Основная цель обеспечения безопасности движения на железных дорогах

Темир йўллар мамлакатимиз иқтисодиёти ривожи учун ўрни бўлакча. Шунингдек, халқаро иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашда темир йўлларнинг аҳамияти юқори. Улар орқали ҳар йили миллионлаб тонна юк ўз манзилига етказилади. Қолаверса, янги темир йўл магистралларининг ишга туширилиши минтақалар иқтисодий салоҳиятини янада ривожлантириш, минерал ресурслар, нефть ва газ, рангли металлар, қурилиш материаллари ва қимматбаҳо фойдали қазилмаларни комплекс ўзлаштириш учун катта имкониятлар очмоқда. Ҳозирги вақтда мамлакатимиз бўйича юкларнинг 70 фоиздан зиёди, йўловчиларнинг 75 фоиздан ортиғи темир йўл транспорти орқали ташилмоқда. Шундай экан, йўл-транспорт коммуникациялари глобал тармоқлар орқали интеграциялашаётган, барча турдаги транспорт воситаларининг тезлиги ортиб бораётган даврда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш нақадар долзарб эканлигини англаб етишимиз лозим. Бу темир йўл транспорти фаолиятини самарали ташкил этиш учун ҳам муҳим омил саналади.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси Қашқадарё филиали миқёсида бу борада зарур чоралар мунтазам олиб борилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг апрель ойида ўзининг шахобча темир йўлларига эга бўлган “Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖ ҳамда “Темир йўл транспорти ва қурилиш бирлашмаси” ДУК корхоналарида семенар ташкил этилди. Унда вагон хўжалиги инспектори Аҳмад Умиров ҳамда локомотив хўжалиги инспектори Улуғбек Таникуловлар  иштирок этишди. Семинар очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган бўлиб ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилди.  

Йиғилиш давомида юк ташишларни амалга оширишда юк вагонларининг носозликлари, локомотивлар ва вагон ҳаракати тартибига техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлашда нималарга эътиборли бўлишилари ҳақида таъкидлаб ўтилди. Анжуман якунида қатнашчилар томонидан берилган саволларга инспекторлар томонидан тўлиқ ва батафсил жавоб берилди, юзага келадиган муаммолар ҳал этиш йўллари белгилаб олинди. Темир йўлларда поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш барчамизнинг бурчимиздир. Бу борада темир йўлдан ўтиш қоидаларига амал қилиш, поездлар ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳолатларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизиги қоидаларига амал қилиш юзасидан тарғибот ишларини кучайтириш мақсадга мувофиқ.

 

Олим Қурбонназаров

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси

Қашқадарё филиали бошлиғи