ГИОК
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси
марказий аппаратининг вакант лавозимларига қўйиладиган
МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ
Кадрлар бўйича бош мутахассис |
||
Мезонлар |
Умумий малака талаблари |
|
Маълумот |
Олий |
Камида бакалавр даражасига эга бўлиши лозим. |
Мутахассислик |
Юриспруденция, Кадрлар менежменти, Ижтимоий ва инсон ресурслари менежменти, Педагогика |
Танловнинг суҳбат босқичида номзодларнинг имкониятлари тенг бўлган тақдирда илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган номзодларга қўшимча балл берилади. Бунда қўшиладиган балл Танлов комиссияси ҳар бир аъзоси томонидан баҳолаш мезонидан келиб чиқиб суҳбат натижасини қайд этиш варақасига киритилади. |
Меҳнат стажи |
Давлат идора ва ташкилотларида соҳа бўйича 5 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлиши |
Буджет ташкилотларида мутахассислиги бўйича камида 5 йиллик меҳнат стажига эга, шундан камида 2 йили раҳбарлик ёки бошқарув лавозимидаги иш стажидан иборат бўлиши лозим. |
Давлат тилини билиши |
Давлат тилини билиши (Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан давлат тилини билиш бўйича даража сертификатига эга бўлиши афзалликлар беради) |
Суҳбат жараёнида оғзаки ва ёзма нутқда фикрларини узвий ифода эта олиши лозим. Бунда Танлов комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг Давлат тилини билиш бўйича даража сертификатига эга бўлган ходими аъзо сифатида киритилиб, у томонидан баҳоланади. Қўшиладиган балл Танлов комиссияси ҳар бир аъзоси томонидан баҳолаш мезонидан келиб чиқиб суҳбат натижасини қайд этиш варақасига киритилади. |
Хорижий тилни билиш даражаси |
Хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатларга эга бўлиши афзалликлар беради |
Танловнинг суҳбат босқичида номзодларнинг имкониятлари тенг бўлиб қолган тақдирда хорижий тилни билиш даражаси белгиланган ИEЛТС, ТОЭФЛ, ИБТ, СEФР каби сертификатларнинг даражасига қараб юқори даражага эга бўлган номзодларга қўшимча балл берилади. Бунда қўшиладиган балл Танлов комиссияси ҳар бир аъзоси томонидан баҳолаш мезонидан келиб чиқиб суҳбат натижасини қайд этиш варақасига киритилади. |
Компьютер саводхонлиги |
Компьютер технологияларидан фойдаланиш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлиши, МС Оффисе иловаларининг офис тўплами ҳамда Интернет тармоғидан фойдалана олиши |
Ворд, Эхсел каби иловалар ҳамда Интернет тармоғида ишлаш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлиши лозим. Номзоднинг тест синови босқичида АКТ йўналишида берилган саволларга жавоби суҳбат жараёнида инобатга олинади. Бунда тест синови натижаси бўйича қўйиладиган балл баҳолаш мезонидан келиб чиқиб суҳбат натижасини қайд этиш варақасига киритилади. |
Қўшимча талаблар |
Меҳнат муносабатларига оид қонунчилик ҳужжатларини билиши, меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, расмийлаштириш, келишиш кўникмаларига эга бўлиши, малакасини оширганлиги |
1. Меҳнат муносабатларига оид қонунчилик ҳужжатларини билиши ва уларни амалиётда тўғри қўллай олиши, қисқа муддатда катта ҳажмдаги материалларни таҳлил қилиш ва бунинг асосида таҳлилий маълумот тайёрлаш, иш жараёнини самарали бошқариш кўникмасига эга бўлиши. 2. Ҳужжатлар айланмаси ва иш юритиш бўйича меъёрий ҳужжатларни, шунингдек маълумотлар базаси ва электрон хатлар билан ишлаш кўникмасига эга бўлиши. 3. Соҳа бўйича охирги 3 йил давомида малака оширган бўлиши. |