Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш мараказининг устави ...

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги
Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш мараказининг устави тасдиқланди

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги  ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази фаолиятини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси (305-сон. 12.04.2019 й.) қарори қабул қилинди.

         Мазкур қарор билан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш марказининг устави тасдиқланди.

         Транспорт ва логистикани ривожлантириш соҳасида муаммоларни тизимли асосда ўрганишни таъминлаш ва таклифларни ишлаб чиқиш Марказ фаолиятининг асосий мақсадлари ҳисобланади.

         Марказнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:

транспорт ва логистика тизимини ривожлантириш муаммоларини ўрганиш, республиканинг транспорт салоҳиятидан фойдаланиш, муаммоларини бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

халқаро транспорт коридорларини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш, йўловчи ва юк ташиш транспорти оқимларини мақбуллаштириш, халқаро ва минтақавий транзитни ривожлантириш;

транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида хавфсизликни ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш, инновацион технологиялар ва интеллектуал транспорт тизимларини жорий этиш;

атроф муҳитга зарарли таъсирни камайтириш, ресурсларни тежаш ва транспортда экологияни яхшилаш бўйича муаммоларни ўрганиш ва таклифлар тайёрлаш;

тизимли равишда илмий-тадқиқот муассасалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш бўйича бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш.

Шунингдек, ҳужжатда марказ фаолиятнинг асосий функциялари, ҳуқуқлари,  жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартиби белгилаб берилди.

Марказга Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод этиладиган директор бошчилик қилади.

 Директорнинг Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод этиладиган бир нафар ўринбосари бўлади.