ГИЭ

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси
марказий аппаратининг вакант лавозимларига қўйиладиган 
МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ

Молия-иқтисод бўлими бошлиғи

Мезонлар

Умумий малака талаблари

Маълумот

Олий

Бакалавр ёки ундан юқори даражага эга бўлиши лозим.

Мутахассислик

Молия ва молиявий технологиялар,- Иқтисодиёт, Бухгалтерлик ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича), Бухгалтерлик ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича),

Танловнинг суҳбат босқичида номзодларнинг имкониятлари тенг бўлган тақдирда илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган номзодларга қўшимча балл берилади. Бунда қўшиладиган балл Танлов комиссияси ҳар бир аъзоси томонидан баҳолаш мезонидан келиб чиқиб суҳбат натижасини қайд этиш варақасига киритилади.

Меҳнат стажи

Соҳада камида 5 йиллик амалий меҳнат стажига эга бўлиши, шундан камида 2 йили бошқарув лавозими бўлиши

Темир йўл транспортида соҳа ва мутахассислиги бўйича камида 5 йиллик меҳнат стажига эга, шундан камида 2 йили бошқарув лавозими иш стажидан иборат    бўлиши лозим.

Давлат тилини билиши

Давлат тилини билиши (Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан давлат тилини билиш бўйича даража сертификатига эга бўлиши афзалликлар беради)

Суҳбат жараёнида оғзаки ва ёзма нутқда фикрларини узвий ифода эта олиши лозим. Бунда Танлов комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг Давлат тилини билиш бўйича даража сертификатига эга бўлган ходими аъзо сифатида киритилиб, у томонидан баҳоланади. Қўшиладиган балл Танлов комиссияси ҳар бир аъзоси томонидан баҳолаш мезонидан келиб чиқиб суҳбат натижасини қайд этиш варақасига киритилади.

Хорижий тилни билиш даражаси

Хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатларга эга бўлиши афзалликлар беради

Танловнинг суҳбат босқичида номзодларнинг имкониятлари тенг бўлиб қолган тақдирда хорижий тилни билиш даражаси белгиланган ИEЛТС, ТОЭФЛ, ИБТ, СEФР каби сертификатларнинг даражасига қараб юқори даражага эга бўлган номзодларга қўшимча балл берилади. Бунда қўшиладиган балл Танлов комиссияси ҳар бир аъзоси томонидан баҳолаш мезонидан келиб чиқиб суҳбат натижасини қайд этиш варақасига киритилади.

Компьютер саводхонлиги

Компьютер технологияларидан фойдаланиш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлиши, МС Оффисе иловаларининг офис тўплами ҳамда Интернет тармоғидан фойдалана олиши

МС Оффисе иловалари ҳамда Интернет тармоғида ишлаш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлиши лозим. Номзоднинг тест синови босқичида АКТ йўналишида берилган саволларга жавоби суҳбат жараёнида инобатга олинади. Бунда тест синови натижаси бўйича қўйиладиган балл баҳолаш мезонидан келиб чиқиб суҳбат натижасини қайд этиш варақасига киритилади.

Қўшимча талаблар

Соҳа бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши, штатлар жадвалини ишлаб чиқиш, молиявий ҳисоботлар, харидлар режалари ва харажатлар сметасини ишлаб чиқиш ҳамда расмийлаштириш тартибини билиши.

1.  Қисқа муддатда катта ҳажмдаги материалларни таҳлил қилиш ва бунинг асосида таҳлилий маълумот тайёрлаш, иш жараёнини самарали бошқариш кўникмасига эга бўлиши.

2. Жамоада ишлаш, бошқарув қарорларини тўғри ва тезкор қабул қила олиш, таҳлилий ва креатив фикрлаш, ташаббускорлик ва ўз вазифасига масъулият билан ёндашиш қобилиятларига эга бўлиши.

3. Ҳужжатлар айланмаси ва иш юритиш бўйича меъёрий ҳужжатларни, шунингдек маълумотлар базаси ва электрон хатлар билан ишлаш кўникмасига эга бўлиши.

4. Мурожаатлар билан ишлаш, ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда раҳбарлик кўникмасига эга бўлиш;

Темир йўл транспорти соҳасига, тадбиркорлик субъектларида назорат тадбирларини амалга ошириш, ҳамда коррупцияга қарши қонунчилик ҳужжатларини, шунингдек бу борада амалга оширилаётган ишлар ва янгиликлар тўғрисида маълумотга эга бўлиши.