Профилактик тадбирлар хавфсизликни таъминлашда муҳим!
Темир йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, эҳтимолий хавфларни олдини олиш мақсадида “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси ходимлари томонидан профилактик тадбирларга алоҳида эътибор қаратилади.
Инспекциянинг Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш бўлими бошлиғи Алишер Нарходжаев жорий йилнинг 14-15 январ кунлари “Ўзбекистон” техник хизмат кўрсатиш шахобчаси ва “Бўз-сув” вагонларни юк ортишга тайёрлаш шахобчаси ходимларининг билимларини мустаҳкамлаш борасида машғулотлар ўтказди.
Дастлаб, 2019 йил давомида темир йўл хавфсизлиги бузилиш ҳолатига олиб келувчи нуқсонлар кўрсатиб ўтилди, ҳаракат хавфсизлигини бузилишига йўл қўйилган ҳолатлар таҳлил қилинди, тушунтиришлар берилди. Бу каби хатоларга йўл қўймаслик учун нималарга эътибор қаратиш лозимлиги уқтирилди.
Аксарият хато ва камчиликлар инсон омили билан боғлиқ ҳолда вужудга келади, - дейди А.Нарходжаев. Шу боис темирйўлчиларнинг билимларини ошириш ва мустаҳкамлаш долзарб вазифалардан саналади. Профилактик тадбирларда ҳар бир хўжалик бўйича ходимларга батафсил тушунтиришлар берилиши орқали уларнинг малаксини оширишга эришилмоқда.
Темир йўлларда фойдаланиш йўриқномасида кўрсатилган бўлимларни вагон хўжалиги бўйича ҳаракатдаги таркибни соз ҳолда ишлатиш ва уларни таъминлаш бўйича амалий машғулот ўтказилди. Шунингдек, ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид видеолавҳа намойиш этилиб, керакли кўрсатмалар берилди.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати