Кексалар ҳолидан хабар олинди

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси ҳамда инспекция касаба уюшма қўмитаси томонидан инспекцияда 10 йил ва ундан ортиқ муддат ишлаб пенсияга чиққан ёлғиз кексалар, пенсионерлар, шунингдек ногиронлар, кам таъминланган ва кўп болали оилаларга ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар йили Наврўз, Хотира ва  Қадрлаш куни ҳамда Мустақиллик байрамлари арафасида мақсадли хайрия тадбирлари ўтказилади.

Бугун мазкур тадбирлар доирасида 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда Рамазон ҳайити байрами муносабати билан меҳнат жамоасида узоқ йиллар давомида ишлаб, пенсияга чиққан бир гуруҳ пенсионерларнинг уйларига ташриф буюрилди. Фахрийлар билан сўнгги янгиликлар, соҳадаги ўзгаришлар, галдаги вазифалар борасида фикр алмашилди. Улар ижтимоий соҳа айниқса, кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътибордан мамнунликларини яшириб ўтиришмади. Шунингдек узоқ йиллик иш фаолиятларидаги қизиқарли воқеалар ҳам эсга олинди.  

Ташриф доирасида байрам муносабати билан инспекция касаба уюшма қўмитаси томонидан ажратилган моддий ёрдам пуллари ва совғалар топширилди. Пойтахтда истиқомат қиладиган пенсионерларга касаба уюшма қўмитаси раиси Д.Мадаминова ҳамда марказий аппарат ходимлари, ҳудудлардаги фахрийларга эса филиал раҳбарлари  моддий ёрдам пулларини топширишди.

         Инспекция касаба уюшма қўмитаси ходимлар ва пенсионерларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини янада яхшилашга қаратилган тадбирларини мунтазам равишда амалга оширишни режалаштирган.

 “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати