Умумхалқ хайрия ҳашари давом этмоқда

 

Мамлакатимизда “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан байрамона кайфиятда ўтказилмоқда. Унда барча  юртдошларимиз фаол иштирок этмоқда.

Мазкур умумхалқ хайрия ҳашари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги тегишли фармойиши асосида ташкил этилди. Ҳашар доирасида маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли уйлар, бинолар, зиёратгоҳ ва қабристонлар, ариқлар ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтирилмоқда. Барча корхона ва ташкилотларда ҳам хайрия ҳашари тадбирлари давом этмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ходимлари ҳам катта иштиёқ билан хайрия ҳашарида иштирок этишмоқда. Хоналар, йўлаклар умуман корхона ҳудуди тўлиқ қамраб олган ҳолда тозаланмоқда. Ҳар бир хона  саранжом-саришта ҳолатга келтирилиб, баҳорий кайфият касб этмоқда.

Зеро, қутлуғ Рамазон айёми арафасида бошланган умумхалқ хайрия ҳашари халқимиз меҳр-оқибати,  бирдамлиги, аҳиллигининг яна бир амалий ифодасидир.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати