Маҳалла фуқаролар йиғинида семинар ўтказилди

“Ўзтемирйўлназорат” инспексияси Фарғона ҳудудий шўбаси бошлиғи Б.Т.Хожибоев томонидан 2023-йил 11-май куни Фарғона вилояти Боғдод тумани “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида “Темир йўл хавфли ҳудуд” мавзуси бўйича навбатдаги семинар йиғилиш ўтказилди. Семинарда МФЙ раиси О.Махмудов ва маҳалла фуқароларидан 13 киши ва Қўқон “МТУ” УКга қарашли “Темир йўл масофаси” корхонаси йўл устаси М.Абдуҳалимовлар иштирок этди.

Унга кўра 2023-йилнинг 1-чорагида Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида инсонлар ва автотранспорт воситалари билан темир йўл кесишмаларида содир этилган ҳаракат хавфсизлиги бузилиши ҳолатлари таҳлили юзасидан керакли маълумотлар бериб ўтилди. Келгусида темир йўл транспорти ҳудудида хавфсизликка риоя қилиш қоидалари тушунтирилди ва зарурий кўрсатмалар берилди.