Тошкент филиалида кузги кўрик ўтказилди

 

Республикамиз  аҳолисига ҳамда юртимизга ташриф буюраётган меҳмонларни узоғини яқин қилиш, уларга темир йўл тизимида  замонавий, сифатли  хизмат кўрсатиш мақсадида  «Тошкент-Самарқанд-Қарши»,  «Тошкент-Самарқанд-Бухоро» темир йўл участкаларида юқори тезликда ҳаракатланувчи “Аfrosiyob” электропоездлари ҳаракатланмоқда. Ҳаракат хавфсизлигини таъминланишини назорат қилиш мақсадида инспекциянинг Тошкент филиали ходимлари томонидан зарур чора-тадбирлар кўриляпти.

 “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси, Автомобиль йўллари қўмитаси, Йўл патрул хизмати ва Тошкент минтақавий темир йўл узели ходимлари билан биргаликда темирйўл ва автойўл кесишмаларида юк ва йўловчи поездларни ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича комиссияси ташкил этилди. Темир йўл кесишмаларида автотранспорт воситалари ва пиёдалар темир йўлдан ўтишлари учун хавфсиз ва қулай бўлиши, доимо ишчи ҳолатда сақланиши назоратда бўлиши лозим.

 Инспекциянинг Тошкент филиали ҳудудидаги кесишмаларида комиссия билан ҳамкорликда 12-19 октябрь кунлари кузги кўрик ўтказилди. Ўтказилган кўрикда 70 нафардан ортиқ ходимлар иштирок этишди ва 109 та камчиликлар  аниқланиб, уларни бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқилди. Ташкил қилинган комиссия кузги кўрик жараёнида жойларда амалга оширилаётган ишларни, юзага келаётган муаммоларни ўрганиш ҳамда уларни ечими билан қизиқди. Бундай кўрикларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад темир йўл кесишмаларида юз бераётган автоҳалокатлар ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ва йўл қоидаларга риоя қилинишини мустаҳкамлашдан иборатдир.

 Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати