Темир йўлларда ҳаракат хавфсизлигига амал қилинг!
Маълумки, темир йўл транспорти воситалари ва поездлар ҳаракатининг хавфсизлигини таъминлаш жуда муҳим вазифалардан ҳисобланади. Чунки бундаги биргина нотўгри ҳаракат ёки эътиборсизлик инсонлар ҳаётига раҳна солиши мумкин.
Ана шундай ҳолатларга йўл қўймаслик ҳамда юртимизда март ойидаги байрамларини беталaфот ўтказиш мақсадида жорий йилнинг феврал ойидан бошлаб Қашқадарё филиали ходимлари томонидан 54 маротаба профилактик тадбирлар ўтказилди. 200 нафардан зиёд фуқаролар иштирок этган тадбирларда хавфсизлик талаблари яна бир бор эслатиб ўтилди.
ИИБ ЙҲХ ҳодимлари билан биргаликда темир йўл кесишмалари ва темир йўл атрофида яшовчи аҳоли ўртасида содир этилиши мумкин бўлган қоидабузарликлар ва уларнинг оқибатида рўй бераётган аянчли йўл транспорт ҳодисалари чуқур ўрганилиб, уларнинг такрорланмаслигини таъминлаш борасида тушунтириш берилди. Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари асосида темир йўлларда фуқароларнинг бепарволик оқибатида содир этган қилмишлари ва темир йўл транспорти тизимининг бенуқсон ҳаракатланишига келтирган зиёнлари учун жарималар белгиланганлиги ҳақида батафсил маълумот берилди. Темир йўлни белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиш, чорва молларини темир йўл атрофида боқиш ва ўтказиш каби хатти ҳаракатлар, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг кесишмадан ўтиш қоидаларини бузиши жавобгарликка сабаб бўлиши борасида 7та маҳалла ва 6та таълим муассасасида 638 нафар аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари ўтказилди.
Бу каби профилактик тадбирлар филиал миқёсида давом эттирилмоқда.
Олим Қурбонназаров
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Қашқадарё филиали бошлиғи