"Сирдарё" станциясида семинар

 

“Ўзтемирйўлназорат” инспекциясининг Тошкент филиали инспекторлари томонидан тасдиқланган режага мувофиқ ҳар бир хўжалик бўйича профилактик тадбирлар олиб борилмоқда. Профилактик ишлар “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда ҳамда шахобча темир йўлига эга бўлган тадбиркорлик субъектларида ўтказиляпти. Июнь ойи давомида филиал ходимлари томонидан темир йўл ходимларининг билим ва малакасини мустаҳкамлаш мақсадида 58 та профилактик тадбирлар ўтказилди.

Тошкент минтақавий темир йўл узелига қарашли Ҳовос темир йўл масофаси “Сирдарё” станциясида ташкил этилган семинарда йўл хўжалиги бўйича норматив ҳужжатлар мазмун моҳияти тушунтирилди. Жумладан, “Ўзбекистон Республикаси темир йўллардан техникавий фойдаланиш қоидалари”, “Жорий таъмир йўриқномаси” каби ҳужжатлар бўйича ишчи-ходимларга тушунтириш берилди. Шунингдек, ҳаво ҳарорати ошган вақтда улоқсиз рельсларни бир бирга жипслашиб кетмаслигини олдини олиш бўйича тавсиялар берилди.  Станция ишчи-хизматчилари семинар давомида ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати