Одоб-ахлоқ комиссиясининг навбатдаги йиғилиши

Йиғилишда учинчи чорак сарҳисоб қилиниб, галдаги вазифалар муҳокама қилинди.

Дастлаб кун тартибидаги масала юзасидан инспекция бошлиғи, Одоб-ахлоқ комиссияси шахсий таркибининг раиси  Д.Ахмедов сўзга чиқиб қуйидагиларни билдирди.

- Коррупциянинг олдини олишда ва уни бартараф этишда барча бирдек масъул эканлиги ва бу борада инспекция ходимлари одоб-ахлоқ қоидаларига сўзсиз риоя қилишлари лозимлигини уқтирди.  Одоб-ахлоқ комиссияси бу борадаги ишларни мунтазам мониторинг қилиб бориши, коррупция хавфи юқори бўлган йўналишларни аниқлаб, мазкур иллатга йўл қўймаслик чораларини кўриши лозимлигини таъкидлаб ўтди. 

Одоб ахлоқ комиссияси чоракни ва ўтган даврни якунлаб, ходимлар орасида ҳуқуқбузарликка,  манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилмаганлигини  ва бундан кейин ҳам бу каби ҳолатлар кузатилмаслиги учун мунтазам мониторинг ишлари олиб борилаётганлигини маълум қилди. Шунингдек, инспекция  ходимларини ишдан узилмаган ҳолда Бош прокуратура ҳузуридаги Академияда ўқитиш таклифи билдирди. Бундан ташқари “Ўздавтемирйўлназорат” инспекцияси қошидаги “Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш маркази”да кейинги йилдаги ўқув-режасига одоб-ахлоқ қоидалари ва коррупцияни олдини олишга қаратилган банд киритилиши таклиф этилди.   

 Инспекциянинг коррупцияга қарши кураш бўйича координатори Ф.Хайриддинов жорий йилнинг ўтган вақти давомида инспекция ходимлари ўртасида одоб-ахлоқ қоидаларидан четга чиқиш ҳолатлари кузатилмаганлигини айтиб ўтди.  

Одоб-ахлоқ комиссияси шахсий таркибининг якдил овоз бериши натижасида Умумий йиғилиш Одоб-ахлоқ комиссияси шахсий таркибининг билдирилган таклифларини маъқуллаш, ишга янги қабул қилинган барча ходимлар Одоб-ахлоқ қоидалари билан таништириш, Одоб-ахлоқ қоидалари бузилиш ҳолатлари кузатилса, Одоб-ахлоқ комиссияси шахсий таркиби навбатдан ташқари Умумий йиғилиш чақириб ходимга (ходимларга) тегишли интизомий жазолар қўллаш бўйича инспекция бошлиғига ўз хулосасини тақдим этиши тўғрисида қарор қабул қилди.

 

Фирдавс Хайриддинов
“Ўздавтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати бошлиғи