Қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти тушунтирилди
Бугун Транспорт вазирлиги мажлислар залида юридик бошқарма ходимлари томонидан Қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятига бағишлаб семинар ташкил этилди. Тадбирда тизим ташкилотлари, ҳудудий транспорт бошқармаларининг раҳбарлари ва масъул ходимлари Zoom платформаси орқали масофадан иштирок этишди. Жумладан, мазкур ўқув-семинарида “Ўзтемирйўлназорат” инспекциясидан Инспекция бошлиғининг матбуот котиби, Бош Юрисконсульт, Норматив-технологик бўлим бошлиғи, Бош бухгалтер каби ходимлар қатнашишди.
Семинарда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги 684-сон Қонуни, “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги 687-сон Қонуни ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 688-сон Қонунига асосан ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган Ҳаво ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекслар мазмун-моҳияти тушунтирилди. Маърузачилар қонун ҳужжатларидаги ўзгартиш киритилган ҳар бир бандга алоҳида тўхталиб ўтишди.
Иштирокчилар юқоридаги қонун ҳужжатлари ва ўзларини қизиқтирган бошқа саволларга асосланган жавоблар олишди. Қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятига бағишланган семинарлар барча тизим ташкилотлари ва бошқармаларда ҳам ўтказилиши тавсия этилди.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати