Ижро интизоми доимий назоратда!
Бугун Транспорт вазирлиги мажлислар залида соҳада ижро интизомини мустаҳкамлашда амалга оширилаётган ишлар ҳамда уларнинг натижадорлиги масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда вазирлик марказий аппарати, тизим ташкилотлари, ҳудудий транспорт бошқармаларининг раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирок этишди.
Дастлаб Давлат раҳбарининг ҳудудларга амалга оширган ташрифи давомида Транспорт вазирлигига юклатилган топшириқлар ижроси тўғрисида Ҳудудларда транспортни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи А.Хужанов ҳисоботи тингланди. Ҳудудларда жамоат транспортини янада ривожлантириш борасида вазирликнинг департамент ва бошқармалари ҳамда тизим ташкилотлари томонидан олиб борилаётган ишлар юзасидан амалга оширилаётган ишлар ва галдаги вазифалар бўйича масъуллар ахборот беришди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб Палатаси томонидан назоратга олинган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ҳукумат ҳужжатларидаги бажариш муддатлари яқинлашаётган топшириқларни кечиктирмасдан ижросини таъминлаш юзасидан тавсия ва кўрсатмалар берилди. Бу каби йиғилишлар ҳар ҳафта ўтказилиши белгилаб олинди.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати