Кўп бериладиган саволлар

1.Ўзининг шахобча темир йўлига эга тадбиркорлик субъектлари (темир йўл транспорти) ходимлари қаерда малакасини ошириши мумкин?

*Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида.

 2.Транспорт назорати инспекцияси транспортнинг қайси  йўналишларида давлат назоратини амалга оширади?

*Инспекция автомобиль, темир йўл, сув, электр транспорти, метрополитен ва йўл хўжалиги соҳаларида назорат функцияларини амалга оширади.

3.Транспорт назорати инспекцияси инспекторлари ЙҲХБ ходимларисиз, мустақил равишда автотранспорт воситасини тўхтатишга ҳақлими?

*Инспекторлар автотранспорт воситасида юк ва йўловчилар ташиш қоидаларининг бузилиши визуал кузатув ёки махсус мосламалар ёрдамида аниқланганда, автотранспорт воситасини юк ва йўловчи ташишни назорат қилиш бўйича рейд тадбирларида, стационар ва мобил постларда текшириш учун тўхтатиш ҳуқуқига эга.

4.Белгиланган тартибда ягона таниш белгилари билан тўлиқ жиҳозланган таксиларнинг ҳайдовчилари томонидан мазкур белгилардан қасддан фойдаланмаслик ёки улар шикастланганлигига қарамай йўловчиларни ташиш қандай жавобгарликка сабаб бўлади?

*Ўзбекистон республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1764-моддасига асосан фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

5.Автомобил йўлларида сунъий нотекисликлар қандай тартибда ўрнатилади ?

*Сунъий нотекисликлар Ўзбекистон Республикаси давлат стандарти  ЎзДст 3403:2019 га асосан транспорт воситаларининг максимал тезлигини 40 км/ҳ гача мажбурий камайтириш учун ички автомобиль йўлларининг айрим жойларида (мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, касалхоналар, бозорлар ва бошқалар) 5-7 см баландликда ушбу автомобиль йўлини балансида сақловчи корхонанинг рухсати билан ўрнатилади. Бунда, йўлнинг сунъий нотекислик бор участкалари тўғрисида автомобиль йўлидан фойдаланувчиларга маълумот етказиш учун йўл ҳаракатини ташкил этиш техник воситалари йўл белгилари ва чизиқлари билан жиҳозланиши шарт. Халқаро ва Давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларига сунъий нотекисликлар ўрнатиш тақиқланади.

6.Махалла ички кўчаларини таъмирлаш қандай тартибда амалга оширилади???

*Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3- майдаги 183-сон қарори билан тасдиқланган «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини жамоатчилик фикри асосида ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари орқали амалга ошириш тартиби тўғрисида” ги  низомга  асосан 2023 йилдан бошлаб маҳалла ички кўчаларини таъмирлаш жамоатчилик фикри асосида «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали овоз бериш йўли билан аниқланиши белгилаб ўтилган.