Профилактик тадбирлар давом этмоқда
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси марказий аппарати ва филиал ходимлари томонидан темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида назорат ва профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда. Жумладан, Қашқадарё филиалида Электр таъминоти хўжалиги бўйича навбатдаги семинар Термиз станцияси ЭЧ-7 корхонасида ташкил этилди. Мазкур тадбирда дастлаб 2022 йилнинг дастлабки чораги давомида ҳаракат хавфсизлиги бузилиш ҳолатлари таҳлил қилинди. Ҳаракат хавфсизлиги бузилишига олиб келган омилларни бартараф этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекциясининг “Темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлиги бузилишларини таснифлаш, хизмат текширувини олиб бориш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи талаблари юзасидан тушунтириш берилди.
Электр таъминоти хўжалигида олиб борилган режавий ишларни бажаришда ишчи ходимлар томонидан йўл қўйилаётган хатоликлар бошқа камчиликлар келтириб чиқишларига сабаб бўлаётгани ва буни олдини олишда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги тушунтирилди. Шунингдек контакт тармоғида авариявий тиклаш ишларини амалга оширишда бригада аъзолари томонидан қисқа муддатларда тиклаш ишларини олиб бориш таъкидлаб ўтилди.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати