Январь ойида 300 дан зиёд профилактик тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси марказий аппарати ва филиаллари ходимлари томонидан жорий йилнинг дастлабки ойи давомида фаолияти темир йўл транспорти билан боғлиқ бўлган корхона ва ташкилотларда 317 та профилактик тадбирлар ўтказилади. Унда темир йўлларда ташишлар хавфсизлиги соҳасига оид норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши юзасидан семинарлар ташкил этилади ҳамда керакли тавсиялар берилади.
Профилактик тадбирларда темир йўлларда ҳаракат хавфсизлигини бузлишини олдини олиш, эҳтимолий хавфни олдиндан бартараф этиш мумкинлиги билан аҳамиятлидир. Инспекторлар томонидан ҳар бир хўжалик бўйича норматив ҳужжатларнинг мазмун моҳиятини ва амалиётда қўлланиши юзасидан тушунтиришлар берилади.
Жорий ой давомида инспекция томонидан ўтказиладиган назорат тадбирлар ҳақида хабар берилган https://rwnadzor.uz/oz/news/220108.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати