ЭЪЛОН!

February 18, 2019, 5:07

2019 йил 21 февраль куни Бухоро минтақавий темир йўл узели мажлислар залида соат 10.00 да Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси марказий аппарати ва Бухоро филиали ходимлари иштирокида шахобча темир йўлига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашув ҳамда Жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабул ташкил этилади. Мазкур тадбирда ОАВ ходимлари шунингдек, темир йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ ва соҳага оид мурожаатлари бўлган барчани таклиф қиламиз.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси маъмурияти