“Ўзтемирйўлназорат” инспекциясида мурожаатлар билан ишлаш борасида 2019 йил январ-сентябрь ойларида амалга оширилган ишлар юзасидан АХБОРОТ

“Ўзтемирйўлназорат” инспекциясига 2019 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида жами 26 та мурожаат келиб тушган. Барча мурожаатлар “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ўрганиб чиқилиб, ўз муддатида қаноатлантирилган ёки идоравий мансублиги бўйича бошқа ташкилотга юборилган.  Аксарият мурожаатчиларга батафсил тушунтириш берилган.

Жумладан, 2019 йил 25 июл куни Фарғона вилояти Фарғона шахрида истиқомат қилувчи М.Маткаримовдан Фарғона шахар “Беш бола” МФЙдан ўтувчи поезд йўлида пиёдалар  ўтувчи жойи талаб даражасида эмаслиги юзасидан инспекцияга мурожаат келиб тушган. Мазкур масалани ваколати доирасида кўриб чиқиш учун “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига юборилган. Шунингдек, инспекциянинг Қўқон филиали ходимлари мурожаат тушган жойга чиқиб, масалани ўрганиб, камчилик бартараф этилишини ўз назоратига олишган.

2019 йил 23 август санасида Р.Турсунов ишга жойлашиш бўйича мурожаат қилган. Маълумоти, иш стажи ва тажрибаси вакант бўлган инспекторлик лавозимига мoс келганлиги боис, мурожаат қаноатлантирилган ва ишга қабул қилинган. Худди шу куни Урганч шахридан “Baza servis komplekt” МЧЖ вакили Х.Хусиновдан 2,5 км темир йўли эскириб, хизмат кўрсатишга яроқсиз ҳолатдалиги, ушбу вазиятда қандай йўл тутиш лозимлиги юзасидан йўл йўриқ сўраб мурожаат қилинган. Тадбиркорга ўз вақтида, батафсил маълумот берилган.

Инспекция бошлиғининг бевосита қабулида бўлган жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари мурожаати ваколат доирасида қаноатлантирилган ёки тушунтириш берилган.

Йил давомида шахобча темир йўлига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари вакиллари учун жойларда очиқ мулоқот, сайёр қабуллар ташкил этилган. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Сирдарё, Жиззах, Тошкент вилоятидаги тадбирларда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан бевосита учрашувларда уларнинг аксарият мурожаатлари жойида ҳал этилган.

Ҳисобот даврида мурожаатларни кўриб чиқишда камчилик ва қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилмади ва масъул ходимларга нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилгани йўқ.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати