Мурожаатлар таҳлили
“Ўзтемирйўлназорат” инспекциясига 2021 йилнинг январь-март ойлари давомида жами 60 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг 52 таси бевосита инспекцияга, 8 таси эса Виртуал қабулхона орқали келиб тушган. Инспекцияга бевосита келиб тушган мурожаатларнинг 24 ёзма, 27 таси электрон почта ва 1 таси веб-сайт орқали келган мурожаатлар ташкил этади. 3 нафар фуқаро инспекция бошлиғи томонидан ва 1 нафар фуқаро инспекция бошлиғи ўринбосари томонидан қабул қилинган. Раҳбарият қабулида бўлган фуқароларнинг 2 нафари инспекцияда ва яна 2 нафари сайёр қабулларда мурожаат қилган. Барча мурожаатлар ўз вақтида ўрнатилган тартибда ўрганиб чиқилиб, ижроси таъминланган. Аксарият мурожаатларда кўрсатилган масалалар инспекция ваколатига кирмаганлиги боис тушунтириш берилган ва тааллуқлиги бўйича тегишли ташкилотларга юборилган.
2021 йил 16 январь санасида фуқаро Ў.Пардаевдан кўтарма кран мутахассислик дипломига эга эканлиги ва “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига ишга киришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Мазкур масала инспекция ваколатига кирмаганлиги боис мазмунан кўриб чиқиш учун “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти юборилган. Худди шундай мазмунда Ў.Абжалов ва Ғ.Хатамовлардан ҳам мурожаатлар келиб тушган.
Инспекциянинг марказий аппарати ва филиалларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, иш юритиш масалалари мунтазам мониторинг қилиб келинади. Мурожаатлар билан ишлашда камчиликка йўл қўйилишининг олдини олиш мақсадида ходимлар учун “онлайн” режимда Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш ва ижро назорати бўлими бошлиғи К.Исмоилов томонидан керакли кўрсатмалар берилди.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати