб чиқиб суҳбат натижасини қайд этиш варақасига киритилади.

Компьютер саводхонлиги

Компьютер технологияларидан фойдаланиш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлиши, МС Оффисе иловаларининг офис тўплами ҳамда Интернет тармоғидан фойдалана олиши

Ворд, Эхсел каби иловалар ҳамда Интернет тармоғида ишлаш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлиши лозим. Номзоднинг тест синови босқичида АКТ йўналишида берилган саволларга жавоби суҳбат жараёнида инобатга олинади. Бунда тест синови натижаси бўйича қўйиладиган балл баҳолаш мезонидан келиб чиқиб суҳбат натижасини қайд этиш варақасига киритилади.

Қўшимча талаблар

Соҳа бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш тажрибаси, доимий равишда малакасини оширганлиги

1. Темир йўл транспорти соҳасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга, тадбиркорлик субъектларида назорат тадбирларини амалга оширишга ҳамда коррупцияга қарши курашишга оид қонунчилик ҳужжатларини билиши ва уларни амалиётга тўғри қўллай олиши, қисқа муддатда катта ҳажмдаги материалларни таҳлил қилиш ва бунинг асосида таҳлилий маълумот тайёрлаш, иш жараёнини самарали бошқариш кўникмасига эга бўлиши.

2. Ҳужжатлар айланмаси ва иш юритиш бўйича меъёрий ҳужжатларни, шунингдек маълумотлар базаси ва электрон хатлар билан ишлаш кўникмасига эга бўлиши.

3. Соҳа бўйича охирги 3 йил давомида малака оширган бўлиши.

 

23.09.2024  Чоп этиш