ЭЪЛОН
Ҳурматли ОАВ вакиллари, журналистлар ва блогерлар!
Жорий йилнинг 25 сентябрь куни соат 09:00 да Наманган вилоят Транспорт бошқармасида Транспорт назорати инспекцияси томонидан Наманган вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси билан ҳамкорликда ОАВ вакиллари, блогер ва кенг жамоатчилик учун Пресс-тадбирлар ташкил этилмоқда. Унда дастлаб, Транспорт назорати инспекцияси Автомобиль транспортида назорат Наманган вилояти ҳудудий бўлими томонидан жорий йилнинг 8 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида батафсил маълумотга эга бўласиз. Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишлари мумкин. Шундан сўнг пресс-тур ташкил этилади.
Пресс тур давомида:
Пресс-тур иштирокчилари Транспорт назорати инспекцияси Автомобиль транспортида назорат йўналишдаги ваколатлари , ҳуқуқ ва мажбуриятлари ташишлар фаолияти билан ноқонуний шуғулланаётган ҳайдовчилар билан ўтказиладиган рейд ва профилактик тадбирлар, автомобиль йўлларида оғир вазнли транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорати жараёнлари ва бошқа қизиқарли жараёнлар гувоҳига айланишади.
Манзил: Наманган шаҳри, N.Namangoniy кўчаси, 20-уй,
Мўлжал: Капитал Банк қаршисида.