ВНИМАНИЕ! Железнодорожный переезд...

“ДИҚҚАТ! Темир йўл кесишмаси... ”

       Хозирда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ га қарашли 585 та темир йўл кесишиалари мавжуд бўлиб, улардан 176 таси қўриқланадиган йўл кесишмаларидир. Темир йўл кесишмаларида светофорлар, турли сигналлар, йўл кўрсаткичлари ва катта тезлик билан поезд келаётган тўғрисидаги огохлантириш белгиларига хайдовчилар сўзсиз амал қилишлари керак бўган қонун -қоидалардир. Шунинг учун йўл кесишмаларидан ўтишда автомобил хайдовчиларидан хар доим хушёрлик талаб этилади. Лекин автоуловни  бошқараётган айрим хайдовчилар хамиша хам қонун –қоидаларга амал қилишмайди. Нохуш тукнашувлар келиб чикишига , энг аввало автомобил хайдовчилари йул харакат хавфсизлик коидаларини бузиши сабаб булмокда. Жумладан, ўтган 2017 йил давомида Республикамизда темир йўл кесишмаларида поездлар билан автомобиллар тўқнашувлари 40 марта содир бўлди.    Жорий йилнинг шу кунига қадар   темир йўл кесишмаларида поездлар билан автомобиллар тўқнашувлари 17 марта содир бўлди.   

Темир йул кесишмаларида поездлар хамда автотранспортлар харакатини хавфсизлигини таъминлаш сифатини ошириш максадида “Ўздавтемирйўлназорат” давлат инспекцияси кошида доимий фаолият юритувчи Идоралар аро коммисия ташкил этилган. Тасдикланган режага асосан “Ўздавтемирйўлназорат” давлат инспекцияси, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ рахбарлари, Минтакавий темир йул узели корхонаси рахбарлари, Вилоят ва шахар ИИВ жойлардаги маъсул ходимлари, “Автомобил йуллардан фойдаланиш бошкармаси” ДАК маъсул ходилари иштирокида темир йул кесишмалари 1 йилда 2 маротаба ёзги ва кузги курикдан ўтказилмокда. Жумладан жорий йилнинг май ва июнь ойида   Тошкент шахри, Тошкент ,Сирдарё ва Жиззах вилоятларининг  темир йўл участкаларида жойлашган темир йўл ва атомобил йўллари кесишмаларида бахорги  кўрик ўтказилди.  Кўрик жараёнида аниқланган  камчиликларни бартараф қилиш юзасидан вазирликлар  ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ  томонидан комплекс чора тадбирлар ишлаб чиқилди ва камчиликларни бартараф этиш буйича ишлар олиб борилмокда.

         Олиб борилаётган профилактик ишларга қарамасдан автоуловни  бошқараётган айрим хайдовчилар хамиша хам қонун –қоидаларга амал қилишмаётганлигини кўрсатмоқда. Нохуш тукнашувлар келиб чикишига, энг аввало автомобил хайдовчилари йул харакат хавфсизлик коидаларини бузиши сабаб булмокда. Жумладан, жорий йилнинг 16 май куни Тошкент  вилоятида Бозсу-Оққовоқ бекатлари оралиғидаги 23 кмда жойлашган қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида машинист Каримов бошқарувидаги №4402 поезд   давлат рақами 10 586 ODA бўлган “МАН” русумли автотранспорт  билан тўқнашган. Натижада“МАН” русумли автотранспорт  хайдовчиси   воқеа жойида вафот этган.  Ушбу ҳолатнинг келиб чиқиши тахлил қилинганида автотранспорт хайдовчиси поезд келаётганини кўрган холда тўхтамасдан харакатлангани, темир йўл кесишмаси белгилари талабларига риоя қилмаганлиги аниқланди. 

          Албатта содир бўлган ҳолат жуда ачинарлидир. Агарда хар бир автотранспорт ҳайдовчилари темир йўл кесишмасидан ўтаётганда қоидаларга риоя қилса нохуш ҳолатлар юз бермайди. Ахир автотранспорт ҳайдовчиси ўз хаёти билан биргаликда йўловчиларнинг хам хаётига маъсулдирлар.

 

 

Зоиров Фаррух Қодирович

 “Ўздавтемирйўлназорат” инспекцияси

Тошкент филиали инспектори