Танлов саволлари

Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими

Савол: Меҳнат кодекси бўйича меҳнат таътиллари қандай ҳисобланади?

Савол: Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг бошқарув ходимлари, ишлаб чиқариш ва техник ходимларига неча кун  таътил берилади?

Савол: 2023 йил май ойида ходим меҳнат таътилига чиқиши керак, таътил ҳисоблаш даври 2022 йил май ойидан 2023 йил май ойига тўғри келади. Ушбу ҳолатда ходимга иш куни бўйича таътил бериладими ёки календар кун бўйича берилади?

Савол: Ходим билан тузилган меҳнат шартнома бекор қилинганда фойдаланмаган йиллик асосий ва қўшимча меҳнат таътили учун пуллик компенсатсия иш кунлари бўйича ҳисобланадими ёки календар кунлар бўйичами? 

Савол: Ходим асосий ва қўшимча йиллик меҳнат таътилларини бир ҳафтадан бир неча қисмларга бўлиб олмоқчи. Иш берувчи ходимга ушбу таътилларни қисмларга бўлиб беришга мажбурми?

Савол: Иш стажи бўйича қўшимча таътил олиш ҳуқуқи ходим ишга қабул қилинган санадан бошланадими?

Савол: Ходимга иш ҳақини белгилашда қонунчиликда қандай талаблар мавжуд?

Савол: Ходимга меҳнатга лаёқатсизлик даври учун нафақа қандай ҳисобланади?

Савол: Янги Меҳнат кодекси бўйича иш ҳақи ўз вақтида тўланмаслик қандай ҳуқуқий оқибатлара олиб келади?

Қандай ҳолларда муддатли меҳнат шартнома тузиш мумкин?

Савол: Ҳозирги кунда барча ходимларга электрон меҳнат дафтарча юритилмоқда, шунинг учун олдиндан қоғоз шаклдаги меҳнат дафтарчаси бўлган ходимларга қоғоз шаклдаги меҳнат дафтарча юритиш шартми?

Савол: Ташкилот қайта ташкил этилганда ёки бўйсунуви ўзгарганда ходим билан янги меҳнат шартнома тузиш шартми?

Савол: Ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилиш учун  огоҳлантириш муддатини пуллик компенсатсияга алмаштиришда қандай ҳолларда ходим билан келишиш талаб этилади?

Савол:Ташкилотнинг локал хужжатларига нималар киради?

Савол: Қандай ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолишга йўл қўйилади?

Савол: Агар меҳнат шартномаси бекор қилинган ходим, қайтадан ишга тикланса, у меҳнат таътилидан фойдаланиши мумкинми?

Савол. Бюджет ташкилотидаги она  боласи 1 ёшлигида ишга чиқиб, қисқартирилган иш режимида ишлади. Энди боласи  2 ёшга тўлди. Иш вақти  яна қисқартирилган  режимда қоладими?

Савол: Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш бўйича тушунтириш берсангиз.

Савол: Иш берувчининг ташаббуси билан ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш юзасидан тушунтириш берсангиз.

Савол: Вояга этмаган ногирон фарзанди бор ходимларга қўшимча таътил куни бериладими?

Савол: Иш берувчи ходимни хабардор қилмасдан таътилга чиқариб юбориши мумкинми?

Савол: Туғруқ таътилидан чикаётган ходимни лавозимига кайтса уни ўрнига ишлаётган ходим ишдан бўшамаса ва ариза ёзмаса, ёки уни бошқа ишга ўтказиш имкони бўлмаса, ходимни  унинг аризасисиз бўшатиш мумкинми?

Савол: Ходимларни раҳбар ташаббуси билан ишдан бўшатишдан олдин касаба уюшмаси қўмитаси розилигини олишимиз керак. Касаба уюшмасининг розилигини олиш тартибини тушунтириб берсангиз, илтимос.

Савол: Муддатли меҳнат шартнома тузилганда охирги кун дам олиш ёки байрам кунига тўғри келса, қайси санадан меҳнат шартнома бекор қилиниши керак?

Савол: Янги Меҳнат кодекси, қабул қилиниши, мазмун-моҳияти.

Савол: Меҳнат шартномасининг шакли, тулари, мазмун-моҳияти.

Савол: Муддатли меҳнат шартномасининг мазмун-моҳияти.

Савол: Меҳнат шартномаси ва Жамоа шартномасининг мазмун-моҳияти.

Савол: Дастлабки синов муддатлари. Дастлабки синов муддатларини белгиланишидан кўзланган мақсад

Савол: Интизомий жазо чораларининг турлари ва интизомий жазонинг амал қилиш муддати.

Савол: Иш вақтининг нормал муддати?

Савол: Меҳнат таътили тугамасдан олдин қай ҳолларда ва қандай тартибда ходим таътилдан чақириб олинади?

Савол: Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътиллар муддати.

Савол: Қандай ҳолларда ходимга бошқа дам олиш куни (отгул) берилиши мумкин?

Девонхона бош мутахассиси лавозими учун

  1. Ташкилотлар келган хатларга неча иш кунида ижрога каратилади ?
  2. Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш қайси норматив ҳужжатлара асосида амалга оширилади?
  3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган хизмат ва кузатув хатларини расмийлаштириш бўйича талаблар.
  4. Шошилинч ҳужжатни қабул килингандан бошлаб бажариладиган жараён.
  5. Кайси фармойишига мувофиқ ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими амалга оширилади ?
  6. Ўзбекистонда барча давлат ташкилотлар қайси тизим орқали  хужжат алмашинувини амалга оширади ?
  7. Ҳужжатлар манзилларга жўнатилаётганда қандай қоидаларга риоя қилиниши шарт ?
  8. Ташкилот бланкларида қандай доимий реквизитлар кўрсатилиши лозим?
  9. Агар ҳужжат бир нечта ташкилотга юборилса қанақа тартиб юборилади?
  10. Келган хат-хабарларни қабул қилиш жўнатиш тартиби.
  11. Йиғмажилдлар номенклатураси нима?
  12. Адашиб жўнатилган ҳужжатларни қайтариш тартиби .
  13. ХДФУ ҳужжатлар билан ишлаш тартиби .
  14. Давлат ташкилотларининг архив ташкилотлари билан келишадиган ҳужжат нима ва у неча йил қўлланилади?
  15. Ҳужжатларни «унинг ўрнига» деган олд кўмакчи чизиқ шунингдек лавозими номи олдига қия чизиқ қанака пайтда қўлланилади?
  16. Жўнатиладиган ҳужжатларни тузиш ва расмийлаштириш тартиби.
  17. Ҳужжатларни ижро этиши муддатлари.
  18. Ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатурасини тузишда намунавий ва идоравий рўйхатлар сақлаш муддатига, идоравий архивлар ишларининг асосий қоидалари
  19. Доимий ва узоқ вақт муддатда сақланадиган ҳужжатлар йиғмажилдлари бўйича маълумот беринг
  20. Ҳужжатларни идоравий архивга топширишга тайёрлашда нималарга эътибр қаратиш шарт.
  21. Эксперт комиссиялари неча кишидан иборат бўлиши керак?

АКТ бўлими бош мутахассиси учун

  • Қайси тугмалар бирикмаси ёрдамида алмашиш буферига объектларнинг нусхаси олинади?
  • Қайси тугмалар бирикмаси ёрдамида объектларнинг нусхаси алмашиш буферидан танланган папкага қўйилади?
  • Ўчирилган файллар қаерда сақланиб қолади?
  • Microsoft Word – бу?
  • Килобайт неча байтни ташкил қилади?
  • Маълумот киритиш мосламаларини санаб беринг?
  • “Киберхавфсизлик тўғрисидаги қонун” қачон қабул қилинган ва у тўғрисида маълумот
  • Ijro.gov.uz тизими тўғрисида маълумот беринг
  • Дастурлаш тиллари тўғрисида маълумот беринг
  • Java дастурлар тилида амалга оширган ишларингиз тўғрисида маълумот беринг
  • Маълумотлар базаси нима ва қандай маълумотлар базалари билан ишлагансиз?
  • МББТ (СУБД) нима?
  • Техник топшириқ нима ва у ҳақида тўлиқ маълумот берин.

Йўл-қурилиши бўлими бош мутахассиси учун

  • Йўл қурилишида давлат назоратини амалга оширишга оид Қонунлар тўғрисида айтиб беринг?
  • Транспорт назорати инспекциясининг вазифалари қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган?
  • Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган назорат тартибидаги текширувлар қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тартибга солинган ?
  • Назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби қайси норматив ҳужжатда белгиланган?
  • Қурилиш тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш қайси норматив ҳужжатда белгиланган?
  • Техник ва муаллифлик назорати хизматларининг фаолияти қайси норматив-техник хужжатда белгиланган?
  • Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар тўғрисида айтиб беринг?
  • Янги ётқизилган монолит бетон қопламани парваришлаш қанча муддатгача амалга оширилади?
  • Автомобиль йўлларида қум-шағал аралашмали қурилган асоснинг зичлиги визуал қандай аниқланади.
  • Асфальтобетон қоришмалари нимага асосан типларга ажратилади.
  • Автомобиль йўлларини зичлашда катокларнинг ҳаракатланиш жараёни қандай амалга оширилади?
  • Автомобиль йўлларида жойида аралаштириш усулида тайёрланган қоришмалардан асос ва қопламалар қурилганда сифат назорати ва намуна олиш ишлари қандай амалга оширилади?
  • Асфальтобетон қоришмаларини ётқизишда кўндаланг ва бўйлама чоклар уланиши қандай бажарилади?
  • Асфальтобетон қоришмасини зичлаш ишларида катоклар сони қандай аниқланади?
  • Иссиқ асфальтобетон қопламаси ётқизилгандан кейин зичланиш коэффициентини аниқлаш учун намуналар неча кундан сўнг олинади?
  • Монолит бетон қоплама ётқизилгандан сўнг қанча вақтдан кейин деформацион чоклар кесилади?
  • Нишаблик қандай аниқланади?
  • Асфальтобетон қоришмаси неча градус температурада ишлаб чиқарилади ва ётқизилади?
  • Кўприк оралиқ қурилмалари гидроизоляцияси қандай об-хаво  шароитларида амалга оширилади?
  • Темирбетон конструкцияларини қуришда қўлланиладиган гидрофобизацияси усуллари.
  • Кўприк иншоотларида қиш даврида бетон ишларини олиб боришда қандай махсус чоралар қабул қилиниши лозим?
  • Кўприк иншоотларини сақлаш ва таъмирлаш ишлари таркиби нимадан иборат?
  • Кўприклар деформацион чокларининг бузилишини олдини олиш учун нималарга эътибор бериш лозим?
  • Қандай куприклар кичик куприклар дейилади
  • Сел даврида кўприкларнинг оралиқ таянчларни химоялаш тадбирлари нималардан иборат?
  • Кўприк иншоотларини қуришда қўлланилиши мумкин бетоннинг энг кам мустаҳкамлиги?
  • Йўл тўшамаси конструкциясининг қандай турлари мавжуд?
  • Автомобил йўллари тўғрисидаги қонунни бузилганлиги учун Йўл идораларининг жавобгарликлари нималардан иборат?
  • Автомобил йўлларидан фойдаланувчилар, уларнинг ҳуқуқлари ва бурчларини айтиб беринг?
  • Қаттиқ йўл тўшамалари деб қандай тўшамаларга айтилади:
  • Асфальто бетон қоришма деб нимага айтилади:
  • Иссиқ асфальтбетон қоришма учун қандай маркали битум ишлатилади:
  • Совуқ  асфальтбетон қоришма учун қандай маркали битум ишлатилади
  • Автомобиль йўлларининг асосий элементларига нималар киради.
  • Йўл тўшамаси деганда нимани тушунасиз.
  • Йўл қопламаси  деганда нимани тушунасиз.
  • Бетон қопламаларида кўндаланг ва бўйлама чоклар нима вазифасини бажаради.
  • Қатнов қисми деганда нимани тушунасиз.
  • Харакат тасмаси деганда нимани тушунасиз.
  • Кўприк таянчининг вазифалари(опоры мостов).
  • Кўприкларни эксплуатация жараёнида чегаравий  холат деб қайси холатда айтилади
  • Пойдевор қуришда темирбетон қозиқларни (свай) қўллаш сабаблари.
  • Қандай куприклар катта ўрта куприклар дейилади
  • Давлат испекцияси томонидан қурилиши тугалланган йўл объектларини фойдаланишга қабул қилиш бўйича комиссиялар ишида қатнашиш доирасида қандай ишлар бажаради?

Молия ва иқтисод бўлими бош мутахассиси учун

  • Бухгалтерия ҳисобига тегишли қонун ҳужжатларини санаб ўтинг?
  • Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби қайси қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади?
  • Меҳнат таътили қандай ҳисобланиш тартибини кетма-кетлигини тушунтириб беринг?
  • Хизмат сафарига бориб келган ходимга қандай харажатлар қоплаб берилади ва қайси низом билан тартибга солинади тушунтириб беринг?
  • Асосий воситалар деб нимага айтилади?
  • Бюджет ташкилотларида қайси ҳужжатга асосан товар ва иш хизматларни тўғридан - тўғри харид қилиш мумкин?
  • Давлат харидлари тўғрисидаги Қонун қачон қабул қилинган ва харид қилишнинг қандай турлари мавжуд?
  • Давлат хизматчилари ўз касбий фаолиятини қайси принциплар асосида амалга оширади?

  Мурожаатлар бўлими учун

  • Мурожаатлар қайси норматив ҳужжатларга асосан кўриб чиқилади?
  • Мурожаатлар неччи турга бўлинади?
  • Фуқароларнинг мурожаатларини мурожаат келиб тушган кундан эътиборан кўриб чиқиш муддатлари?
  • Жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаат ўзининг ваколати доирасига кирмайдиган давлат органига, ташкилотига келиб тушган мурожаатлар тааллуқлилиги бўйича неччи кунда бошқа ташкилотга юборилади?
  • “Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қайси қарорга асосан кўриб чиқилади?
  • Мурожаатлар қайси шаклда юборилади?
  • Мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходим қанча муддатда ўқитилади?
  • Келиб тушган мурожаатга қўшимча ўрганиш талаб этиладиган бўлса, мурожаат этувчига неча кунда хабардор қилиниши зарур?
  • Қандай ҳолларда мурожаатлар кўриб чиқилмайди?
  • Жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатларнинг тахлилий ҳисоботи қанча муддатда умумлаштирилади ва тахлил қилинади?

Темир йўл бошқармаси

    Сигналлаштириш ва алоқа хўжалиги бўйича.

  • Марказлашган электр қурилмалари нималарга йўл қўймаслиги керак?
  • Кириш светофори кўрсатгичида битта сариқ нимани англатади?
  • Aвтоматик ва ярим автоматик кесишма тўсиқларнинг стандарт узунлиги канча бўлиши керак?
  • Тўсиқларнинг таянчлари, светофор устунлари автомобил йўлининг четидан канча масофада  ўрнатилиши керак?
  • Марказлашган электр қурилмалари нималарни таъминлаши керак?
  • Кириш, ўтиш ва тўсиқ светофорларининг қизил, яшил, сариқ ранг кўринишлари тўғри участкада камида неча метрни ташкил қилиши лозим?
  • Қандай ҳолатларда локомотив светофорларида яшил чироқ ёнади?     
  • Кесишмалардаги тўсиқ светофорлари кесишмадан қанча масофага ўрнатилади?
  • Кириш ва маршрут светофорида битта яшил ўчиб ёнувчи чироқ нимани англатади?
  • Қандай ҳолатларда локомотив светофорларида сариқ чироқ ёнади?  

    Вагон ҳўжалиги

  • Саккиз ўқли вагонларда шкворен ва бирлаштирувчи балкалар орасидаги сколзун масофаси қанча?
  • Юк вагоннинг 18-101 русумли  тележкасининг базаси қанча?   
  • Ғилдирак жуфтлигида обод қисмидаги четини синиши миқдори қанча?
  • Ғилдирак жуфтлигининг турлари қайси бандда тўғри  кўрсатилган ?
  • Ғилдирак жуфтлигида нотекис ейилишши (прокат) меёри қанча?
  • Юк ташувчи вагонларнинг ғилдирак жуфтлигада сирпаниш қисмидаги кўчиш (вышербины) носозлиги меёри қанча?
  • Агар ползун чукурлиги 3.5 мм бўлса харакатдаги таркибларни (поезд) қанча тезликда перегондан олиб чиқилиши керак?
  • Юк вагонларнинг ғилдирак жуфтлигида текис прокат миқдори қанчадан кўп бўлмаслиги керак?
  • Юк вагоннинг ғилдирак жуфтлигида навар миқдори қанча?
  • Айланма ейилиш гребенга яқин жойда миқдори қанча?

    Йўл ҳўжалиги бўйича

  • Темир йўлнинг эгри участкаларида ташқи релснинг ички релсга нисбатан максимал баландлиги нечи мм ни ташкил қилади?
  • Крестовина нимадан иборат?
  • Икки релс изининг оралиғидаги минимал кенглиги нечи мм ни ташкил қилади?
  • Тўғри участкада битта релс изини бошқасига нисбатан баландлиги нечи мм дан ошмаслиги керак?
  • Стрелка ўтказгич нечта қисмдан иборат?
  • Икки релс изининг оралиғидаги максимал кенглиги нечи мм ни ташкил қилади?
  • Р65 турли релснинг умумий баландлиги қанча?
  • Эгри участкаларда ташки релс баландлиги нимага боғлик?
  • Қайси носозликлар бўлганда стрелка ўтказгич билан фойдаланиш тақиқланади?
  • Қайси носозлик бўлганда йўл поездлар ҳаракатланиши учун тақиқланади?

   Локомотив хўжалиги бўйича

  • Локомотивни 1 дона тортув электродвигатели ўчирилган ёки тезлик ўлчагич ва қайд қилиш қурилмаси носоз холда фойдаланишга чиқариш рухсат этиладими?
  • ВЛ80с электровозини ғилдирак жуфтлигини диаметри неча мм бўлади?
  • 100 км/соат гача тезлик билан харакатланувчи юк ташувчи локомотивларда ғилдирак жуфтлиги бандажининг гребни қалинлиги неча мм бўлиши керак?
  • Юк тортувчи локомотивлар учун тормоз колодкалари энг кам қалинлиги неча мм дан кам бўлмаслиги керак?
  • Локомотивларда релс каллаги устидан автотиркама ўқигача бўлган масофа неча мм бўлиши керак?
  • Локомотивда харакат хавфсизлигига хавф солувчи камчиликлар аниқланса фойдаланишга чиқариш рухсат этиладими?
  • Темир йўл транспорти ходимларига қайси ҳолатда ўз вазифаларини бажариш ман этилади?
  • ВЛ80с электровозини битта секциясида нечта ва қай турдаги автосцепка ўрнатилади?
  • Қандай сигнал турлари мавжуд?
  • ВЛ80с ва ВЛ60к электровозларида қандай тормоз кранларидан фойдаланилади?

    Ташишлар хўжалиги бўйича

  • Қайси ҳужжат муҳим иншоотлар, қурилмалар ва ҳаракат таркибларини сақлаш меъёрларини, асосий ўлчамларини, уларга бўлган талабларни ўрнатади?
  • Электр жезл тизимида поезд перегонни эгаллаши учун нима рухсат бўлиб хизмат қилади?
  • Йўллар, стрелкали ўтказгичлар, сигналлаштириш қурилмалари, алоқа ва контакт тармоғи қурилмаларини носозлигини аниқлаган бекат навбатчиси биринчи навбатда қандай иш амалга оширади?
  • Автоматик блокировкада поезд блок участкани эгаллаши учун нима рухсат бўлиб хизмат қилади?
  • Йўловчи поезд перегонда мажбуран тўхтаганда тўсишни ким амалга оширади?
  • Темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлиги бузилиш ҳолатлари неча неча гурухга таснифланади?
  • Манёвр светофорларининг кўрсатиши қанча масофада аниқ кўриниши лозим?
  • Бекатда поездларни қабул қилиш жўнатишни қайси ходим бошқаради?
  • Бекатда маҳаллий шароитга қараб ҳаракат таркибини тормоз бошмоқлари билан маҳкамлаш тартиби қайси хужжат билан белгиланади?
  • Электр жезл тизими носозлигида поездлар ҳаракати қандай ташкиллаштирилади?

    Электртаъминот хўжалиги бўйича

  • Оддий контакт осма қаерларда ишлатилади?
  • Кучланиш трансформаторларининг иккиламчи чулғамида номинал кучланиш қанча бўлади?
  • Ҳаво линияларининг симлари қандай материалдан тайёрланади?
  • Электр токи нима?
  • Сигналлашган марказ қурилмаларида ўзгарувчан токнинг номинал кучланиши қанча бўлиши керак?
  • Контакт сими осмасининг релс каллагининг устки сатҳидан баландлиги перегон ва станцияларда камида қанча бўлиши керак?
  • Ток трансформатори қайси режимига яқин ишлайди?
  • Перегон ва станцияларда четки йўл ўқидан контакт тармоқ таянчининг ички четигача бўлган масофа камида қанча бўлиши керак?
  • Электр потенциалнинг ўлчов бирлиги қайси жавобда тўғри келтирилган?
  • Трансформаторларни ташқи қисқа туташувлардан ҳимоялаш учун қайси ҳимоя қўлланилади?

   Автомобил ва сув транспортида назорат бошқармаси

  • Логистика нима?
  • Лицензия варақаси нима?
  • Йўл варақаси нима?
  • Шаҳарлараро юк ташиш деб нимага айтилади?
  • Чипта тушунчасини айтинг?
  • Текширувларни келишиш лозим бўлган ваколатли орган ким? 
  • Ташиш турларини айтинг? 
  • Ташувчи тушунчасини айтинг?
  • Автобус тушунчаси нима?
  • Автовокзал тушунчаси деганда нимани тушинасиз?
  • Енгил автомобилга таъриф беринг?
  • Йўналишсиз такси тушунчасини айтинг?
  • Текширув деганда нимани тушунасиз?
  • Йўналишли такси тушунчасини айтинг?
  • Ваколатли орган деганда кимларни тушунасиз?
  • Шаҳар йўловчилар транспорти жумласига нима киради?
  • Назорат қилувчи органлар деганда кимларни тушунасиз?
  • Тадбиркорлик субектлари деганда кимларни тушунасиз?
  • Текширувларни рўйхатга олиш китоби деганда нимани тушунасиз?
  • Профилактика тадбири назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари томонидан қайси мақсадда ўтказилади?
  • Автомобилда ташиш турлари?
  • Шаҳар йўловчилар транспорти деганда нима тушунилади?
  • Йўловчилар ва багажни ташишга мўлжалланган ҳамда ҳайдовчи ўрнини ҳисобга олмаганда 8 тадан кўп бўлмаган ўриндиққа эга бўлган автотранспорт воситаси қандай номланади?
  • Автомобилнинг асосий кўрсаткичларини айтинг?
  • Автомобил транспортида чиптасиз юришга белгиланган жарима миқдори?
  • Тахограф нима?
  • ТИР сўзини маʼноси нима?
  • Якка автотранспорт воситасининг узунлиги нечи метрдан ошмаслиги керак?
  • Икки ўқли юк автомобили энг юқори тўла вазни қанча бўлиши керак?
  • Каботаж нима?
  • Маъмурий жазо қўлланиш муддатларини айтинг?
  • Ўзбекистон Республикасининг Маʼмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2541-моддаси билан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги органларига қандай ваколатлар берилган?
  • “Автомобилда халқаро юк ташийдиган транспорт воситалари экипажлари ишига тегишли Европа битими”нинг асосий мақсади нима?
  • Транспорт назорат инспексияси ходимлари томонидан МЖтКнинг қайси моддаларига маъмурий баённома расмийлаштирилади?
  • Мингашмали ва тиркамали автопоездлар учун рухсат этилган максимал вазн қанча этиб белгиланган? 
  • Рейд тадбирларида иштирок этувчи инспекторлар қайси холатларда лицензия варақалари, йўл варақалари, «Тендер ғолиби» гувоҳномалари, йўналиш схемаси ва бошқа ҳужжатларини олиб қўйиш ва уларни текшириш материалларига қўшишади. Йўналишсиз такси ҳайдовчиларига қандай талаблар қўйилади?
  • Йўналишсиз таксиларни ташқи жиҳозлаш нималарни ўз ичига олади?
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро автомобилларда ташувларни амалга ошириш шартларига риоя этилишини назорат қилишда инспекторлар томонидан нималар текширилади?
  • Автомобил транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маʼмурий регламенти қайси қарорда келтирилган?
  • Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорат Инспексиясининг вазифалари ва функсиялари нималардан иборат?
  • Транспорт назорат инспексияси ҳудудий бошқармаларининг инспекторлари назоратни қаерларда амалга оширади?
  • Йўналиш масофасидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ташқарига ёки давлат чегараси ташқарисидан амалга ошириладиган ташишлар қайси ташиш турига киради?
  • Автомобилда халқаро ташишларни амалга оширишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режими қайси ҳужжатга мувофиқ белгиланади?
  • Ташувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбуриятини бажармаганлиги учун қандай жазо чораси белгиланган?
  • Автомобил транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғуллангани учун қандай жазо чораси белгиланган?
  • Таксиларни ягона таниш белгилари билан жиҳозлашга доир талабларни бузгани учун қандай жазо чораси белгиланган?
  • Бошқа давлатларда рўйхатдан ўтказилган юкларни ва (ёки) йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаларидан қонунга хилоф равишда фойдалангани учун қандай жазо чораси белгиланган?
  • Йўловчиларни чиптасиз ташишигани учун қандай жазо чораси белгиланган?
  • Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчиликни бузгани учун қандай жазо чораси белгиланган?
  • Ҳокимият вакилининг қонуний талабларини бажармаслик ёки хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилгани учун қандай жазо чораси белгиланган?
  • Қандай ҳолларда текширув тўхтатилиши мумкин ва бу қай тартибда амалга оширилади?
  • Текширув муддати узайтирилиши мумкинми? Агарда мумкин бўлса бу қай тартибда амалга оширилади?
  • Текширилган тадбиркорлик субекти текширув далолатномасини олишдан ва (ёки) уни имзолашдан бош тортганда, назорат қилувчи органнинг масъул ходими қандай ҳаракат қилиши лозим?
  • Юк ва йўловчиларни ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимини назорат қилиш соҳасида нимани тушунасиз:
  • Автомобил транспортида юк ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш. (Лицензияланиши лозим бўлган фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш) МЖтКнинг қайси моддасига асосан чора кўрилади.
  • Йўналишли таксиларда  тендер гувохномаси мавжудлиги ( Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар) билан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз шуғулланиш) МЖтКнинг қайси моддасига асосан чора кўрилади.
  • Хорижий ташувчиларга тегишли автотранспорт воситаларида йўловчилар ва юкларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасида ташиш (каботаж). (Бошқа давлатларда рўйхатдан ўтказилган юкларни ва (ёки) йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш) МЖтКнинг қайси моддасига асосан чора кўрилади.
  • Литсензиат ким?
  • Оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли юкларни ташиш, ўққа тушувчи оғирлиги ва бошқа ўлчамлари бўйича белгиланган талабларни бузиш. (Юк ташиш қоидаларини, шатакка олиш қоидаларини бузиш) МЖтКнинг қайси моддасига асосан чора кўрилади.

Юридик хизмат ходимларига бериладиган тахминий саволлар рўйхати

     Конститутциявий ҳуқуқ соҳаси

1-савол. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши ва тузилиши.

2-савол. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига охирги марта қачон ўзгартириш киритилган ва ушбу ўзгартиришнинг қисқача мазмуни нималардан иборат?

3-савол. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий принциплари.

4-савол. Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими қандай?

5-савол. Конституцияда фуқароларнинг қандай шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари акс этган?

6-савол. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг конституциявий бурчлари нималардан иборат?

7-савол: Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сиёсий ҳуқуқлари нималардан иборат?

8-савол: Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлари нималардан иборат?

9-савол. Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг асосий принциплари.

10-савол. Жамиятнинг иқтисодий негизи.

11-савол. Виждон эркинлиги нима? У ҳақда Ўзбекистон Республикаси Конституциясида нима дейилган?

12-савол. Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳақида нималарни биласиз?

13-савол. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг вазифалари.

14-савол. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг шаклланиш тартиби.

15-савол. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сони қанча, уларни сайлаш ва тайинлаш тартиби қандай?

16-савол. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатлари нималардан иборат?

17-савол: Кимлар Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланиши мумкин?

18-савол: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси нечта депутатдан иборат?

19-савол. Кимлар қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга?

20-савол. Қонун қачон юридик кучга эга бўлади?

21-савол. Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарув органларининг қабул қилган ҳужжатларини тўхтатиш ва бекор қилиш ваколати кимга берилган?

22-савол. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қандай ваколатларга эга?

23-савол. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тасдиқлаш
ва лавозимидан озод қилиш ваколати кимга берилган?

24-савол. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таркиби кимлардан иборат?

25-савол. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қандай умум мажбурий бўлган ҳужжатларни қабул қилади?

26-савол. Ўзбекистон Республикасининг суд тизими.

27-савол. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва унинг ваколатлари.

28-савол. Ўзбекистон Республикасида сайлов тизими.

29-савол. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни ким олиб боради?

30-савол. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг таркиби.

31-савол. Ўзбекистонда солиқлар қайси давлат органи томонидан жорий қилинади?

32-савол. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш тартиби.

     Фуқаролик қонунчилиги асослари

1-савол. Фуқаролик қонун ҳужжатларининг асосий негизлари.

2-савол. Фуқаролик қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган муносабатлар.

3-савол. Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларининг вужудга келиш асослари.

4-савол. Фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усуллари.

5-савол. Фуқаролар ҳуқуқ лаёқатининг мазмуни.

6-савол. Қайси фуқаролик ҳолати ҳужжатлари давлат томонидан қайд этилиши керак?

7-савол. Акциядорлик жамияти тушунчаси ва унинг турлари.

8-савол. Мулк ҳуқуқи нима? Мулк ҳуқуқининг шакллари, субъектлари ва объектлари.

9-савол. Мулк ҳуқуқининг вужудга келиш ва бекор бўлиш асослари.

10-савол. Битим тушунчаси.

11-савол. Битим турлари.

12-савол. Битимларнинг шакли.

13-савол. Қайси ҳолларда битимлар нотариал тасдиқланиши шарт?

14-савол. Битимлар қайси ҳолларда ҳақиқий эмас деб топилади?

15-савол. Тижорат вакиллиги деганда нимани тушунасиз?

16-савол. Даъво муддати, умумий даъво муддати ва махсус даъво муддати.

17-савол. Қайси ҳолларда даъво муддатининг ўтиши тўхтатилади?

18-савол. Фуқаролик кодексига асосан “национализация” ва “реквизиция” сўзларининг таърифи.

19-  савол. Юридик шахс тушунчаси ва унинг ҳуқуқ лаёқати.

20-савол. Юридик шахснинг жавобгарлиги.

21-савол. Юридик шахсни қайта ташкил этиш тартиби.

22-савол. Юридик шахсни тугатиш тартиби.

23-савол. Эмансипация тушунчаси.

24-савол. Мажбурият тушунчаси ва мажбуриятнинг тарафлари.

25-савол  Неустойка ва унинг шакллари.

26-савол. Гаров тушунчаси ва унинг вужудга келиш асослари.

27-савол. Кафиллик шартномаси нима? Унинг кафолат тушунчасидан фарқи.

28-савол. Субсидиар жавобгарлик деганда нима тушунилади?

29-савол. Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш тушунчаси.

30-савол. Контрактация шартномасини тузиш тартиби.

31-савол. Суғурта шартномасининг муҳим шартлари.

32-савол. Ихтиёрий ва мажбурий суғурта нима?

33-савол. Шартноманинг битимдан фарқи нимада?

34-савол. Соғлиққа шикаст етказилганлиги туфайли кўрилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳажми ва хусусияти.

35-савол. Маънавий зарар ва уни қоплаш усуллари.

36-савол. Интеллектуал мулк объектлари жумласига нималар киради?

37-савол. Муаллифлик ҳуқуқи объекти ва унинг турлари.

38-савол. Сервитут ҳуқуқи ҳақида нима биласиз?

39-савол. Нотариал тасдиқланган васиятномаларга тенглаштирилган васиятномаларни санаб ўтинг.

40-савол. Корпоратив бошқарув деганда нимани тушунасиз?

     Меҳнат қонунчилиги асослари

1-савол. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг вазифалари.

2-савол. Ходимнинг асосий меҳнат ҳуқуқларига нималар киради?

3-савол. Иш берувчининг асосий ҳуқуқлари.

4-савол. Иш берувчининг ходимларнинг вакиллик органи олдидаги мажбуриятлари нималардан иборат?

5-савол. Жамоа шартномаси, келишувини тузиш, ўзгартириш ва тўлдириш бўйича иш берувчи, иш берувчилар бирлашмаси (уларнинг вакиллари) билан касаба уюшмалари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари ўртасидаги музокараларни олиб бориш тартиби.

6-савол. Жамоа шартномасининг мазмуни ва тузилиши нималардан иборат?

7-савол. Жамоа шартномаси, келишувларининг амал қилиш муддати.

8-савол. Жамоа шартномасининг тарафлари.

9-савол. Жамоа шартномасининг амал қилиш доираси.

10-савол. Жамоа шартномалари ва жамоа келишувларининг фарқи нимада?

11-савол. Меҳнат шартномаси тушунчаси.

12-савол. Меҳнат шартномаси қандай шаклда тузилади?

13-савол. Меҳнат шартномасининг тарафлари.

14-савол. Меҳнат шартномаси қандай муддатга тузилади?

15-савол. Неча ёшдан ишга қабул қилинади?

16-савол. Иш вақтининг нормал муддати.

17-савол. Қайси тоифадаги ишчиларга йиллик узайтирилган асосий таътил берилади?

18-савол. Меҳнат таътилини бериш муддатлари.

19-савол. Меҳнат таътили тугамасдан олдин қай ҳолларда ва қандай тартибда ходим таътилдан чақириб олинади?

20-савол. Ишга қабул қилишда камситиш деганда нима тушунилади?

21-савол. Ходимнинг пенсия ёшига етиши уни бажараётган ишига нолойиқ деб топишга асос бўла оладими?

22-савол. Қайси давлат органлари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини текширади ва назорат қилади?

23-савол. Дастлабки синов муддатларини белгиланишидан кўзланган мақсад нима?

24-савол. Дастлабки синов муддатлари кимларга татбиқ этилмайди?

25-савол. Ишга қабул қилишда дастлабки синов мажбурий ҳисобланадими?

26-савол. Қандай ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолишга йўл қўйилади?

27-савол. Қайси сабаблар (асослар) мавжуд бўлганда меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш асосли ҳисобланади?

28-савол. Қонунчиликда қайси ҳолатларда ишдан четлатишга йўл қўйилади?

29-савол. Судга ёки меҳнат низолари комиссиясига меҳнат низосини ҳал қилиш тўғрисида мурожаат қилиш борасида белгиланган муддатлар.

30-савол. Меҳнат шартлари деганда нима тушунилади? Қайси ҳолларда иш берувчи меҳнат шартларини ходимнинг розилигисиз ўзгартиришга ҳақли?

31-савол. Қайси тартибда ходим соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ деб топилиши мумкин?

32-савол. Қонунчилик қайси ишларда аёллар меҳнати қўлланишини тақиқлайди?

33-савол. Меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинганда қайси ҳолларда касаба уюшмалари розилиги олинмайди?

34-савол  Меҳнат шартномасининг тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича бекор қилиниши.

35-савол. Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилишнинг ходимнинг ташаббуси билан бекор қилишдан фарқи.

36-савол. Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда моддий мадад бериш учун қандай қўшимча кафолатлар белгиланган?

37-савол. Ҳомиладор ва уч ёшгача фарзанди бор аёллар билан номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкинми?

38-савол. Интизомий жазо чораларининг турлари ва интизомий жазонинг амал қилиш муддати.

39-савол. Интизомий жазоларни қўллаш тартиби қандай?

40-савол. Меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузиш деганда нима тушунилади?

41-савол. Қайси ҳолларда иш берувчи ходим соғлиғига етказилган зарарни тўлашга мажбур?

42-савол. Қайси ҳолларда ишдан четлаштирилган шахс қайта ишга тикланади?

     Шартномавий–ҳуқуқий фаолият соҳаси

1-савол. Шартнома тушунчаси.

2-савол. Оммавий шартнома нима?

3-савол. Қачон шартнома тузилган ҳисобланади?

4-савол. Шартномани шарҳлаш қандай амалга оширилади?

5-савол. Оферта нима?

6-савол. Оммавий оферта нима?

7-савол. Офертага жавоб бериш муддати ва шартлари.

8-савол. Акцепт нима?

9-савол. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби ва унинг оқибатлари.

10-савол. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш асослари.

11-савол. Маҳсулот етказиб бериш шартномаси ва унинг амал қилиш муддати.

12-савол. Хўжалик шартномаси тушунчаси.

13-савол. Хўжалик шартномасига нисбатан қўйиладиган талаблар.

14-савол. Хўжалик шартномаси тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

15-савол. Хўжалик шартномаларининг субъектлари кимлар?

16-савол. Талабнома билдириш тартиби.

17-савол. Талабномани кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари.

18-савол. Хўжалик шартномалари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини қайси органлар назорат қилади?

19-савол. Шартнома мажбуриятларини бузганлик учун мансабдор шахсларга нисбатан қандай жавобгарлик чоралари кўрилади?

20-савол. Контрактация шартномаси тушунчаси.

21-савол. Контрактация шартномасига асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи ва тайёрловчининг мажбуриятлари.

22-савол. Энергия таъминоти шартномаси тушунчаси.

23-савол. Кўчмас мулкни сотиш шартномаси ва унинг шакли.

24-савол. Корхонани сотиш шартномаси.

25-савол. Айирбошлаш шартномаси нима?

26-савол. Ҳадя шартномаси ва ҳадяни чеклаш асослари.

27-савол. Мулк ижараси шартномаси ва унинг объектлари.

28-савол. Бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси тушунчаси.

29-савол. Корхонани ижарага бериш шартномаси тушунчаси.

30-савол. Лизинг шартномаси, унинг объекти ва субъектлари.

31-савол. Пудрат шартномаси, бош пудратчи ва ёрдамчи пудратчи.

32-савол. Қурилиш пудрати шартномаси нима?

33-савол. Кредит шартномаси ва унинг шакллари.

34-савол. Банк омонати шартномаси ва унинг турлари.

35-савол. Банк ҳисобварағи шартномаси тушунчаси, ҳисобварақ бўйича операциялар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги ва пул маблағлари асоссиз кўчирилганлиги учун банкнинг жавобгарлиги.

36-савол. Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси деганда нима тушунилади?

37-савол. Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги шартномавий муносабатларнинг асосий принциплари нималардан иборат?

38-савол. Қайси ҳолатларда шартномага юрист хулосаси олиниши керак?

39-савол. Шартномавий-ҳуқуқий ишларда юридик хизмат қанча миқдорда тузилган шартномаларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан ёзма хулоса тайёрлайди?

40-савол. Хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида тузиладиган хўжалик шартномаларига оид муносабалар қандай қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади?

     Суд ишларини юритиш асослари

1-савол. Ўзбекистон Республикасида суд-ҳуқуқ соҳасида қандай ислоҳотлар амалга оширилди?

2-савол. Фуқаролик судида кўрилаётган ва ҳал этилаётган масалалар бўйича судья қандай ҳужжатлар қабул қилади?

3-савол. Қайси ишлар фуқаролик судларига тааллуқли?

4-савол. Фуқаролик процессуал муомала лаёқати тушунчаси.

5-савол. Фуқаролик ишларини кўришда даъвонинг баҳоси нималарга асосан белгиланади?

6-савол. Қандай ҳолатлар бўйича шахс фуқаровий даъвогар деб эътироф этилади?

7-савол. Фуқаровий даъвогарнинг ҳуқуқ ва мажбурияти нималардан иборат?

8-савол. Қандай ҳолатлар бўйича шахс фуқаровий жавобгар деб эътироф этилади?

9-савол. Фуқаровий жавобгарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

10-савол. Фуқаролик процессуал муддатларнинг ўтказиб юборилиши қандай ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқаради?

11-савол. Қайси ҳолларда фуқаролик суди иш юритишни тўхтатиб туриши шарт?

12-савол. Фуқаролик процессида аризани кўрмасдан қолдириш асослари.

13-савол. Фуқаролик ишлари бўйича судда иш юритишни тугатиш асослари ва тартиби.

14-савол. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судининг судловига тааллуқли ишлар.

15-савол. Қайси ҳолларда фуқаролик ишлари бўйича суд аризани қабул қилишни рад этади?

16-савол. Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ҳал қилув қарори мазмуни.

17-савол. Қайси ҳолларда фуқаролик ишлари бўйича суднинг ҳал қилув қарорлари дарҳол ижро этилиши лозим?

18-савол. Фуқаролик ишлари бўйича суд ажримининг мазмуни.

19-савол. Фуқаролик ишлари бўйича суд буйруғини чиқариш тартиби.

20-савол. Алоҳида судловга тегишлилик дейилганда нима тушунилади?

21-савол. Фуқаролик ишлари бўйича судга апелляция шикояти бериш (протести келтириш) ҳуқуқи ва муддати ва унинг тартиби.

22-савол. Фуқаролик ишлари бўйича кассация шикоятларини (протестларини) кўрадиган судлар.

23-савол. Фуқаролик ишларини назорат тартибида қайта кўриш асослари.

24-савол. Фуқаролик ишлари бўйича ижро варақаси бериш ва унинг мазмуни.

25-савол. Хўжалик судларида суд ишларини юритиш вазифалари.

26-савол. Қандай ишлар хўжалик судларига тааллуқли?

27-савол Хўжалик суди томонидан ҳал этиладиган низолар.

28-савол. Хўжалик судида иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқлари.

29-савол. Хўжалик суди қайси ҳолларда иш юритишни тўхтатиб туришга мажбур?

30-савол. Хўжалик суди қайси ҳолларда иш юритишни тугатади?

31-савол. Хўжалик суди қайси ҳолларда даъвони кўрмасдан қолдиради?

32-савол. Хўжалик судида давлат божи тўлаш тартиби.

33-савол. Қайси ҳолларда суд буйруғи чиқарилишига йўл қўйилади?

34-савол. Хўжалик судига бериладиган даъво аризасининг шакли ва мазмуни.

35-савол. Хўжалик суди даъво аризасини қабул қилишни қайси ҳолларда рад этади?

36-савол. Хўжалик суди ҳал қилув қарорининг мазмуни.

37-савол. Қандай ишлар хўжалик суди томонидан алоҳида иш юритиш тартибида кўрилади?

38-савол. Хўжалик судининг ажрими ва унинг мазмуни.

39-савол. Хўжалик ишлари бўйича апелляция шикоятининг мазмуни нималардан иборат?

40-савол. Хўжалик суди апелляция инстанцияси ваколатлари.

41-савол. Хўжалик суди апелляция инстанцияси қарорларининг қонуний кучга кириши.

42-савол. Хўжалик судига кассация шикоятини (протестини) бериш тартиби ва унинг мазмуни.

43-савол. Хўжалик суди ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари.

44-савол. Хўжалик суди кассация инстанциясининг қарори мазмуни.

45-савол. Хўжалик судларининг қарорларини назорат тартибида қайта кўриш асослари.

46-савол. Хўжалик суди ҳужжатининг ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этиш, ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартириш.

47-савол. Ҳакамлик судларини ташкил қилиш тартиби ва унинг ваколатлари.

48-савол. Низоларни ҳал этишни ҳакамлик судига топшириш тартиби.

49-савол. Ҳакамлик судининг қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш тартиби ва уни бекор қилиш асослари.

50-савол. Айбсизлик презумпцияси тушунчаси.

      Юридик хизмат касб фаолияти билан боғлиқ қонунчилик соҳалари

1-савол. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тушунчаси.

2-савол. “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тайёрланишини ташкил этиш жараёни.

3-савол. Ўзбекистон Республикасида қандай турдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинади?

4-савол. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг кучга кириши муддатлари.

5-савол. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг юридик кучи бўйича ўзаро нисбати қандай белгиланади?

6-савол. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси нима ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунига нисбатан қандай талаблар қўйилган?

7-савол. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш муддатлари.

8-савол. “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, қонун ва қонун ости ҳужжатларига қайси органлар расмий шарҳ беради? 

9-савол. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш учун қандай талаблар қўйилган?

10-савол. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қандай расмий манбаларда эълон қилинади?

11-савол. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг орқага қайтиш кучи.

12-савол. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат амал қилиши қайси ҳолларда тугатилади?

13-савол. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат ҳисобига олиш тартиби.

14-савол. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга ваколатлилиги деганда нимани тушунасиз.

15-савол. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат қандай реквизитларга эга бўлиши лозим.

16-савол. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш муддати.

17-савол. Қандай идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилади?

18-савол. Қандай ҳолларда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилиши мумкин?

19-савол. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тақдимномасига кўра, қабул қилинган ҳужжатларни қайта ишлаш ва давлат рўйхатидан ўтказишга такроран тақдим этиш муддати.

20-савол. Қандай ҳолларда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиши Адлия вазирлиги томонидан тўхтатиб турилади?

21-савол. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий шарҳлаш қандай тартибда амалга оширилади?

22-савол. Вақтинчалик тусдаги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муддати қандай тартибда узайтирилади?

23-савол. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив хусусиятга эга бўлган қарорлари лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси ким томонидан амалга оширилади?

24-савол. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари Адлия вазирлигига қандай ҳужжатлар илова қилинган ҳолда тақдим этилади ва у лойиҳанинг қайси жиҳатларига баҳо беради?

25-савол. Қонун ҳужжатларини туркумлаш деганда нимани тушунасиз ва унинг асосий мақсади?

26-савол. Давлат органининг юридик хизмати ўз фаолиятида қайси қонун ҳужжатларига амал қилади?

27-савол. Давлат органи юридик хизматининг асосий вазифалари нималардан иборат?

28-савол. Давлат органи юридик хизмати ҳуқуқ ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва ҳуқуқий маданиятни ошириш соҳасида қандай функцияларга эга?

29-савол. Давлат органининг юридик хизмати ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун шартномавий-ҳуқуқий, талабнома-даъво ишлари ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш соҳасида қандай функцияларга эга?

30-савол. Давлат органи фаолиятида қонунийликни таъминлаш соҳасида юридик хизмат функциялари.

31-савол. Кимлар давлат органининг юридик хизмати бошлиғи лавозимига тайинланиши мумкин?

32-савол. Давлат органи юридик хизматининг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

33-савол. Хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари юридик хизматининг асосий вазифалари нимадан иборат?

34-савол. Корхона юридик хизмати қонунийликни таъминлаш ва ҳуқуқий маданиятни ошириш соҳасида қандай функцияларга эга?

35-савол. Корхона юридик хизмати шартномавий-ҳуқуқий, талабнома-даъво ишлари ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш соҳасида қандай функцияларни амалга оширади?

36-савол. Хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари юридик хизматининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?

37-савол. Юридик хизмат ходимларидан кимлар аттестациядан ўтказилмайди?

38-савол. Юридик хизмат ходимларининг аттестациядан ўтиш учун тегишли адлия органларига мурожаат қилиш муддатлари.

39-савол. Юридик хизмат ходимини аттестациядан ўтказиш учун ташкилот томонидан тегишли адлия органига қандай ҳужжатлар тақдим этилади?

40-савол. Юридик хизмат ходими лавозимига қабул қилинган шахслар ишга қабул қилинган кундан бошлаб қанча муддатда аттестациядан ўтказилиши керак?

41-савол. Талабгор такрорий аттестациядан ўта олмаса ёки кўрсатилган муддат мобайнида такрорий аттестациядан ўтиш учун ташкилот томонидан мурожаат қилинмаса, адлия органлари томонидан қандай чоралар кўрилади?

42-савол. аттестациядан ўтмаган юридик хизмат ходимини такрорий аттестациядан ўтказиш учун ташкилот қанча муддатда мурожаат қилиши мумкин?

43-савол. Юридик хизматлар ходимлари малакасини ошириш тартиби.

44-савол. “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг асосий мақсад ва вазифалари нималардан иборат?

45-савол. Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг қандай турлари бор?

46-савол. Мурожаатлар қандай кўринишда бўлади?

47-савол. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига қўйиладиган талаблар нималардан иборат?

48-савол. Аноним мурожаатлар деганда нимани тушунасиз? Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини аноним деб топишнинг оқибати нимадан иборат?

49-савол. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қанча муддатларда кўриб чиқилиши керак?

50-савол. Мурожаатларни кўриб чиққан давлат органининг мажбуриятлари нималардан иборат?

51-савол. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини бузганлик учун мансабдор шахсларга жавобгарлик белгиланганми?

52-савол. “Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида”ги Қонунда фуқароларнинг судга шикоят билан мурожаат қилиш муддатлари қандай белгиланган?

53-савол. Банк сири нима?

54-савол. Қандай ҳолларда банк сирини ташкил этувчи маълумотлар прокуратура, тергов ва суриштирув органларига тақдим этилади?

55-савол. Банклар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида қисқача маълумот

56-савол. Тадбиркорлик фаолияти деганда нима тушунилади?

57-савол. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари кимлар ҳисобланади?

58-савол. Якка тартибдаги тадбиркорлик деганда нима тушунилади?

59-савол. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишнинг муддатлари қанча?

60-савол. Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) тартиби.

61-савол. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини муқобил текшириш тушунчаси ва уни ўтказиш тартиби.

62-савол. Текширилаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари нималардан иборат?

63-савол. Фермер хўжалиги нима?

64-савол. Фермер хўжаликлари юритиш учун қандай тартибда ер участкалари берилади ?

65-савол. Фермер хўжалигини қандай асосларга кўра тугатиш мумкин?

10.10.2024