Фарғона филиалидаги семинарлар самарали бўлмоқда
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси Фарғона филиали ходимларининг 2020 йил 1-ярим йиллик давомида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган 298 та профилактик тадбирларида 1295 нафар ишчи ходимлар иштирок этишди. Аниқланган камчиликлар бартараф этиш чоралари кўрилди ва бугунги кунда тўлиқ бартараф этилди.
Шунингдек, “Қўқон” темир йўл узели станцияларида ва корхоналарида ўтказилган 46 та семинарларда 700 нафардан зиёд ишчи ходимлар билим ва малакаларини мустаҳкамлаб олишди.
Фарғона филиали инспекторлари томонидан «Ангрен-Поп-Қўқон-Андижон» электрификацияланган янги темир йўл линиясида 12 маротаба темир йўлда йўл ўлчагич вагон ва 4 марта Қўқон электр таъминотига қарашли контакт сетини ҳолати бўйича вагон лаборатория “ВИКС” томонидан кўрсатилган камчиликларни бажарилиши ва уларни қайтарилмаслигини назорат қилиб борилди.
Профилактик тадбирлар самарали бўлаётганлигини кўрсаткичлар ижобий томонга ўзгарганидан билиб олиш қийин эмас. Ҳисобот даврида “Қўқон” минтакавий темир йул узели корхоналарида 109 та нуқсонли ишларга йўл қўйилган. 2019 йилнинг шу даврига таққослайдиган бўлсак, 43 тага ёки 30%га камайганини кўриш мумкин. Поездлар ҳаракати хавфсизлигининг бузилиш ҳолатлари ҳам 50% га камайган.
Поездлар ва автотранспорт воситаларининг ягона тўқнашуви 3 апрел куни Қувасой – Разъезд 38 км оралиғи йўналишининг 33км 4 пикетида жойлашган қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида содир бўлган. Бу каби ҳолатлар қайтармаслиги учун мутасадди ташкилот вакиллари билан жойларда тушунтириш ишлари мунтазам ўтказилиб келиняпти.
Локомотив хўжалиги бўйича олиб борилган профилактик ишларда 7 та локомотивлардан фойдаланиш жараёнида оралиқ таъмирлаш муддатлари ўтиб кетганлиги ва ҳаракат давомида хавфсизликни таъминловчи қурилмаларнинг носозлиги сабабли фойдаланишдан тўхтатилиши тавсия этилди. Худди шундай сабаб билан 2 та темир йўлда ҳаракатланувчи кранлар, 5 та юк вагони фойдаланишдан тўхтатилиши тавсия этилди. Шунингдек, 5 та мото-дрезиналарни хавфсизликни таъминловчи қурилмаларнинг носозлиги сабабли фойдаланишдан тўхтатилиши тавсия этилган. Машинист ёрдамчиларидан 4 нафари техник билим даражаси пастлиги сабабли билим синовига юборилиши юзасидан баённома тузилган ва нусхаси корхона раҳбарларига тақдим этилган.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати