Маҳалла кутубхонасига китоблар топширилди

 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан илгари сурилган янгича тизим – маҳаллабай иш ташкил этиш тизими бутун республикамизни қамраб олди. Бунда вазирлик ва идоралар ходимлари жойларга чиқиб, муаммоларни тизимли ўрганишади ҳамда бартараф этишади. Пойтахтимиздаги Мирзо Улуғбек туманига бириктирилган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва вазирлик тизим ташкилотлари ходимлари ҳам якдиллик билан тумандаги маҳаллар кесимида аҳоли билан мулоқот уюштириб, ўрганишлар олиб боришяпти.

Ўрганишлар давомида аниқланган ҳар бир муаммо бартараф этиш чоралари кўриляпти. Маҳаллалар ҳудуди ҳам ободонлаштирилиб, йўллар, йўлаклар тартибга келтирилмоқда. Манзарали кўчатлар экиляпти.

Фуқароларнинг маънавий билимини мустаҳкамлаш, аҳолини китобхонлик савиясини ошириш ҳам ишчи гуруҳ аъзоларнинг доимий эътиборида. Жумладан, 26 март куни Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси ходимлари ташаббуси билан “Катта Қорасув” маҳалласи кутубхонасига турли мавзулардаги китоблар тақдим этилди. Бу орқали маҳалла ёшу қарисининг севимли гўшасига айланган маскан фонди кўплаб қизиқарли китоблар билан бойитилди. Китоб тарқатиш тадбирлари тумандаги бошқа маҳаллаларда ҳам амалга оширилиши режалаштирилган.

 

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати